Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

11-09-2018 17:00

Ичайми, ичмайми: «Боржоми» ҳақидаги 5 та саволга жавоб

3357

0

Грузия дунёга нафақат машҳур ёзувчи, шоир, рассомларни ҳадя этгани, ўзига хос маданияти ва таомлари билан машҳур. У, шунингдек, мўъжизаларга қодир минерал булоқлари билан ҳам донг таратган!

Умуман, Грузия ҳудудида 730 турдаги минерал сувларга эга 2 мингдан ортиқ булоқлар бор. Албатта, уларнинг барчасини билмаймиз, бироқ «Боржоми» ҳақида эшитмаганлар топилмаса керак. У аллақачон Грузия тимсолларидан бирига айланиб улгурган. Юртимиздаги исталган дорихоналардан бирига кирсангиз, шу номдаги сувга кўзингиз тушиши табиий. Ҳатто баъзи супермаркетларимизда ҳам сотилади. Бироқ қизиқ савол туғилади: уни дорихонадан сотиб олиш мумкин бўлса, минерал сувни ичиш учун Грузияга бориш шартми? У зарарли эмасми ва ҳамма ичса бўладими? Шу ва бошқа саволларга навбатма-навбат жавоб берамиз!

Бу қандай сув?


«Боржоми» – бу шифобахш минерал сув. Унинг ноёблиги шундаки, ер тагидан чиқиш жараёнида «совиб» қолмайди, табиий фильтрациядан ўтади, минераллар билан бойинтирилади ва юзага илиқ ҳолда чиқади.


Кимларга «Боржоми»ни ичиш фойдали?


«Боржоми» суви калий ва минерал ионлари билан тўйинган, шу сабабли юрак-қон томир тизими касалликлари, шунингдек, эндокрин тизими касалланган беморларга ичиш тавсия қилинади.


Ошқозон-ичак тракти касалликларидан халос бўлиш, ошқозон ости бези функциялари ишини яхшилашда «Боржоми» суви ёрдамга келади.

Тез-тез жисмоний юкламаларга учрасангиз «Боржоми» профилактика воситаси сифатида қўл келади, шунингдек, асаб тизими, моддалар алмашинуви, нафас олиш, сийдик чиқариш йўллари, буйрак касалликларида қўл келади.

«Боржоми»ни қандай ичиш керак?


Энг яхши вариант – овқатдан 30-40 дақиқа олдин ёки овқатланиш пайтида. Бу ошқозондаги оғирликлардан халос бўлишга ёрдам беради (кўп овқат еган бўлсангиз ҳам, сабаби грузин ошхонаси шу қадар мазалики, ўзингизни тийиб тура олмайсиз) ва ортиқча ёғларни парчалайди.

Шишадаги «Боржоми» курортдагиси билан бир хилми?


Кўпчилик шиша ва пластик бутилкалардаги «Боржоми» – бу шунчаки маркетинг учун деб ўйлашади. Бироқ у ўзининг фойдали хусусиятларини тўлиқ сақлаб қолади.

Унда курортга бориб ўтирмаса ҳам бўлар экан-да?


Боржоми – энг ривожланган курорт минтақалардан бири. Бу ерда бассейн, ҳаммом, сульфат ванналарига эга замонавий санаторий ва SPA-меҳмонхоналар барпо этилган.

Бу ерда тегишли ташхис ва даволаш ўтказилади, бунда муолажалар нафақат сув, балки сульфат ва минерал ванналарда олиб борилади.

Санаторий-курорт даволаниши меъёрлари бўйича уч маҳал овқатланиш ташкиллаштирилади.

Боржоми марказий паркида эса исталган меҳмон асосий булоқдан шифобахш сувни мутлақ бепул ичиши мумкин.

Шунингдек, ушбу курорт минтақа табиати ҳайратга солади ва тиббий муолажалар самараси энг юқори бўлади!

Албатта, «Боржоми»ни ҳамма ерда ичиш мумкин, бироқ унинг шифобахш бўлиши учун барибир Боржомига бориш лозим! Tatil.uz да биз сиз азизларга у ерга тур тайёрлаб қўйганмиз! Бу ҳақдаги маълумотни мана бу ерда ўқинг. Саволлар бўлса, офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг! Доим соғ бўлинг ва аъло кайфият мудом ҳамроҳингиз бўлсин!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top