Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

09-03-2018 16:30

Хургадада нималар билан шуғулланиш мумкин ва у ерга нима учун боришимиз керак?

2836

2

Юртимизга баҳор энди ташриф буюраётган пайтда, барчасини ташлаб... Хургадага кетиш имкони бор.

Нега айнан Хургадага дейсизми? Чунки у ерда майин офтобли ҳаво доим ҳукмрон. Пляж мавсуми йил бўйи давом этади. Мисрнинг машҳур курортига бориш учун энг яхши муддат – бу куз ва баҳор. Бу пайтда ўртача ҳаво ҳарорати +32 даражани, денгиздаги ҳарорат эса +25 даражани ташкил этади. Кузга ҳали бор, бироқ кўнгил ҳозирданоқ илиқликни истайди. Шу боисдан Хургадага йўл олиш пайти келди.

Хургададаги барча меҳмонхоналар мақбул нархларда.

Бу ерда оилавий дам олиш учун ажойиб инфратузилма йўлга қўйилган, қумли пляжлар денгизга уланиб кетади, бу эса фарзандларингиз билан дам олишга борганингизда қулайлик яратади.

Шифобахш хусусиятларга эга, ўпка ва нафас йўллари, аллергия ва бошқа касалликлардан халос бўлишга ёрдам берувчи Қизил денгиз ҳам сайёҳларни ўзига оҳанрабодек тортади.

Хургада ҳавоси йодга бой, бу эса дам олувчиларнинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, бу ерда сайр қилиш ва вақтни чоғ ўтказиш учун бир талай жойлар бор. Шундайлардан бири – «Миср Венецияси» дея ном олган «Янги Марина» бандаргоҳи.

Пиёда юришни ёқтирсангиз, турли меҳмонхоналар, дўкончалар, ресторан ва қаҳвахоналари кўп Мамша пиёда кўчасига йўл олишингиз мумкин. Яна бу ерда болаларингиз билан дам олиш учун барча шароитлар мужассам этилган. Сиз ҳордиқ чиқараётганингизда улар велосипед ёки болалар машинасида учишлари мумкин.

Гўзал рақс оқшомлари, оловли шоулар ва бошқа кўнгилочар дастурлар намойиши бўлиб ўтувчи «Минг бир кеча» саройи ҳам хизматингизда.

Саҳро бўйлаб саёҳат ҳам ёдингизда қолиши шубҳасиз.

Ва, албатта, Хургадада дайвинг билан шуғулланиш учун етарли шароит мавжуд. Бу ерда Сиз юзлаб дайвинг-марказлар, сув тубига шўнғиш учун қулай жойларни топасиз. Сув ости дунёсини томоша қилишни хоҳлайсизми? У ҳолда снорклинг айнан Сиз учун! Сув ости фотоаппаратида ранг-баранг балиқчалар ва сув жониворларини суратга олинг!

Хургадада виндсёрфинг учун ҳам вақт ажратинг.

Шу сабабли мириқиб дам олишни истасангиз – Хургадага марҳамат!!!

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

TATIL.UZ

Ассалому Алейкум хурматли Акбар. Ахборот учун илтимос бизнинг телефон ракамимизга кунгирок килинг – 200 55 44. Рахмат.

Акбар

2+2 Кишига апрель ойи бошларига неча пул бўлади. Хаммаси бўлиб

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top