Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

15-01-2018 18:30

Эҳтимол, Сиз номини илгари ҳеч қачон эшитмаган курорт ҳақида

3406

1

Куни кеча Tatil.uz га навбатдаги қўнғироқ бўлди. «Алло, ассалому алайкум, Сизларда Сходницага турлар борми?...»

 

Биз мижозларимизга таклиф қилмайдиган курорт ҳақида сайёҳларнинг сўраши ҳар куни ҳам бўлавермайди. Карлови Вари, Трускавец, Нафталан, Сочи, Кисловодск, Афьон, Боржоми – ушбу дам олиш масканлари ҳақида блогимизда, Facebook ва Telegram-каналимизда мунтазам янгиликлар бериб борамиз.

Бизга қўнғироқ қилган инсон эса Сходница ҳақида шу қадар кўп қизиқарли нарсаларни сўзлаб бердики, ўзимиз ҳам Украинанинг Львов областида жойлашган ушбу мўъжаз маскан ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истаб қолдик.

 

Демак, Сходница – гўзал жой, катта бўлмаган, бироқ жуда ҳам шинам қишлоқча бўлиб, бугунги кунда етакчи бальнеологик курорт мақомига даъвогар жойлардан биридир!

 

Сходница – бальнеологик курорт, бу ерда нақд 38 та чашмадан чиқувчи минерал сувлар билан даволашади!

 

Қизиғи, бу сувларнинг кимёвий таркиби турлича, шу боисдан улар 4 турга ажратилган. Биринчисида органик моддалар кўп, шунинг учун бу сув сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Иккинчи турдаги сув – сафро ҳайдовчи. Биринчи ва иккинчи турдаги сувлар «Нафтуся» деб номланиб, ўзига хос нефть ҳидига эга.

 

Учинчи тур сув темирли кам минералланган, тўртинчиси эса – натрий-хлоридли. У ерда «Боржоми» туридаги булоқ ҳам бор. Бу сув овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали!

 

Сходница санаторийларида даволаниш учун асосий кўрсатма – буйрак, сийдик чиқариш йўллари ва овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидир. Ҳаттоки Сходница буйрагини даволаш истагида бўлганлар учун энг яхши жой, деган фикр ҳам мавжуд. Бироқ юқоридагилар Сходницада даволашингиз мумкин бўлган касалликларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

 

Сходница – бетакрор манзарага эга, чунки, биринчидан, у Карпат тоғлари билан ўралган.

 

Тоғлар бу ерда ўзига хос иқлимни вужудга келтиради: бу ерда қиш илиқ, шу боисдан бу ерда қишда дам олувчилар тоғ чанғи спорти билан бемалол шуғулланишлари мумкин.

 

Ёзда эса сайёҳлар байдарка учиш учун йўлга отланишади. Шунингдек, чўмилишади, балиқ овлашади, шунчаки сайр қилишади ва ўлканинг ажойиб табиатидан баҳра олишади!

 

Сходница Карпат тоғлари бағрида жойлашганлиги сабабли бу ерда ҳаво шунчалик тозаки, аллергия ва астмадан азият чекувчиларни бир зумда даволаб қўяди!

 

Барчамизга шундай табиат қўйнида мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олиш зарар қилмаса керак!

 

Шунингдек, Сходницада озокеритнинг ноёб тури аниқланган. Озокерит тиббиётда муваффақиятли қўлланувчи турли парафин, мойлар, бошқа қатрон моддаларидан ташкил топган. У анальгетик таъсир кўрсатиб, қоннинг томирларда айланишини яхшилайди.

 

Сходницага даволаниш учун боришни хоҳловчиларга бу ерда малакали мутахассис-шифокорлар фаолият юритишини маълум қиламиз.

 

Барча зарур анализларни топшириб, текширувдан ўтиб бўлганингиздан сўнг шифокорлар Сизга керакли тавсияларни ва зарур муолажаларни ёзиб беришади. Бу ерда барча замонавий даволаш-ташхис аппаратлари мавжуд.

 

Шу сабабли, Сиз ҳам худди биз каби табиатнинг ўзи даволовчи маскан билан қизиқиб қолган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг! Биз Сизлар учун керакли турни танлаймиз ва энг яхши санаторийларга жойлаштиришда кўмаклашамиз! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

Нодира Одинаева

Хушманзара жой экан !

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top