07-01-2019 17:58
2955
0
Муҳаббат – бу инсон ҳаётини ёритувчи ва яхшиликларга ундовчи ажойиб туйғу. Ҳазрат Алишер Навоий ва Умар Хайёмнинг кўплаб ғазал ва рубоийлари бекорга айнан ишқ, севги, муҳаббат ҳақида эмас. Бугун ҳаётимиз Мажнун ўз ёри Лайлига шеърлар битган, паҳлавон Фарҳод эса гўзал Шириннинг кўнглидан жой олган даврдан фарқ қилади. Бироқ бугун ҳам севги ҳаётимизга мазмун берувчи ва бизни меҳрибонроқ, кучлироқ қилувчи туйғу бўлиб қолмоқда. Шунингдек, биз янада романтикроқ бўламиз ва суюклигимизга ёқимли совғалар қилишга интиламиз. Жумладан, романтик саёҳат ҳам ажойиб совғадир! Бугунги мақоламизда ўз севганингиз билан февралда қаерга йўл олишингиз мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз!
Париж
Романтик саёҳат учун биронта ҳам шаҳар севги тимсолига айланиб улгурган Парижга етолмайди! Бунга Виктор Гюго ўзининг машҳур «Париж Бибимарям черкови» асарида куйлаган ажойиб туйғу сабаб бўлган бўлса, не ажаб. Шу сабабли кўпчилик айнан қироллик сулоласининг кўплаб вакиллари никоҳдан ўтган Нотр-дам де Парига шошилади.
Эйфель минораси ёнида кун ботишини қарши олиш ёки Лотин квартали кўчалари бўйлаб сайр қилиш, сокин қаҳвахоналарнинг бирида ўтириш ёки Монмартга йўл олиш – Париж гўё романтик учрашувлар учун яратилгандек!
Верона
Энди эса, дўстлар, Шекспир асарларининг руҳияти ҳавода кезиб юрган жойга йўл оламиз! Боиси айнан ушбу шаҳарда Ромео ва Жульеттанинг севги қиссаси рўй беради. Шу сабабли бу ерда Европадаги энг севимли байрамлардан бири бўлган Севишганлар куни руҳияти кучли сезилади.
Муҳташам Пьяцца-дей-Синьори майдонида 1 февралдан анча олдин ярмарка очилади, шунингдек, жонли мусиқа концертлари ўтказилади. Бугунги кунда музейга айлантирилган Ромео ва Жульетта яшаган уйларни томоша қилиш катта қувонч олиб келиши аниқ!
Балконлар қатори қад ростлаган сокин кўчалар бўйлаб шунчаки сайр қилиш ҳам мумкин. Эҳтимол, айнан уларнинг остида қачонлардир икки юракни бирлаштирган ўша серенада куйланган бўлиши мумкин!
Венеция
Бир вақтлар машҳур қаҳрамон Жакомо Казанова тор кўчалар бўйлаб кезиб юрган Венецияни севишганлар шаҳри ҳисоблашади.
Гондола учиш, сон-саноқсиз сарой ва кўприклар, карнаваллар Венецияга ўзгача чирой бағишлайди!
Прага
Романик Чехия ҳам севишганлар учун энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. Прага – бу шаҳар бўйлаб сайр, глинтвейн иси ва романтик муҳит!
Севишганлар учун Прага гради бўйлаб сайр қилиш ёки тонг саҳардан энг чиройли кўприклардан бири – Карл кўпригига йўл олиш олам-олам таассурот олиб келиши аниқ. Айтганча, чехларнинг севимли маскани ҳисобланган муқаддас Анна ва Ян Непомуцкий ҳайкаллари доим сайёҳлар билан гавжум! Бу ерда кўплаб орзулар амалга ошади, деб ишонишади!
Шунингдек, Влтава бўйлаб романтик сафар ҳам эсингиздан чиқмасин!
Мальдив ороллари
Романтик саёҳат фақат Европада бўлаверадими? Бунинг устига, кимлар учундир ҳақиқий романтика – бу сокин оролдаги хилват жойда ёлғиз қолиш ва пляжда дам олишдир! Бунинг учун энг ажойиб танлов – Мальдив ороллари!
Мовий океан, илиқ денгиз ва бунгалолар бетакрор манзарани ҳосил қилади! Гўё барчаси айнан сиз учун яратилгандек!
Ҳа, албатта, ҳамманинг романтика ҳақида ўз тасаввури бор. Буни сиз қайноқ Куба ороли ёки меҳмондўст Малайзия, Филиппин ва Австралия мисолида кўришингиз мумкин! Асосийси – бахтни ҳис қилиш ва севган инсонингиз билан ўтказган ҳар бир лаҳзадан баҳра олиш! Бордию сиз ҳаётингизга бироз бўлса-да романтика олиб киришни истасангиз, Tatil.uz сиз учун ажойиб йўналишларни танлаб беради! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва Facebook даги саҳифамиз ҳамда Telegram-каналимизга обуна бўлинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz