Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

31-05-2019 16:18

Икки фарзанднинг онаси кристина ва унинг мультфильм сюжети бўйича таътили

1700

0

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Tatil.uz тошкентлик она Кристина Шарипованинг қизиқарли мақоласи билан ўртоқлашади! Ўз ҳикоясида у Боракай оролига қилган сафари ва эртакнамо мультфильмлар мавзуси бўйича олган таассуротлари билан ўртоқлашади.

Болалар – ҳаёт гуллари, бироқ баъзан улар кактусни ҳам эслатиб юборади! Бизнинг икки нафар фарзандимиз бор: 5 ёшли қизимиз ва 2 ёшли ўғлимиз. Улар мультфильмларни жуда ёқтиришади ва айнан «Моана» мультфильмига бўлган қизиқиш бизни унутилмас саёҳатга чорлади. Шундай қилиб биз Те Фити юрагини излаб Боракай оролига, денгизни забт этишга, хазина қидиришга, афсоналарни тўплашга, дунёни қутқаришга ва афсунларни барбод қилишга отландик! Саргузаштга олдиндан тайёрландик, ҳатто махсус костюмларни ҳам харид қилдик, биргалашиб режа ва йўналиш чизмасини тузиб олдик.

 

Боракай ороли худди эртакдек! Денгиз тўлқинлари билан ювилувчи оппоқ майин қумли асосий пляж 4 километр узунликка эга, мовий денгиз ва якка пальма мисоли метеорит парчасида тургандек...

 

Мана шу ердан бизнинг кичик денгиз қароқчиларимиз куракча ва хаскашлар ёрдамида хазинани қидиришга тушишди.

 

Пляжнинг афзаллиги соҳилнинг катта қисми саёз эканлигида ва тўлқинларнинг йўқлигида эди. Ҳаммаёқда балиқ сузарди, шу сабабли пальма соясида дам олаётганда кичик «тадқиқотчилар»дан хавотир олмаса ҳам бўларди.

 

 

Бироқ тан олиш керак, бу узоққа чўзилмади, икки нафар фарзандингиз билан 10 дақиқадан ортиқ дам ололмайсиз ва мана, фламинго устида ўтириб оланган, инстаграмга жойланган чиройли суратда сиз эмас, балки 5 ёшли қизингиз бўлиши мумкин.

Айтишларича, Боракай оролида тунги ҳаёт қайноқ ва фаол бўлар экан, бу ерда бар ва тунги клублар жуда кўп. Тушуниб турганингиздек, иккита болангиз билан бу нарсани текшириб кўришнинг иложи йўқ. Лекин улар чиройли тонготарни қарши олишга ёрдам беришади.

 

Қайси ресторан ёки кафени танламанг, йўлингиз албатта McDonald’s орқали ўтади.

Яқин вақтлардан бошлаб орол пляжларида қумдан қасрларни қуришни тақиқлаб қўйишди. Буни пляж полицияси жидий кузатиб боради. Бироқ кичик «қароқчимизга» бунинг асло фарқи йўқ!

 

Боракай оролида кун ботиши ниҳоятда гўзал манзара. Қуёш сувнинг теп-текис юзаси ва осмонга тилларанг тус бағишлаб денгиз горизонтининг ўртасида секин-аста бота бошлайди.

 

Шундай сеҳрли кечаларнинг бирида биз Те Фити юрагини қидириб ва қуёшга пешвоз чиқиб елканли кемада очиқ денгизга йўл олдик. Енгил шабада парусни илдам ҳаракат қилишга ундарди ва биз тўлқинлар узра тўқ сариқ шарга елдек шошардик. Қуёшга пешвоз чиқиш – бахтга пешвоз чиқиш дегани!

 

Болаларингиз билан саёҳат қилиш осон иш эмас, бироқ уларнинг кулгуси, завқ-шавқи ва бахтдан ёниб турган кўзлари исталган чарқочни енгади. Шунда улар билан иложи борича кўпроқ вақт ўтказиш муҳимлигини тушуниб етасиз. Қизингиз учун отаси ҳақиқий қаҳрамон, шахсий Мауи, куч ва мардлик тимсоли! Буларнинг барчаси оилани янада мустаҳкамлайди, болаларингизга эса қўшимча рағбат бағишлайди!

 

Тошкентдан Боракай оролигача парвоз жуда ҳам давомли, уйга қайтиш Сингапурдаги транзитни қўшиб ҳисоблаганда 22 соатни эгаллади. Парвозни қандай режалаштирганлигимиз билан ўртоқлашмоқчиман.

1 . Тунги рейсларни танлашга ҳаракат қилинг, шунда парвознинг асосий қисмини болаларингиз уйқуда ўтказишади.

2. Болаларингиз севган мультфильмларни саёҳатга 2-3 кун қолганида уларга қўйиб бермаслик ва албатта, ҳамма гаджетларни ўзингиз билан олиш! Шунингдек, рангли қаламлар, қоғозлар, пластилин ва уларни банд қилувчи бошқа нарсаларни ҳам унутманг.

3. Болаларингиз ейишни ёқтирган нарсаларни ва ҳаттоки одатий кунларда уларга ейиш тақиқланган нарсаларни ҳам олинг! Картошка чипслари бизга кўп марта ёрдамга келди. Уни ўйлаб топган кишига ташаккур!

4. Самолётда алмаштирса бўладиган кийимлар ва енгил кўйлакчалар. Одатда, аэропортларда салқин бўлади.

5. Дори-дармонлар. Олтин қоида: ўзингиз билан олсангиз, ҳаммаси жойида бўлади, унутиб уйда қолдирсангиз атрофдаги ҳамма дорихоналарни айланиб чиқасиз.

6. Ўйинчоқлар. Болаларингизга билдирмасдан бир-иккита янги ўйинчоқлар сотиб олинг. Бу кўзда тутилмаган харажатлардан, мисол учун Universal студиясидаги $15 лик совун пуфакларини харид қилишдан қутқариб қолади.

7. Энг асосийси эса, сабр-тоқат. Болаларингизнинг «Қачон етиб борамиз?» деган саволига кўп марталаб жавоб беришга тайёр туринг.

Мақола муаллифи: Кристина Шарипова

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top