06-08-2018 14:55
1982
0
Дўстлар, бугунги блогимизда «Tatil.uz меҳмонлари» сарлавҳаси остида мақола берилади! Бугун биз аэропортларда мижозларга тақдим этилувчи имкониятлар ҳақида сўз юритамиз!
Дунё аэропортларининг VIP-хизматидан фойдаланишни хоҳловчи йўловчиларни бирлаштирувчи инновацион платформалардан бирининг қандай ташкил топгани ва нималарни ўз ичига олиши, шунингдек, бундай сервис хизмати билан кимлар шуғулланиши ҳақида Tatil.uz нинг махсус меҳмони, «Lounge Express» (Канада) компаниясининг марказий Осиё минтақаси директори Руслан В. сўзлаб беради.
- Руслан, бундай хизматлар бугунги кунда нималарни ўз ичига олиши ва нега ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сафи тобора кенгайиб бораётганининг сабаби ҳақида сўзлаб берсангиз.
VIP- ва CIP-залларнинг доимий мижозлари бу ерда йўловчиларга тақдим этилувчи қулайликлар ҳақида билишади. Бунга ҳар бир инсонга индивидуал ёндашув, шинам кутиш заллари ва ҳатто музокаралар ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратилишини мисол қилиш мумкин.
Бугун, кўп миллионли битимлар бир дақиқа ичида ёки компьютер ва телефон орқали бир босишда тузилаётган даврда, бундай заллар ишбилармон кишилар учун жуда қўл келади. Бундан ташқари, кўпгина серфарзанд оилалар кутиш вақтларини ортиқча қийинчилик ва муаммоларсиз ўтказишни исташмоқда.
VIP-заллар – бу нафақат кутиш вақтини бир финжон қаҳва ёки чой устида мароқли ўтказиш, балки учиш олди «расмиятчиликларидан» дам олиш имкониятидир: бу билан аэропорт ходимлари шуғулланишади!
Умуман олганда, турли аэропортларда VIP-заллар турлича бўлади. Уларнинг ҳар бирида ҳордиқ чиқариш, қандайдир масалани ечиш учун холи қолиш ёки шунчаки дам олиш, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш, газета, журнал ва китоблар ўқиш мумкин. Ёки, мисол учун, Лос-Анжелес аэропортларидан биридаги каби SPA хизматларини кўрсатувчи оригинал VIP-заллар ҳам бор. Истанбулдаги Отатурк номли халқаро аэропортда бизнес-зал секторларга ажратилган. Унга кутубхона, бильярд столи, ресторан ва ҳатто кинотеатр киради!
- Наҳотки? Балки лаунжлар орасида ҳам ҳар йили энг яхши аэропортларни аниқловчи World Airport Awards сингари ўзига хос танловлар ўтказилар?
Эҳтимол билмассиз, бироқ ҳа, бундай танловлар мавжуд! Ҳар йили Priority Pass сервиси Lounge of Year Awards мукофотини тақдим этиб келади. Мисол учун, Ямайкадаги Норман Мэнли номли халқаро аэропорт 2017 йили дунёдаги энг яхши кутиш бизнес-залига эга аэропорт деб топилди. У ер нимаси билан ажралиб туради? – деб сўрарсиз. У ерда ҳақиқий ямайкача муҳит мавжуд: санъат асарлари ва декорациялар, Ямайка миллий пирожкилари, нўхатли шўрва ва албатта, регги услубидаги мусиқа! Буни нафақат бизнес-зал, балки ҳақиқий саргузашт, деса ҳам бўлади!
Европада энг яхши бизнес-зал дея Таллиндаги Ленарт Мэри номли аэропорт, Яқин Шарқда – Дубай аэропорти, Осиёда – машҳур Чанги аэропорти эътироф этилди. Кўриб турганингиздек, бу ерда рақобат кучли, шу сабабли ҳар бири энг яхшиси бўлишга интилади!
- Сиз фаолият юритадиган компания нималар билан шуғулланади? Шу ҳақда батафсил сўзлаб берсангиз.
Бизнинг компания, аслини олганда, бозорда 12 йилдан бери бизнес-авиация соҳасида кенг кўламли хизматларни тақдим этиб келади. Ишимизнинг энг асосий йўналишларидан бири – бортида топ-менежмент вакиллари ёки оила аъзолари бўлганларни узоқ масофаларга олиб борилиши лозим бўлган мижозларга бизнес-чартер парвозларни ташкиллаштириш. Биз бугун сўз юритаётган хизмат тури доимий авиаалоқаларда VIP-хизматни ташкиллаштириш орқали келиб чиққан. Айнан шу йўналишда биз икки йилдан бери фаолият юритамиз. Айни вақтда бизнинг компания бутун дунё аэропортлари билан 200 га яқин шартномалар имзолади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам.
Катта тажриба туфайли биз талабчан мижозлар билан ишлашни биламиз ва уларга жиддий эътибор қаратамиз. Оддий қилиб айтганда, оддий формат – ноёб Интернет-сервис орқали авиакомпания ва классдан қатъи назар бутун дунё бўйлаб аэропортларнинг имтиёзли кутиш залларига киришни ташкиллаштириш билан шуғулланамиз. Буни исталган қулай вақтда бажаришингиз мумкин.
- Хизматни қандай қилиб бронлаштириш мумкин?
Йўловчилар https://lounge.express/ сайтимизга киришлари ёки саёҳатларни ташкиллаштирувчи Тошкентдаги кўплаб сайёҳлик компанияларига мурожаат этишлари мумкин, боиси биз ҳам йўловчилар билан, ҳам B2B сектори билан ишлаймиз. Сайтимизда мижоз бораётган шаҳар ва аэропорт, сайёҳ статуси, шунингдек, у фойдаланмоқчи бўлган хизмат турини танлаб қийин бўлмаган бронлаштириш шаклини тўлдиради. Сўнгги босқич хизматга ҳақ тўлаш бўлади, сўнг почтани текшириб ваучерни печать қилиш мумкин. Шундай оддий ҳаракатларни бажарсангиз, танлаган хизматингиз тақдим этилади!
Биз ҳар бир талабномани диққат билан кўриб чиқамиз, уни аэропортда зудлик билан бронлаштирамиз, жараённи бевосита парвоздан олдин назорат қиламиз.
- «Lounge Express» Inc. компанияси орқали йўловчиларга қайси хизматлар кўрсатилади?
Бу, биринчи навбатда, VIP-заллар ва VIP-хизмат кўрсатиш. У рейсга алоҳида жойда рўйхатдан ўтишни, юкни олишни, йўловчиларни VIP-залдан самолётга шахсан кузатиб боришни, манзилга алоҳида транспортда етказилишни, автомобилга индивидуал ҳамроҳлик қилиб олиб боришни, VIP-парковка, Интернетни ўз ичига олади. Ва биз бунинг билан чекланиб қолмаймиз! Чунки VIP-хизмат кўрсатиш шинам музокара хоналарини тақдим этишни, ресторан ва бар хизматларини, болалар хонасини, фото ва видео хизматларини ҳам ўзида мужассамлаштиради.
Агар йўловчи умумий залда мустақил паспорт ва божхона назоратидан ўтган ва рейсга йўлланма олиб, юкни ҳам рўйхатдан ўтказишга улгурган бўлса-ю, бироқ рейсга чиқишни кутиш вақтини қулай шароитда ўтказишни хоҳласа, унинг ихтиёрида business-зал бўлади. Бу ерда дам олиш, китоб ўқиш, турли ичимликлар ичиш, почта ёки ижтимоий тармоқларга кириш мумкин.
Яна бир хизмат тури – бу учиш олди ва учишдан кейинги расмиятчиликлардан навбатсиз ўтишни назарда тутувчи Fast Track. Сервис вакили қўлидаги ёзув билан меҳмонни кутиб олади, унга божхона, паспорт ва зарур бўлса санитар текширувида, рўйхатдан ўтишда ва юкни қабул қилишда ҳамроҳлик қилади. Бундай хизмат тури Европада айниқса оммалашган.
- Компания қайси аэропортлар билан ҳамкорлик қилади?
Рўйхатимизга Озарбайжон, Италия ва Сингапурдан тортиб БАА, Туркия ва Чехиягача дунёнинг деярли барча аэропортлари киради. «Аэропортлар» иловасида бизнинг сайтимизда ҳар бир ҳаво бандаргоҳида тақдим этилувчи хизматлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Мисол учун, Дубай халқаро аэропорти – Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик фуқаро аэропорти. У ерда VIP-зал алоҳида бинода жойлашган. У Al Majlis Lounge деб номланади ва 17 та алоҳида VIP-хоналардан иборат. У ердаги ҳар бир хонада юмшоқ диван ва курсилар, телевизор, симсиз Интернет, душ бор. Енгил газаклар ва ичимликлар, эрталабки газеталар меҳмонлар ихтиёрида. Бундан ташқари, Al Majlis биносида Duty Free дўконлари ва банкоматлар бор. Шунингдек, бу ерда Fast Track хизматидан фойдаланиш мумкин.
Мисол учун, Отатурк номли Истанбул халқаро аэропорти нафақат VIP-зал ва Fast Track хизматини, балки CIP-сервис – икки лаунж – Primeclass lounge ва Comfort lounge ларни ўз ичига олувчи бизнес-хизматни тақдим этади.
- Ўйлашимча, ўқувчиларимизда Сиз юқорида тилга олиб ўтган бизнес-чартерларни ташкиллаштириш хизмати катта қизиқиш уйғотди. У нималарни ўз ичига олиши ва ушбу хизматдан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.
Кўпчилик ишбилармон кишилар учун бизнес-авиация – бу дабдаба эмас, балки зарурат. Айниқса, гап бир нечта шаҳарда музокара ва учрашувлар ўтказишни назарда тутувчи катта трансмиллий корпорация ёки халқаро компаниялар раҳбарлари ҳақида кетаётган бўлса. Бундай ҳолатларда доимий қатновларга мослашиш шунчаки иложсиз. Айнан шундай мижозлар учун (жумладан ҳурматли ўзбекистонликлар учун ҳам) бизнес-жетлар хизмати кўзда тутилган.
Ҳар бир йўловчи учун оптимал вариантни танлаймиз. Учиб келиш ва учиб кетиш вақтини, йўловчилар сонини, самолёт классини танлаш мумкин. Шунингдек, мос равишда, кетринг хизмати (бортда мижоз ўзига ёққан ресторан таомларини танлаши мумкин), аэропортда ва бортнинг ўзида VIP-хизмат кўрсатиш хизматлари тақдим этилади. Бизнес-авиация учувчилари юқори малакали мутахассислар ҳисобланишади. Яъни энг талабчан мижозларимизнинг парвози максимал даражада хавфсиз ва қулай бўлиши учун ҳамма нарса қилинган.
- Руслан, қизиқарли ва самимий суҳбатингиз учун раҳмат! Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.
Кўпроқ саёҳат қилинг! Парвозингиз доим юқори дарадажа қулай ва эсда қоларли бўлсин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz