03-05-2018 17:30
2205
0
Испания – бу нафақат диққатга сазовор обидалар, тарих ва кўнгилочар парклар. Испания – бу, аввало, кўркам курорт минтақаси, бу қуёш, денгиз, пляжлар ва «All inclusive». Бугун биз Испанияга пляж нуқтаи назаридан қарашингизни таклиф этамиз!
Демак, Сиз ностандарт меъморчилик бинолари ва фестивалларига эга, сершовқин Барселонага бориб келдингиз, ёрқин Андалусия гўзалликларидан баҳра олдингиз, Мадридни айланиб чиқдингиз, деб тасаввур қиламиз. Энди эса дам олиш ва... пляжга бориш вақти келди!
Агар Сиз оилали инсон бўлсангиз, оилавий дам олишга мувофиқ келувчи жойни танлашингиз керак бўлади. Tatil.uz Сизга «Олтин қирғоқ» деб номланувчи Коста-Дарада курортларини таклиф этади.
Бу ердаги пляжлар озода, денгизга қиялама тушилади, иқлими юмшоқ, бунинг устига, яқин атрофда PortAventura Parks&Resorts парклари жйолашган. Шу боисдан на ота-оналар, на болалар зерикиб қолишмайди!
Сиз ёш, фаол ва саргузашт ихлосмандимисиз? Ундай бўлса Ибицага марҳамат. Кўнгилочар томошалар, жаҳонга машҳур ди-жейлар ва эстрада юлдузларининг концертлари Сизни кутмоқда! Бироқ Ибицани ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтармаслиги мумкин: бу ерда асосан бадавлат инсонлар дам олишади.
Агар Сиз мақбул нархлардаги таклифларни излаётган бўлсангиз, Барселона атрофидаги курортларга, масалан, Ўртаер денгизи соҳилидаги Панда-де-Марга йўл олишингиз мумкин.
Бироқ, Испанияда ҳаттоки уч ёки тўрт юлдузли меҳмонхоналар ҳам юқори сифатли хизматларни тақдим этишини ёдда тутинг. Шу сабабли ортиқча бош қотириб ўтирманг!
Севган инсонингизга совға ҳадя қилишни истайсизми? Ёки унутилмас тўйни режалаштиряпсизми? У ҳолда Испанияга боринг! Коста-Брава – севишганларнинг холи қолиб, кун ботишини биргаликда қарши олиши, ўрта аср қасрларини томоша қилиши ва унутилмас асал ойини ўтказиши учун мукаммал жой.
Дабдабали меҳмонхоналарни излаяпсизми? Ундай бўлса Коста-дель-Солга хуш келибсиз! Энг ҳашаматли Марбелья курорти айнан шу ерда жойлашган!
Агар пляжда дам олишни соғломлашиш билан бирга қўшмоқчи бўлсангиз, юқори сифатли санаторийлар, шифобахш лойлар ва тузли кўлларга эга машҳур Мар-Менор бальнеологик курортини танлаганингиз маъқул.
Шунингдек, Испания – «All inclusive» белгили меҳмонхоналар танлови. Испанча All inclusive нимаси биландир туркчани эслатади. Таомлар, одатда, швед столида тақдим этилади: сабзавотлар, балиқ, гўштдан тортиб пишириқ ва музқаймоққача.
Аммо, тўғриси, Испания меҳмонхоналаридаги анимациялар Туркияга нисбатан камтарроқ: бу ерда асосан дискотека ва жонли мусиқа ҳукмрон. Шундай бўлса-да, Испанияда «All inclusive» ўзига хос!
Испания пляжларига яхшиси ёзда борган маъқул, Коста-Брава ва Коста-Дарадеда июндан бошлаб октябргача чўмилиш мумкин. Июндан Майоркада ҳам мавсум бошланади. Июль ва август ойларида Тенерифеда сайёҳлик мавсуми авжига чиқади.
Яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун «All inclusive» белгили меҳмонхоналарнинг кичик рўйхатини таклиф қиламиз! Айтганча, меҳмонхоналар сайёҳлар томонидан танланган ва TripAdvisor да белгиланган.
Iberostar Anthelia (Тенерифе)
Grand Palladium Palace Ibiza Resort (Ибица)
ClubHotel Riu Gran Canaria (Маспаломас, Гран-Канария)
Iberostar Las Dalias (Тенерифе)
Iberostar Suites Hotel Jardin del Sol (Майорка)
Испания пляжларида дам олишни истайсизми? У ҳолда Tatil.uz га келинг! Биз Сизлар орзу қилган дам олишни ташкиллаштириб берамиз! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz