Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

16-07-2019 18:23

Илҳом Фармонов: Tatil.uz учун яхши фикрлар

3352

0

Бутун дунёда шундай анъана бор: бирор машҳур шахс ўз кафе ва ресторанини очади. Мисол учун, Нью-Йоркда рэп қўшиқчиси Jay-Z нинг шахсий спорт-бари бор, Lady GaGa эса итальян ресторанини очган. Машҳур актёр Роберт де Ниронинг эса бир нечта, жумладан Сан-Францискода Rubicon номли ресторани бор. 

Ўзбекистонда бундай жойлар кўп деб ўйлайсизми? Биз мана шундай ресторанлардан бири – Moda турк ва европа таомлари ресторанини топдик.

 

Ресторан асосчиси ва унинг ғояси муаллифи – машҳур хонанда, «Лайло», «Ўзимда гуноҳ», «Синчалак» қўшиқларининг ижрочиси Илҳом Фармонов!

 

Moda ресторани яқиндагина очилган бўлиб, манзарали анҳор бўйида, Novza турар-жой комплекси рўпарасидаги кичик тор кўчада жойлашган.

 

Бу ерга келиб сиз катта шаҳарда эмас, тоғга тушиб қолгандек бўласиз. Машиналар шовқини эшитилмайди, атрофингизни эса азим чинорлар қуршаб олади...

 

Бу ерда ҳам оилавий кечани, ҳам банкетларни ўтказиш мумкин: ёпиқ зал 100 кишига мўлжалланган, очиқ айвондан эса 200 га яқин ташриф буюрувчи жой олиши мумкин.

 

Меҳмонларга турли-туман таомлар, жумладан болалар ва вегетариан таомлар таклиф қилинади. Узоқроқда автомобилларни ювиш жойи бор, шу боис машинангизни қолдириб ёқимли шароитда мазали таомлар билан вақтингизни ўтказиш имконияти мавжуд.

 

Илҳом Фармонов – машҳур хонанда ва серқирра санъаткор.

 

 

У Тошкент шаҳрида санъаткорлар оиласида дунёга келган. Ёшлигиданоқ хонадонига ташриф буюрган машҳур ижрочилар, элга таниқли санъаткорлар – Комилжон Баратов, Фахриддин Умаров, Ортиқ Отажонов, Шерали Жўраевлар билан танишиш бахтига муяссар бўлган.

Илҳом болалигидан ўз иқтидори ва қобилиятини ривожлантиришга интилган. У турли танловларда иштирок этган, қўшиқлари радиотўлқинлардан янграган. 17 ёшиданоқ отаси Шомурод Фармонов ва устози Комилжон Баратов билан «Баҳор яна қайтади» концертида муваффақиятли қатнашган. Сўнг Тошкент давлат маданият институтида, курсларда таҳсил олди, кўплаб хорижий давлатларга сафар қилди, Раҳматжон Турсунов ва Бахтиёр Сайфуллаев каби устозлар билан танишди.

Бугунги кунда Илҳом Фармонов кўплаб гастроль сафарларида бўлиб, концертлар беради ва янги қўшиқлар устида ишлайди, шу билан бир қаторда ўз бизнесини ҳам ривожлантириб келмоқда. Банд бўлишига қарамай, у Tatil.uz учун эксклюзив интервью беришга рози бўлди.

 

Сиз машҳур қўшиқчисиз. Нега айнан ресторан бизнеси билан шуғулланишни лозим топдингиз ва бунга сизни нима ёки ким рағбатлантирди?

Юртимизда бугунги кунда турли соҳаларда – у хоҳ санъат бўлсин, хоҳ тадбиркорлик, ривожланиш учун кўплаб имкониятлар яратилган. Шу боис агар мақсадингиз бўлса, ҳаракат қилмоғингиз керак ва уни ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беришади. Мен ёшлигимдаёқ оилавий ёки дўстлар билан ташриф буюриш мумкин бўлган ўзимнинг шинам рестораним бўлишини орзу қилардим. Ва мана орзуим амалга ошди!

Сиз гастроль сафарларида кўп бўласиз. Ижод ва ресторандаги ишни бирваракайига олиб боришни уддалай оламан деб ўйлайсизми?

Ресторан муваффақиятли фаолият юритиши учун, менимча, яхши ўйланган менежмент ва ишончли жамоа бўлиши керак. Бу ерга биз дунёнинг йирик ресторанларида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассисларни таклиф қилганмиз. Мисол учун, бошқарувчи Ihsan Kurt меҳмонхона ва ресторан секторларида катта иш тажрибасига эга, у Ўзбекистонда бир нечта муваффақиятли лойиҳаларни ишга туширган.

 

Бош ошпаз Эргин Сарикол – ўз ишининг устаси.

 

Аданалик бўлган бу йигит Анталья, Бодрум, Мерсиннинг турли ресторанларида, шу жумладан машҳур Gunaydin ресторанида ишлаган. Биз уни ўзимизга таклиф қилдик ва энди меҳмонлар у тайёрлаган машҳур турк таомларини татиб кўришлари мумкин.

 

Айтганча, у бир метрлик сиҳда ажойиб турк кабобини тайёрлай олади! Яна Эргин барча зираворларни Туркиядан буюртма қилади ва бу ерда хушбўйлиги бўйича бетакрор таомлар тайёрлайди.

 

Бошқа ошпазларимиз (ҳаммаси бўлиб 5 та) ҳам европа, ўзбек ва бошқа таомларни мазали қилиб тайёрлашади.

Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар сонига бир қаранг! Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларга гастроль билан борганимизда баъзи меҳмонхоналарда бўш жой қолмаганлигини кўрамиз! Сайёҳлар мамлакатимизга келишади, чунки улкан обидаларни кўришни, ўлкамиз тарихи, унинг меҳмондўст халқи билан танишишни, ўзбек мевалари ва албатта, миллий таомларимизни татиб кўришни хоҳлашади! Бизнинг ресторанимиз шуларни ҳам ҳисобга олган, шу сабабли биз мижозларимиз хоҳлаган исталган таомни тайёрлаб бера оладиган универсал ошпазларни танлаганмиз!

 

Кўпчилик меҳмонларимиз махсус қиздирилган товада ўзгача услубда тортиқ қилинувчи туркча Sac kavurma ни ёқтиришади.

 

Ресторанимизнинг ўзига хос жиҳати бор. Бизга ташриф буюрганлар бу ердаги муҳит тоғникига ўхшашлигини айтишади. Шу сабабли биз меҳмонларимизга маринадланган гўшт ва манқални танлаб, ўзлари кабоб пишириб кўришларини таклиф қиламиз!

 

Айтинг-чи, ресторан сиз учун бизнесми ёки кўпроқ хобби?

Иккаласи ҳам. Ўзим ҳам бу ерга дўстларим ёки санъат аҳли вакиллари билан тез-тез келиб тураман ва шу ерда, сув олдида ўтирамиз. Бу ер жуда ҳам сокин ва шинам...

Яъни Moda ресторанининг исталган мижози бу ерга тушлик учун кириб, сиз ёки бошқа машҳур шахсларни учратиб қолиши мумкин.

Ҳа, албатта.

 

Яна мен бу ерга оилам билан келишни ёқтираман. Биласизми, биз, санъат вакилларида бўш вақт кам бўлади. Ҳафтасига камида икки марта вилоятларга ёки бошқа давлатларга гастроль сафарлари уюштирамиз. Баъзан мен бир йил қандай қилиб ўтиб кетганлигини ҳам сезмай қоламан... Бироқ оилага вақт ажратгинг келади ва биз ота-онам, турмуш ўртоғим ва олти нафар фарзандим билан шу ерга келамиз. Бу ерда вақтни мароқли ўтказиш мумкин, ресторанда жонли мусиқа бор, муҳитнинг ўзи ҳам ёқимли.

 

Ўзингиз ҳам уйда яқинларингизга таомлар тайёрлаб турасизми?

Баъзида ҳафтада ёки ойда бир марта яқинларимга ўзимизнинг севимли таомларимиз – палов ва қозон-кабоб тайёрлаб бераман. Энди эса шу ерда ҳам доим мастер-класс ўтаб тураман.

 

Мен умуман оилам даврасида ўтказган вақтимни қадрлайман. Қизларим Ирода, Малика ва Мадиналарнинг муваффақиятларидан қувонаман. Ўғилларим изимдан боришга қарор қилишди, улардан ҳам хурсандман. Тўнғич ўғлим Исломжон шу йили Ўзбекистон Давлат консерваториясига ўқишга кирмоқчи. Иброҳим ва Қобилжон «Томоша» болалар мусиқий театр-студиясига қатнашади, шунингдек, Тошкентда ўтказиладиган байрам тадбирларида иштирок этишади.

Турли мамлакатларнинг таомлари билан яхши таниш бўлсангиз керак. Айтинг-чи, ўзингиз ҳам кўп саёҳат қиласизми ва қайси мамлакатларда бўлгансиз? Қайси давлатнинг таомлари сизга кўпроқ ёққан?

Саёҳат қилишни ёқтираман. Иш бўйича ва ўзим мустақил Россия, Франция, Италия, Украина, Малайзия, Туркия каби давлатларда бўлганман. Ўйлашимча, асосийси таом мазали бўлиши ва меҳр билан тайёрланиши керак!

 

Ҳар бир халқнинг ўзига яраша мазали таомлари бўлади. Биз гастролларга ўртача икки ҳафтага кетамиз. Айнан ўша пайтларда мен уйим ва ўзимизнинг ўзбек паловини қанчалик соғинганимни ҳис қиламан!

Қайси давлатга қилган сафарингиз сизга кўпроқ ёққан?

Ҳар бир давлатнинг ўзига хос томонлари бор. Санкт-Петербургни қизиқарли архитектураси, Ҳиндистонни гўзал Тож-Маҳали, Европа мамлакатларини эса – бой тарихи учун ёқтираман. Туркиядаги асосий оилавий курортларимиз Анталия ва Бодрумни ёқтирамиз. Сервис хизмати бўйича Туркияга дунёда тенг келадигани йўқ деб ҳисоблайман.

Ҳаётдаги шиорингиз борми?

Ижод, ижод ва яна ижод.

 

Ёш санъаткорларга нималарни маслаҳат берган бўлардингиз?

Биринчидан, бу касбга тоза кўнгил билан келиш лозим. Иккинчидан, устозларнинг ўгитларига қулоқ тутиш, улардан ўрганиш керак. Ва албатта, мухлислар учун намуна бўлмоқ лозим.

Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Tatil.uz нинг барча ўқувчиларини дўст ва яқинлари билан ресторанимизга келиб, жонли мусиқа, сув ва дарахтлар ёнидаги сокин муҳитдан баҳра олишга таклиф қиламан. Менюмиздаги таомларни татиб кўринг ва шунчаки Moda номли ресторанимизда ёқимли лаҳзаларни ўтказинг!

Ресторан билан қизиқувчилар учун тўлиқ маълумот:

Телефон: +99899 916-63-63

Адрес: Чилонзор тумани, Е-квартал, 1 уй /41 мўлжал: метро Новза (магазин «Тысяча мелочей»)

Facebook: @restaurantmoda.uz

Instagram @restaurantmoda.uz

Telegram @restaurantmoda_uz

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top