20-09-2018 17:10
2391
0
Кордова – Андалусиядаги ниҳоятда қизиқарли, катта бўлмаган, бироқ гавжум ва шинам шаҳарча. У турли маданият ва урф-одатларни ўзида мужассамлаштирган ҳамда унга ташриф буюрувчиларнинг кўнглидан жой олишга улгурган. Қачонлардир Кордова ислом цивилизациясининг маркази ҳисобланган! Биз ушбу шаҳарни айнан сиз учун махсус ўрганиб чиқдик ва Кордова ҳақида сизда қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган 20 та факт ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилдик!
Кордова – катталиги ва аҳолиси бўйича Андалусиянинг учинчи шаҳри.
Кордовага эрамиздан аввалги 8 асрда асос солинган. Ушбу давр мобайнида у турли цивилизация ва қиролликлар таркибига кирган, жумладан мавр, рим, насроний ва ҳ.к. Бугунги кунда бу ерга турли миллат ва дин вакиллари ташриф буюришади.
Ўзининг юксак чўққисига Кордова 10 асрда, Кордова халифалиги даврида эришган.
10 асрда Кордовада 1 миллионга яқин киши истиқомат қилган ва у ерда университет фаолият юритган бўлиб, у ўша вақтда Европадаги ягона университет бўлган.
Испанларнинг ўзи Кордовани КордоБа деб аташади.
Кордова масжидини дунёнинг 8-мўъжизаси ва Испаниянинг 12-мўъжизаси дейишади.
Ўрта асрларда Кордова масжиди дунёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турган.
1236 йилда маврлар Кордовадан қувғин қилинганларида, Мескита насронийлар ибодатхонасига айлантирилган. Кейинроқ император Карл V бундан афсусланган: «Сиз бошқа ерда ҳам қурса бўладиган бинони қурдингиз ва дунёдаги ягона бўлган бинони вайрон қилдингиз».
Мескита бутун Андалусиянинг тимсоли ҳисобланади.
Мескитанинг майдони – 23 400 квадрат километр.
Мескита мармар, гранит, яшма ва ониксдан иборат 856 та устунни ўз ичига олади.
Кордованинг яҳудийлар истиқомат қиладиган кварталида Испаниянинг энг қадимий синагогаларидан бири жойлашган.
Кордовадан 8 километр узоқликда Мадина ас-Сахара сарой комплекси (10 аср) жойлашган бўлиб, у ерда ҳали ҳам қазилма ишлари олиб бориляпти: бу ерда Кордова халифалигига оид қимматбаҳо бойликлар қидирилмоқда!
Кордовада Халифа ҳаммомлари ҳам сақланиб қолган.
Алькасар саройида қиролича Изабелла Кастильская Христофор Колумбни қабул қилган ва айнан шу ерда улар Ҳиндистонга қилинажак сафар режаларини муҳокама қилишган!
Кордовада файласуф Сенека туғилган.
Кордовадаги энг яхши сувенир – араб ёзуви туширилган кулолчилик буюмлари.
Фламенко рақсининг энг яхши артистлари Кордовадан келиб чиқишган.
Аргентина, Мексика ва АҚШда Кордова номли шаҳарлар бор.
2018 йилда Кордовада ўтказиладиган энг чиройли байрам – патио ўзининг юз йиллик юбилейини нишонлади. Патио – бу ички ҳовлини безатиш санъати.
Ёрқин, қизиқарли ва бетакрор Кордова мана шундай! Испанияга боришни хоҳлайсизми? Унда у ерга биз билан бирга боринг! Tatil.uz да кўплаб қизиқарли таклифлар бор! Сайтимизга киринг ёки +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz