Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

30-06-2018 18:00

Фарзандингизнинг таътили бошланди, ёки болалар билан дам олиш учун меҳмонхоналарни қандай танлаш керак?

2325

0

Бугун биз болаларингиз билан оилавий дам олиш учун мукаммал бўлган меҳмонхона ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу қадимий Сида шаҳарчаси яқинида жойлашган Club magic life Jacaranda Imperial меҳмонхонасидир. У ҳақда Catttour (Туркия) компанияси вакили Лада Биккул сўзлаб беради.

Меҳмонхона нисбатан янги бўлиб, 2014 йили қурилган. Замонавий ва гўзал меҳмонхона қумли пляжда қад ростлаган ва энг юқори даражадаги хизматни тақдим этади. Бу ерда барчаси оила учун мўлжалланган, шу боис Club Calimera Serra Palace даги каби 14 ёшгача бўлган болалар бепул яшашади. Биз эса ўзбекистонликлар Анталияга, асосан, болалари билан келишларини яхши биламиз!

Оилавий муҳит ҳатто хона дизайнида ҳам сезилади. Стандарт хона 38 квадрат метр жойни эгаллайди. Шунингдек, бассейнга чиқиш имкониятига эга хоналар ҳам бўлиб, бу дам олувчиларга қулайлик яратади. Чиройли ва шинам хоналарга бир назар солинг!

Меҳмонхона қулай ерда жойлашган бўлиб, бу турли мамлакатлардан келган меҳмонларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Меҳмонхонадан 10 км узоқликда Сиде, Анталия эса – 50 км нарида. Анталия аэропортидан Club magic life Jacaranda Imperial гача трансфер ўртача 1 соатни олади.

Пляж 150 м гача чўзилган. Қуми майин, майда, илиқ, денгиз эса шаффоф ва тоза... Пляжнинг ўзида бар мавжуд, сочиқлар бепул тарқатилади, шезлонг ва соябонлар ҳам жойида.

Меҳмонхонанинг катта ҳудудида 7 та бассейн ва 6 та теннис корти жойлашган.

Айниқса, болалар хавфсизлиги юқори даражада таъминланган бассейнларга талаб катта.
Кўпинча сайёҳлар меҳмонхонанинг ўзида аквапарк бўлишини исташади. Club magic life Jacaranda Imperial барчага 6 та горкали аквапаркда ҳаётингизнинг ёрқин онларини ўтказишни таклиф этади. Агар болангиз 10 ёшга тўлган бўлса, у ерга мустақил бориши мумкин. Ундан кичик ёшдагилар эса ота-оналари билан келишлари шарт.

Club magic life Jacaranda Imperial да итальян, турк, узоқ шарқ, европа ошхонаси таомлари мавжуд, вегетериан таомлар ва кичик ёшдагилар таомномаси махсус болалар буфетида. Ресторанлардан ташқари коктейль ва ичимликлар тортиқ қилинувчи барлар ҳам ишлайди.
Гўшт, сабзавотлар, мевалар, парҳезбоп таомлар, яна кўплаб ширинликлар.

Хушбўй ҳидли қаҳва ичиб ёқимли мусиқа тинглаш имкониятини яратувчи Coffee House қаҳвахонаси кўпчиликка ёқади.

Кўча таомлари таклиф қилинувчи ноанъанавий Downtown ресторанини кўпчилик меҳмонларимиз тавсия қилишади!
Бироқ ресторанда ўриндиқни, айниқса, дам олиш мавсумида аввалдан бронлаштириш кераклигини ёдда тутинг.
Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, Club magic life Jacaranda Imperial – бу оилавий ресторан. Шу сабабли бу ерда кўп нарса болалар учун аталган.
«Magic KidsClub» мини-клуби уч ёш тоифасидаги болалар учун мўлжалланган. Болалар анимацияси, дискотека, бассейн ва кичкинтойлар учун махсус тайёрланган таомлар уларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.

Club magic life Jacaranda Imperial – спорт билан шуғулланиш учун ажойиб маскан. Меҳмонлар билан ўз ишининг усталари, пилатес, аэробика, теннис, волейбол, тоғ велосипеди ва бассейндаги сув велосипеди мураббийлари шуғулланишади. Меҳмонхонада катта фитнес-зал, шуғулланиш учун жанг зали ҳам бор.

Қўшимчасига аниматорлар, мусиқачилар ва ижрочиларнинг аҳил жамоаси меҳмонлар билан шуғулланишади. Кўпчиликка жонли ижро ёқади.

SPA хизматлари ҳам бор.

Яқин атрофда қадимий Сиде шаҳри жойлашган бўлиб, у ерга экскурсия уюштирилади.

Уйларига қайтгач, сайёҳларимиз бизга Club magic life Jacaranda Imperial меҳмонхонаси ҳақида кўплаб илиқ фикрлар ёзиб юборишлари кишини қувонтиради. Бу ўзингиз учун кашф қилишингиз зарур бўлган масканлардан биридир. Боиси меҳмонхона дам олувчиларга фақатгина ижобий таассуротлар улашади!


Club magic life Jacaranda Imperial – бу биз ўзбекистонликлар ҳали ўзимиз учун тўлиқ кашф қилмаган меҳмонхона. Tatil.uz жамоаси ушбу серқуёш, шинам ва юксак дидли масканга ташриф буюришни маслаҳат беради! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook га ёзинг! Telegram-каналимизга обуна бўлинг, у ерда биз пакетларимизни доимий янгилаб борамиз ва Сиз ушбу ёзнинг энг муҳим, энг долзарб ва энг «қайноқ» таклифларию нархларидан бохабар бўлиб борасиз!

Мақола муаллифи: Лада Биккул

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top