Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

23-08-2017 14:30

ГУАНЧЖОУНИНГ УЛКАН БОЗОРЛАРИ, МЕБЕЛЛАР ШАҲРИ ФОШАНЬ ЁКИ ТОШКЕНТЛИК СЕВАРА НЕГА АЙНАН ХИТОЙДА ХАРИД ҚИЛИШГА ҚАРОР ЭТДИ

2852

0

Бугун биз  Хитойга уюштирилган саёҳат қандай қилиб ҳаётини ўзгартириб юборганлиги ҳақида ёзган тошкентлик Севара Алламбергенованинг ҳикоясини давом эттирамиз. Ўтган сафар у Тулуфан ва Шихэцзи шаҳарларидан олган таассуротлари билан ўртоқлаган эди. Энди эса биз Севара билан биргаликда Хитойни ўзимиз учун бошқа тарафдан кашф этамиз.

Ўтган сафар ёзганимдек, Хитойга қилган сафарим биргина ташриф билан ниҳоясига етмаган. Энди мен Сизларга Гуанчжоуга қилган қизиқарли саёҳатим ҳақида сўзлаб бермоқчиман.

У ерга мен ота-онам билан бордим ва биз у ерда бор-йўғи 5 кун бўлдик. Бироқ кўп йилга етгулик таассуротларни олдик. Чунки у ер жуда чиройли ва турли кўнгилочар томошалар бисёр.

Биз ҳар йилги халқаро кўргазмалардан бирига ташриф буюрдик. У ерда турли-туман уй жиҳозлари – мебель, идиш-товоқ, манзарали ўсимликлар, ётаржой буюмлари ва бошқалар, бир сўз билан айтганда, уйингизни шинам қилиш учун зарур бўлган барча буюмлар намойиш этилди.

У ерга ҳар сафар турли давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришади. Баъзилари шартнома тузишса, бошқалари ишга доир суҳбат ўтказишади, учинчилари анчадан буён сотиб олишни мўлжаллаб юрган нарсаларини қидиришади.

Умуман олганда, Хитойда кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш тизими яхши ривожланган. Бунинг учун барча шароитлар яратилган – махсус жой ажратилади, таржимонлар таклиф этилади, McDonalds’, KFC каби умумий овқатланиш жойлари ўрнатилади ва ҳ.к. Сизга очиқчасини айтишим мумкин: бундай кўргазманинг ўзига шунчаки ташриф буюришнинг ўзиёқ жуда ҳам қизиқарли.

Энди Гуанчжоу ҳақида. Умумий жиҳатларини гапирадиган бўлсам, бу катта, туну кун ухламайдиган тез суръатларда ривожланаётган шаҳар.

Мени, биринчи навбатда, Гуанчжоу бозорлари ҳайратга солди. Уларнинг барчаси ниҳоятда катта. Мисол учун у ерда алоҳида, кичик шаҳарчадек келадиган оёқ кийимлар, чарм, сумкалар, пўстин, болалар ўйинчоқлари бозорлари бор ва уларнинг барчаси алоҳида ажратилган. Улар шунчалик кўпки, санаб адоғига ета олмайсиз. Шунингдек, у ерда маҳсулотлар ҳам жуда кўп.

Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган Фошань шаҳри ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмасам бўлмайди. Уни йирик мебель шаҳарчасига қиёсласа ҳам бўлади. Фошанда турли мебель фабрикалари, замонавий, анъанавий, барокко услубидаги ва ҳ.к. исталган дидга мос мебель дўконларини учратасиз.

У ерда «Лувр» номли гипермаркетни эслаб қолдим. Гипермаркетда турли дўконлар: зал, ётоқхона, ошхона, даҳлиз учун мебеллар бор. Ўз уйини ясатишни хоҳловчиларга ушбу жойни таклиф қилган бўлар эдим. Бу ер жуда ҳам қулай, сифатли ва... арзон! У ерда, шунингдек, ташиш ва логистика хизмати яхши ривожланган, шу сабабли сотиб олган буюмларингиз уйингизга бешикаст ва бут-бутун ҳолда етказиб берилади.

У ер ота-онам ва менга жуда ёқди.

Тошкентга қайтгач, Хитойга яна бораман, деб ўз-ўзимга сўз бердим. Ва бу ҳодиса рўй берди. У ерда бир йил яшадим ва таҳсил олдим. Бу ҳақда эса кейинги сафар сўзлаб бераман.

Мақола муаллифи: Севара Алламбергенова

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top