Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

31-10-2018 16:57

Куала-Лумпурда бир кун: қаерга бориш ва нималар қилиш мумкин?

2010

0

Малайзия – илиқ ва меҳмондўст мамлакат. У ўз меҳмонларини қуёш ва табассумлар билан кутиб олади ва бу билан дам олувчиларга ўзининг маданият ва санъати салоҳиятини намоён қилади. Малайзия – бу такрорланмас экзотика. Ҳатто ҳавосида ҳам ўзига хос бетакрор муҳитни сезасиз. Буларнинг барчасини ҳис қилиш учун ҳеч бўлмаса бир кунга Куала-Лумпурга боришингиз керак... Малайзияга бориб қолсангиз нималар қилиш ва қаерга бориш кераклиги ҳақида бугунги мақоламизда билиб оласиз!

 

Экскурсиянгизни қанчалик эрта бошласангиз, шунча яхши: кўпроқ нарсаларни кўришга улгурасиз ва навбатларда туриб қолмайсиз!

08:00 – 09:00. Қироллик саройини томоша қиламиз

Малайзия конституцион монархия давлати. Шу сабабли мамлакат тарихи билан танишишни энг асосий давлат таянчи – Истана Негра Қироллик саройидан бошлаш керак. Расман давлатни Куала-Лумпурнинг қоқ марказида жойлашган муҳташам саройда яшовчи қирол бошқаради.

 

09:00 – 10:00. Мустақиллик майдонида дам оламиз

Мустақиллик майдонига борсангиз, унинг инглиз майдонига ниҳоятда ўхшаш эканлигини кўрасиз. Аслида, мустамлакачилик даврида ушбу майдон британияликлар ҳукмронлигининг тимсоли ҳисобланган! 1957 йили мустақилликка эришганидан сўнг бу ерда эркинлик рамзи сифатида байроқ ўрнатилди. Бироқ архитектураси ўзгаришсиз қолди.

 

10:00 – 12:00. Куала-Лумпурдаги энг қадимий масжидга борамиз

Masjid Jamek Куала-Лумпурдаги энг қадимий масжид ҳисобланади. У Мустақиллик майдони ёнида жойлашган. Маълум соатларда бошқа дин вакилларига ҳам бу ерга кириш мумкин эканлигини таъкидлаш ўринли.

 

12:00 – 13:00. Батик санъатини ўрганамиз

Аслини олганда, тайлик ҳунарманд аёлларни ҳар қанча мақтасак арзийди. Улар қунт билан, батартиб ва жуда ҳам чиройли нақш солишади ва газлама парчасидан ўз қўллари билан ҳақиқий санъат асарини яратишади! Экскурсия вақтида чеварларнинг қандай ишлашини томоша қилиш ва уларнинг маҳсулотларини харид қилиш мумкин!

 

13:00 – 16:00. Бату ғорига йўл оламиз

Ушбу ноёб обида Ҳиндистон ташқарисидаги энг йирик индуизм ибодатхоналаридан бири ҳисобланади. Бу ерга тахминан 13 километр йўл юрилади. 272 зинапоядан кўтарилсангиз, шаҳар манзараси кўз ўнгингизда намоён бўлади. Шунингдек, ғорлар ичида сайр қилишингиз ҳам мумкин.

 

16:00 – 19:00. China Town бўйлаб сайр қиламиз

Бу ердан нимадир харид қилишни маслаҳат бермайман. Бу ерда магнитчалар, ҳайкалчалар, сумкалар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва мевалар сотилувчи қаторлар бир неча километрга чўзилган. Бироқ яхшиси Хитой шаҳарчасини томоша қилиш ва шунчаки сершовқин ҳаёт тарзини ҳис қилиш керак, бундан ортиғини эмас.

 

19:00 – 21:00. Кечки овқатни биргаликда тановул қиламиз

Google саҳифаларини варақласангиз ва Куала-Лумпурда бўлганлардан сўрасангиз, улар сизга ҳақиқий тай таомларини фақатгина Жалан Алор (Jalan Alor) кўчасида татиб кўришингиз мумкинлигини айтишади. Куала-Лумпурнинг ушбу ошпазлик маркази 300 метрга чўзилган кўчадан иборат ва бу ерда мазали ҳамда арзон овқатланиш мумкин.

 

21:00 – 22:00. Петронас миноралари ёнида суратга тушамиз

Машҳур осмонўпар миноралар сайёҳларнинг энг севимли фотосессия жойи ҳисобланади. Агар сиз Куала-Лумпурга бориб, унинг ёнида суратга тушмаган бўлсангиз, демак, сиз у ерга бормаган ҳисобланасиз! Шу сабабли ўзингизга маъқул ракурсни танлаб қўрқмасдан суратга тушаверинг! Айтганча, миноралар Жалан Алорнинг шундоққина ёнида қад ростлаган.

 

22:00 – 24:00. Тунги шаҳарда сайр қилинг

Меҳмонхонага боришга шошилманг! Тунги Куала-Лумпурни ажиб қиёфада, ёрқин рангларга бурканганда томоша қилиш кишига ўзгача завқ бағишлайди!

 

Бизда Малайзияга тур мавжуд бўлиб, унинг доирасида сиз Куала-Лумпур гўзалликлари ва ажойиботларидан тўлиқ баҳра олишингиз мумкин! Шунчаки ушбу ҳаволани кўздан кечириш ва +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиш кифоя! Биз шунингдек Facebook, Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида ҳам бормиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top