03-08-2018 17:30
1899
0
Анталия – фарзандлар билан биргаликда ҳордиқ чиқариш учун ажойиб жой. Бунга тошкентлик мафтункор аёл Малика Рустамбекованинг ҳам ишончи комил. Бугун Tatil.uz блогида у Туркияни ёқтириб қолгани ва нега Club Mega Saray ни оилавий дам олиш учун энг яхши жой деб ҳисоблаши ҳақида сўзлаб беради.
Биз оиламиз билан Туркияни меҳмонхоналардаги юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва ажойиб иқлими, пляжлари, таомлари ва вақтни мароқли ўтказиш имконияти борлиги учун ёқтирамиз. Шунингдек, бизга Club Mega Saray меҳмонхонаси жуда ёқади. Шу вақтга қадар биз у ерда 6 (!!!) марта бўлганмиз. Ушбу меҳмонхонага дастлаб 2000 йили борганмиз. Шу ерда, яъни Тошкентдалигимизда қаерга бориш ҳақида ўйлаётган эдик. Мисол учун, бизга Кемерга нисбатан Белек кўпроқ ёқарди. Яна шағалли эмас, майин ва оппоқ қумли пляжга боришни хоҳлаётган эдик. Айнан ўша вақтда бизга Club Mega Saray меҳмонхонасини таклиф этишди, у пайтлари меҳмонхона ҳали ёш ва янги эди.
Одатда, биз дам олишга онам ва ўғлим билан биргаликда борамиз. Ва албаттаки, Club Mega Saray да дам олганимиздан сўнг яна бошқа меҳмонхоналарда ҳам бўлганмиз, чунки доим янгиликларни қидирардик, балки бошқа жойлар яхшироқдир, деб ўйлардик... Бироқ қанча «уринмайлик», доим Club Mega Saray га қайтаверардик. Сабаби бу ерда ўтказган 10-11 кунингиз доим қизиқарли ва унутилмас, ижобий таассуротларга бой бўлади ва Сизни бир йилга етувчи ажойиб кайфият билан тўлдиради.
Меҳмонхона ҳудуди жуда ҳам чиройли ва яхши режалаштирилган. У қирғоқ бўйи ва қайрағочли ўрмонни ўз ичига олади, шу сабабли у ерда нафас олиш ёқимли ва енгил! Атроф эса турли-туман гуллар билан бурканган.
У ердаги денгиз дарҳақиқат ажойиб, пляжлар сокин ва мусаффо бўлиб, доим тозаланиб турилади.
Меҳмонхона ходимларининг барчаси мулойим ва меҳмонларнинг истагини бир зумда бажаришади. Шу йиллар давомида биз бирор марта ҳам қўполлик ва эътиборсизликка дуч келмадик, боиси фаррошдан тортиб раҳбариятгача барча ходимлар ўз ишининг моҳир усталари ва меҳмондўст ҳисобланишади. Мен ишчиларни узоқ вақт кузатганман ва бу ерда тартиб-интизом барчасидан устун эканлигига амин бўлганман.
Биласизми, баъзида бир нигоҳнинг ўзидаёқ официант Сизнинг нимани истаётганингизни илғаб олади!
У ерда ажойиб аниматорлар жамоаси йиғилган! Улар тадбирларни немис, инглиз, турк ва рус тилларида ўтказишади. Яна улар меҳмонларга ижобий кайфият улашади. Меҳмонхонада бир нечта бассейн бор бўлиб (очиқ ва ёпиқ), асосий тадбирлар асосан марказий бассейнда ўтказилади. У ердаги спорт машғулотларига меҳмонларни жалб қилиш анъанаси бор. Мусиқа, рақслар, ҳаттоки цирк намойишлари бўлиб ўтади.
Айтганча, меҳмонхонада relax poole ҳам мавжуд бўлиб, у ер ниҳоятда тинч, ҳеч қандай барлар йўқ. У ерда, билишимча, асосан ёши катта меҳмонлар дам олишар экан.
Онам билан менга Club Mega Saray даги тематик кун ва оқшомлар – Black night ва White night жуда ёқади. Пирснинг ўзида, денгиз қирғоғида ажойиб зоналар ўрнатилади, шу сабабли дам олувчилар меҳмонхонада кам вақт ўтказишади. Бироқ тан олиш керакки, меҳмонхона хоналари ниҳоятда озода, шинам ва қулай. Ортиқча ҳашамат ва дабдабасиз.
Умуман олганда, Club Mega Saray ни биз «қимматбаҳо оддийлик» деб атаймиз. У беш юлдузли меҳмонхона бўлишига қарамай, у ердаги одамлар бир-бирига қимматбаҳо кийимларини намойиш қилишмайди, шунчаки дам олишади. У ерда ҳамма ўзи истаганича ва ўзига қулай бўлган кийимда дам олади. Меҳмонхонада дам олувчилар қаторига юқори мартабали, мулоҳазали инсонларни киритиш мумкин. Муҳит ҳам шунга яраша сокин ва илиқ.
Мен ва оилам учун хавфсизлик барчасидан устун. Club Mega Saray юқори даражада қўриқланадиган ҳудуддир. Меҳмонлар буни сезишмаса-да, бироқ меҳмонхона Хавфсизлик хизмати ўз ишини аъло даражада бажаради.
Онам ва менга фарзандимнинг вақти самарали ва қизиқарли ўтиши жуда муҳим. Бунда Club Mega Saray нинг болалар клуби ёрдамга келади! У ерда болалар сурат чизишади, пластилинда турли буюмлар ясашади, ўйнашади, мультфильмлар томоша қилишади, ҳаттоки болалар дискотекасида иштирок этишади! Буни нафақат менинг болам, балки биз билан бирга борган жиянларим ҳам тасдиқлашлари мумкин. Шунингдек, у ерда ажойиб аквапарк ҳам бор!
Меҳмонхонадаги таомлар – бу алоҳида мавзу! Катталар таомларини бир четга қўя турайлик-да, болалар учун мўлжалланган овқатларга эътибор берайлик. Бу ерда энг кичик ёшдагилар учун махсус тайёрланган овқатлар бор.
Бунга болалар организми учун ниҳоятда фойдали бўлган брокколи, кабачки, бўтқалар, меваларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Меҳмонхона ёнида автобус бекати бор. Бекатга чиқиб, уч лира эвазига шу атрофда жойлашган қишлоқчага бориб, сувенир харид қилиш ёки шунчаки айланиш мумкин. Биз ҳам онам билан шундай қилдик.
Агар у ерга августда борсангиз, пляжда тошбақачаларни кўриш имкониятингиз бор. Бу айниқса болаларга катта завқ бағишлайди!
Менга Туркия ёқади, ҳаттоки турк тилини мустақил ўрганиб олдим ва бу буюк давлатнинг тарихини ҳам ўқиганман. Ва албатта, Club Mega Saray га меҳрим ўзгача. Меҳмонхона йилдан-йилга шаклланиб, ривожланиб бораётганини кузатиб келяпман. Бир сафар менга меҳмонхона эгаси Камол Шахин билан гаплашиш насиб этган. У Club Mega Saray унинг юраги эканлигини айтган. Эҳтимол, шу сабабли ҳам у бу ерга келган ҳар бир меҳмон ўзини уйидагидек ҳис этиши учун ҳаракат қилаётгандир!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz