Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

30-04-2018 16:30

Испанияга – ислом маданияти дурдоналарини излаб

3511

0

Испания – ноёб мамлакат. Бу ерда маданият, анъаналар, ранг ва гуллар уйғунлигини кўриш мумкин. Буларнинг бари испан эркак ва аёлларининг жўшқинлигию қайноқлиги билан қўшилиб ажиб манзара ҳосил қилади. Англаганингиздек, бугун биз Сизлар билан Испания ҳақида сўзлашамиз. Ҳикоямизни эса ушбу мамлакатнинг энг қизиқарли қиёфасидан бошлаймиз ва уни ислом цивилациясининг бир бўлаги сифатида намойиш қиламиз.

Бугун Испания қачонлардир ислом маданияти марказларидан бири бўлганлигини кўпчилик билмаса керак. Гап шундаки, араб амирлари 8 асрда Испания вилоятларидан бирига, аниқроғи, замонавий Андалусия ҳудудига бориб жойлашадилар. Улар ушбу ерларни «Ал-Андалус» деб номлаб, ўз мамлакатига асос соладилар.

Испаниянинг Кордова шаҳрини ўзларининг пойтахти деб эълон қилган Кордова халифалиги маданияти энг ривожланган давлатлардан бири бўлган. Мусулмон Испанияси туфайли Европа Шарқнинг буюк мутафаккирлари, жумладан буюк ватандошимиз Абу Али ибн Синонинг асарлари билан танишишга муяссар бўлади. Атоқли шарқ ёзувчилари, шоирлари, олим ва файласуфларининг ишлари лотин тилига таржима қилина бошлайди. Араб Андалусиясида аниқ ва гуманитар фанлар, маданият, меъморчилик жадал ривожланади.

Ҳозирги кунда ҳам Кордовада Мескита номли маҳобатли масжид қад ростлаб турибди.

Ушбу қадимий ёдгорлик дарҳақиқат ноёб ҳисобланади ва Испаниянинг 12 та мўъжизаси қаторига киритилади. У 25 минг квадрат метр майдонни эгаллаб, 856 та гранит, мармар, яшма ва ақиқ тошли устунлардан иборат. Ушбу ақл бовар қилмас меъморчилик намунаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз!

Истанбул ҳақидаги мақоламизда айни дамда музей сифатида фаолият юритувчи, илгари православ черкови бўлган, кейинчалик эса масжидга айлантирилган Айя-София ҳақида сўз юритганимиз эсингиздами?

Бугунги кунда у бағрикенгликнинг ажойиб намунаси сифатида машҳур. Кордовага ҳам минглаб сайёҳлар Шарқ ва Ғарб, ислом ва христианликнинг ноёб уйғунлигини томоша қилиш учун ташриф буюришади. Ушбу жой, юқорида тилга олганимиздек, Мескита деб аталади.

Масжид рим ибодатхонаси ўрнида барпо этилган бўлиб, 8 асрдан қурила бошланган. Кордова халифалари томонидан махсус таклиф этилган кўплаб мутахассислар масжидни қуришда меҳнат қилишган. Натижада, Андалусия кастильялик қирол Фердинанд III томонидан босиб олинганда, масжид черковга айлантирилган. Бироқ у масжидни вайрон қилмаган ва бу бизга бугун Мескитани бор гўзаллиги билан кўришга имкон беради.

Кордовага бир марта бўлса ҳам сафар қилганларни гранит, мармар, яшма ва ақиқ тошли 856 устун (даставвал уларнинг сони 1293 та бўлган!) кўтариб турувчи қизил-оқ аркалар ҳайратда қолдиради. Бу устунлар ўзига хос фусункорлик бағш этади.

Ўтмишнинг кўплаб сайёҳлари масжид устунлари пальма ўрмонларини эслатишини таъкидлашган. Айтишларича, масжидни барпо этишни бошлаган Амир Абдураҳмон I пальма дарахтларини яхши кўрган экан... Ҳеч бир сурат исломнинг энг яхши анъаналарида барпо этилган ақл бовар қилмас гўзалликни борлигича етказиб бера олмайди.

Гранада амирлиги Испания ҳудудидаги сўнгги араб давлати бўлган. Ундан машҳур Алгамбра араб сарой комплекси мерос қолган.

Араб тилидан таржима қилинганда «алгамбра» қизил деган маънони беради. Сарой ҳам қизил рангда бўлса керак, деб ўйлаяпсизми? Йўқ, бу ерда гап бошқа мўъжизада: ҳар кеча қуёш ботаётган маҳал унинг деворларининг ранги қандайдир сиру синоатга кўра қизил рангга бурканади. Алгамбранинг ўзи миноралар, саройлар, ҳовлилар, мозаика ва мармар билан безатилган боғлардан иборат.

Шунингдек, Андалусияда ислом маданиятининг бошқа ноёб намуналари ҳам бор. Мисол учун Мадина Асаара сарой кўприги.

Алмодовар қасри.

Кўплаб ҳаммомлар.

Яна кўплаб масжидлар, сарой комплекслари ва бошқа ноёб ёдгорликларни кўриш мумкин. Испан тилидаги 4 мингга яқин сўз араб тилидан олинганлигига нима дейсиз?! Шу сабабли бизга, шарқликларга Испанияда ҳар тарафлама қулай бўлиши керак.
Андалусиянинг яна бир провинцияларидан бири Севилья нақшлари ўзига мафтун қилувчи кулолчилиги билан донг таратган. Бир назар солинг, ўзимизнинг усталар томонидан қилинганга ўхшайди, шундай эмасми?

Бугунги кунда ҳам Испанияда 400 га яқин масжид фаолият юритади, ислом дини эса христианликдан сўнг иккинчи ўринда туради.
Испанияда кўплаб ҳалол ресторанларни топасиз. Масалан, Барселонада – Arabia Café-Restaurant, La Caravana, Bismillah Kebabish, Zinbar, Restaurante Xix Kebab ва бошқалар.

Кўп сонли ҳалол ресторанларни Андалусияда ҳам учратиш мумкин. Мисол учун, Кордовада – Laorkebab, El Sultan, Los Almendros Restaurant.

Шунингдек, Испанияда ҳалол меҳмонхоналар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Hotel Alhambra Palace – шаҳарнинг энг нуфузли районида жойлашган, маҳобатли Алгамбра сарой комплекси яқинидаги беш юлдузли меҳмонхона.

Эътиборга молик яна бир ҳалол меҳмонхона Адехе муниципалитетида жойлашган Royal Garden Villas курорт меҳмонхонасидир.

Бугун биз Сизларга кўрсатган ва ҳикоя қилганларимиз ўзингиз кўришингиз мумкин бўлганларнинг бор-йўғи бир қисми. Биз Испанияни бошқа тарафдан, Гауди архитектураси ва Барселонанинг сершовқин фаввораларисиз кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ булар ҳақида ҳам мавриди келганда албатта гаплашамиз. Шу сабабли бизни кузатишда давом этинг!
Бордию ноёб Мескитани, Алгамбрани томоша қилиш ва ислом маданиятининг бошқа нодир намуналаридан баҳраманд бўлиш истагида Испанияга боришни хоҳласангиз, Tatil.uz га мурожаат этинг! Бизда Испанияга кўплаб қизиқарли таклифлар бор! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг.
Испания ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top