Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

25-12-2019 17:21

Комил Бўроновнинг ёрқин ва қайноқ Куала-Лумпурдан олган таассуротлари

1772

0

Дўстлар, бизнинг сайёҳимиз ва Tatil.uz блоги муаллифи Комил Бўронов яқинда Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб саёҳатдан қайтди ва у ердан кўплаб ёрқин таассуротлар, ажойиб кайфият, қизиқарли ҳикоялар ва чиройли суратларни ўзи билан олиб келди! Унинг илк ҳикояси Малайзия ҳақида!

 

Малайзия – ёрқин ва қизиқарли мамлакат. Бу ерда кўп сонли сайёҳлар бир саёҳатнинг ўзида қамраб олишга ҳаракат қилувчи кўплаб диққатга сазовор ва кўнгилочар жойлар бисёр.

 

Малайзиянинг ранг-баранг пойтахти Куала-Лумпур – Жануби-Шарқий Осиё ҳудудида истиқомат қилувчи халқларнинг меҳмондўстлиги ва эзгулигининг яна бир тасдиғи. Биз рафиқам билан кўплаб қизиқарли жойларга сафар қилдик ва бугун мен сизга Куала-Лумпурга борганингизда ташриф буюришингиз мумкин бўлган диққатга сазовор жойлар рейтингини ҳавола этаман.

 

Бату ғорлари

Улар ҳаммаси бўлиб 10 та: 3 та катта ва 7 та кичик. Энг машҳур ғорнинг номи «Ёруғ» (ёки «Ибодатхона») бўлиб, у ерга кириш учун 272 поғонадан иборат зинапоядан чиқиш керак!

 

Эҳтиёт бўлинг: бу ерда ҳаммаёқда майда маймунчалар хўжайинлик қилишади. Улар сиз билан «дўстлашиш»га ҳаракат қилиб қўлингиздаги нарсани олиб қўйишлари мумкин!

 

Петронас миноралари

Ушбу 452 метрлик улкан иморат 88 қаватга эга. Миноралар исломий услубда қурилган ва ҳақли равишда Малайзия тимсоли ҳисобланади. Шунингдек улар дунёдаги энг баланд эгизак миноралардир!

 

Чипта харид қилиб ушбу минораларга кўтарилишни маслаҳат бераман, бу ерда у ҳақда кўплаб қизиқарли маълумотлар бор ва бу ердан шаҳарга ажойиб манзара очилади!

 

Қироллик саройи

Ёки Istana Negara. У томоша қилишга арзийди, чунки бу ерда Малайзиянинг ҳақиқий қироли яшайди! Ичкарига, қирол апартаментига, афсуски, киритишмайди! Бироқ қоровул алмашишини кузатиш ва ҳатто қиролнинг шахсий қўриқчилари билан суратга тушиш мумкин.

 

Мердека майдони

Уни Мустақиллик майдони деб ҳам аташади. Бу ер Куала-Лумпур аҳолиси дам олиш учун келувчи паркни эслатади.

 

Султон Абдулсамад саройи

У Мустақиллик майдонида жойлашган ва ўзида викториан ҳамда мавритан архитектурасини мужассамлаштирган.

 

Негара масжиди

Куала-Лумпурнинг энг йирик ва асосий масжиди.

 

Жамек масжиди

Бу ҳам яна бир муҳим масжид. У шарқнинг энг яхши анъаналари асосида барпо этилган бўлиб, Куала-Лумпурнинг энг қадимий масжиди ҳисобланади.

 

Шри Махамариамман

Бу Куала-Лумпурнинг қадимий ҳиндуизмга оида ибодатхонаси.

 

Қушлар боғи

Бу ердаги табиат ва қушлар ниҳоятда кўркам, худди эртакдагидек!

 

Suria KLCC

Шопинг қилиш учун айнан шу ерга келиш керак! Ёки шунчаки айланиб, кайфиятни кўтариш ҳам мумкин!

 

Айтганча, бу ерда байрамона кайфият ва муҳит бир ойдан бери ҳукмрон!

 

Дўконларни айланиб бўлгач, кечки пайт Петронас минораларини ва фаввораларни томоша қилиш мумкин!

 

Сўнгсўз ўрнида... Куала-Лумпурдаги меҳмонхоналарнинг томида ажойиб манзарага эга бассейнлар бор!

 

Бундай чўмилишдан сўнг тановул қилишнинг айни вақти!

 

Сўнг ушбу ёрқин ва қизиқарли шаҳарни ўрганишда давом этса бўлади!

Мақола муаллифи: Комил Бўронов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top