Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

12-12-2017 16:45

Қишки кенгликлар таровати

2862

0

Кавказ Минерал Сувлари – бу, биринчи навбатда, санаторий ва турли касалликларни даволовчи шифобахш маскан, жумладан: юрак-қон томир касалликларидан тортиб таянч-ҳаракат аппарати, ошқозон ва жигаргача. Бироқ бугун биз Сизларга ушбу жойнинг бепоён кенгликларию унинг ажойиб манзараси ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз!

Ушбу минтақанинг иқлими илиқ бўлиб, шамол нисбатан кам эсади. Баланд тоғлар Кисловодск, Железноводск, Ессентуки, Пятигорск каби шаҳарларни турли-туман табиий офатлардан сақлаб туради. Шу сабабдан бўлса керак, бу ерда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар гўзал қиш тақдим этувчи бетакрор манзаралардан баҳра олиш илинжида кўпроқ кўчага чиқишга интилишади. Қишнинг ўзи ҳам асли ушбу ҳудудда пайдо бўлгандек гўё!
Мана, мисол учун қишки Кисловодскка бир қаранг!

Ессентуки-чи?! Ахир бу жой ҳар бир инсон янада ёшроқ, соғломроқ ва албатта бахтлироқ бўлувчи қишки эртакнинг ўзгинаси-ку!

Адабиёт ва тарихни севувчиларни Пятигорскка чорлаб қоламиз! Бу ерда Лермонтовнинг дуэли бўлиб ўтган жойни ҳам, ўзининг «Замонамиз қаҳрамонлари»да ва шеърларида гўзал мисралар орқали тасвирлаган жойлар ҳам бор... Пирогов ванналари, Диана гроти, Проваль, Пятигорск отчопари, Цветник боғи – ушбу диққатга сазовор жойлар қишда, айниқса, қишки байрамлар чоғида умуман ўзгача тароват касб этади.

Мана бундай манзараларга нима дейсиз?! Чиройли, шундай эмасми? Турли- туман қишки ўйинларда иштирок этиш, қорбўрон ўйнаш, чанада учиш мумкин, боиси ҳар қандай даволанишда ижобий кайфият ниҳоятда муҳим омил саналади. Шунинг учун ҳаётдан завқланинг, касал бўлманг ва ҳар қандай об-ҳавода ҳам соғлом бўлиб юринг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top