Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

24-08-2018 16:00

Комил Бўронов рафиқаси билан буюк цивилизацияларни ўрганиш ортидан

2344

0

Дўстлар, Сизларда экскурсион-тарихий Туркия тобора катта қизиқиш уйғотаётганидан мамнунмиз! Айнан шундай сайёҳлар учун биз Комил Бўроновнинг мақоласини ҳавола қилмоқчимиз.

Унда қаҳрамонимиз Туркиянинг қадимий шаҳарлари бўйлаб рафиқаси билан қилган саёҳати ҳақида сўз юритади!
Кўпчилик Туркияга борганда пляжда дам олиш ва шопингни афзал билишади, биз эса рафиқам билан ушбу мамлакатга бошқа нуқтаи назарда қарашни маъқул кўрдик. Шу сабабли жорий йилнинг май ойида Туркиянинг қадимий шаҳарлари бўйлаб автобусда саёҳатга отландик ва 29 апрелдан 8 майга қадар Истанбул, Анқара, Каппадокия, Конья, Помукқалъа, Эфес, Кушадаси, Пергам, Ассос, Троя шаҳарларини айланиб чиқдик.

Баҳорда Туркия ўзгача қиёфа касб этади: ҳаммаёқ ям-яшил, ҳаво ажойиб. Биз кўплаб тарихий жойларни томоша қилдик, жумладан, Мовий ранг гумбаз, Тўпқопи саройи, Рим даврига оид ерости сув омбори, Анатолия цивилизацияси музейи, Отатурк музейи, катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи тузли кўл, Гёреме комплекси, тўққиз қаватли Қаймоқли ерости шаҳри, Мавлоно Жалолиддин Румий мақбараси, антик театр ва Афина Иераполис ибодатхонаси, Артемида ибодатхонаси харобалари, Иоанн қабри ва бошқалар. Турмуш ўртоғимга Кушадаси ёқиб қолди, менга эса кўпроқ Каппадокия маъқул бўлди. Хуллас, ҳар биримиз ижобий таассуротларга эга бўлдик!

Шуни айтишим керакки, биз денгизда деярли чўмилмадик, бироқ денгиздан ҳам ортиқ ҳиссиётларни олдик! Сафардан олган таассуротларимиз ҳали ҳамон ёдимизда. Барчаси кўнгилдагидек бўлди: сермазмун саёҳат, юқори даражадаги ташкилотчилик, тарихий жойлар, ажойиб меҳмонхоналар, мазали таомлар, аҳил жамоа, қизиқарли саргузаштлар, ҳақиқий дарвешлар, термал сувлар, тоза Эгей денгизи ва ҳ.к. Энди эса барчаси ҳақида батафсил!


Эртак бошланди...


Учиб борган кунимиз бизни аэропортда кутиб олишди ва меҳмонхонага жойлаштиришди. Биз вақтни беҳуда йўқотмаслик мақсадида Истанбул бўйлаб сафарга чиқдик: Айя-София черковига бордик.

«Sultanahmet Koftecisi»да машҳур котлетларни татиб кўрдик.

Истанбулни севиб қолиш


Эътиборга молик жойларга қилинган экскурсиялар бу шаҳарга чинакамига кўнгил қўйишга ёрдам беради. Кейинги куни биз Базилик цистернаси ва Тўпқопи саройига ташриф буюрдик, Истанбул гўзалликларидан баҳра олдик ва ҳатто турк келинини кўрдик!

Сўнг Анқарага йўл олдик. Бу тахминан 450 километрча йўл. Туркия пойтахтига 20:00 да етиб бордик. Кечки овқатни тановул қилиб, уйқуга кетдик.


Анқара бўйлаб сайр


Биз Истанбул ҳақида кўп ўқиб, эшитганмиз, бироқ Анқара ҳақида у қадар кўп маълумотга эга эмасмиз. Ахир у 1923 йилдан буён шунчаки Туркия пойтахти эмас, балки Рим давридан сақланиб қолган ёдгорликларга эга жой ҳамдир! Биз ҳам эрталабдан ушбу антик шаҳарни айланишга чиқдик. Экспонатлари 40 минг ёшдан ошган Анатолия цивилизация музейига ташриф буюрдик! Шунингдек, Турк республикаси билан боғлиқ барча нарса тўпланган Отатурк мақбарасида бўлдик. У ерда асосчисининг автомобилларидан тортиб ўтган асрнинг 20-йилларида Туркиядаги мустақиллик учун кураш воқеаларини акслантирувчи панорамаларгача экспонатлар жамланган эди.

Гидимиз Шенол Бознинг маҳоратини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. У ақлли, эътиборли, дўстона муносабатли, ўз ишининг моҳир билимдони! Гуруҳни шакллантиришни билади ва ҳар бир саволга хотиржамлик билан жавоб беради. Биз 40 киши эдик ва у барчамиз билан тил топишди. Ҳаммамиз уни диққат билан тинглардик ва эътиборга лойиқ жойларни томоша қилардик, сабаби унинг ҳикоялари қизиқарли, мароқли эди, кези келганда ҳазилни ҳам жойида қўлларди. Рус тилида тарих, афсона, маданият ва шу каби мавзуларда бенуқсон сўзларди (ҳаттоки автобусда ҳам). Манзарали жойларда автобусни тўхтатиб, шу жой ҳақида сўзлар ва суратга тушишимизга имкон берарди, харидлар қилишимизга ҳам ёрдамлашарди. Тушликка тўхтаганимизда қаерда овқатланиш мумкинлиги ҳақида ҳам маслаҳатларини аямади. Сафаримиз охирида у менга Истанбулнинг қаерида тежамли шопинг қилиш ва уйга совғалар харид қилиш мумкинлиги ҳақида тавсиялар берди, бунинг учун унга алоҳида миннатдорчилик билдираман!

Анқара бўйлаб саёҳатда сўнг эса биз... ҳа, бетакрор Каппадокияга йўл олдик! Йўл-йўлакай тузли кўлни кўрдик ва бироз муддатга тўхташга қарор қилдик.

Айтганча, турклар биринчи рақамли маркетингни амалга оширишни ўз ўрнига қўйишади! Ҳа, булар сувенирлар тўла совғалар дўкончалари! Албатта, бу дўкончаларни ҳар ерда учратишингиз мумкин, бизнинг Ўзбекистонда ҳам.  Ватанимизда саёҳат қилсангиз, нималарни учратмайсиз, албатта: магнитли эсдалик совғалари, ҳайкалчаларни, турли пичоқ ва бошқаларни. Туркияда саёҳатимизни давом эттирамиз! Турк аҳли сайёҳлик мавзусида турли нарсаларни ясашади, яратишади. Сизга юқорида келтирган тузли кўлни ҳам маркетингга айлантиришган. Бу ерда туз негизида ҳар хил фойдали ва даво бўлувчи кремлар, шампунлар, косметик воситаларни ишлаб чиқаришади. Нимасини айтасиз, биз ўзимиз ҳам улардан харид қилдик. Ўйлаб кўрсам бизнинг Орол денгизимиз ҳам маркетингнинг асосий йўналиши бўлармиди?! Мен у ерда бу йили электрон мусиқа бўйича «Стихия» фестивалини ўтказишларидан жуда мамнунман. Қизиқ, шундай косметик восита ўйлаб топсакчи?!

 

Ва мана у, Каппадокия, бундай манзара ва беқиёс ландшафтга эга бўлган ер юзидаги ягона жой!

Кулолчилик музейига кириб ўтдик.

Сўнг ғордаги ресторанга кирдик. У ерда халқ рақсларини бевосита томоша қилдик.


Бетакрор Каппадокия...


Сафаримизнинг тўртинчи куни Каппадокияни жуда ёқтириб қолган рафиқамга айниқса ёқди. Биз очиқ осмон остидаги Гёреме музейида бўлдик, қадимий фрескаларни, Қаймоқли номли ерости пана-шаҳрини, ўша машҳур тош «ҳайвонларни» кўрдик...

Гёремега сафаримиз вақтида биз насронийлар черковига кирдик. Қадимий фрескаларни кўздан кечириб, уларнинг кўпчилиги вайрон бўлганини кўрдим. Мен уларда акс этган одамларнинг юзи Усмонли истилочилар томонидан бузилганми, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилдим. Саволимга гидимиз Шенол Боз бу ҳозирги сайёҳларнинг иши дея таъкидлади. Минглаб йиллар давомида ҳеч қандай шикаст етмаган ёдгорликларни асраш ўрнига, уни вайрон қилаётганимиз ачинарли ҳолат!


«Реставрация ишлари қандай ўтади?» – сўрадим мен. «Реставрация қилиш – бу бўяш эмас, бу узоқ давом этувчи, ғоят аниқлик билан бажарилиши лозим бўлган иш. Мисол учун, бир квадрат метр жойни қайта тиклаш учун итальян усталари 3-6 ой ишлашади!»

Мен қанчалик мураккаб ва қиммат бўлмасин, ўтмиш обидаларини тиклаш ишлари чин юракдан бажарилиши қанчалик муҳим эканлиги ҳақида ўйладим. Фикримча, биз ҳам бундан ўрнак олишимиз ва ўз маданий обидаларимизни асраб-авайлашимиз лозим!

Мана бу суратларда филча ва туя тасвирлангандек!

Каппадокия ажойиботларига бир қаранг!

Кечки пайт биз ҳақиқий дарвешлар рақсини томоша қилдик!

Рафиқамнинг Каппадокия ландшафти фонида тушган сурати ажойиб чиқди!

Олдинда бизни кўплаб янги таассуротлар ва кашфиётлар кутаётган эди...


Бу ҳақда Tatil.uz даги кейинги блогда сўзлаб берамиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top