Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

06-11-2017 14:30

Ёруғ тунлар, кўтарма кўприклар, Чижик-Пижик ва яна бошқа қизиқарли маълумотлар – тошкентлик Самандарнинг ҳикоясида

2640

0

Ёзда бизнинг ҳамкорларимиз – Numero Technologies компанияси мутахассислари учун Tatil.uz да Санкт-Петербургга тур ташкил этилди. Ушбу унутилмас сафар Самандар Мираҳмедовнинг Питердаги ёруғ тунларда қандай қилиб ухламаслик ва Санкт-Петербургда уч кун ичида нималарга улгуриш мумкинлиги ҳақидаги ҳикоясига асос бўлди.

Санкт-Петербург – романтика, тарих ва шеърият шаҳри. Шунингдек, бу шаҳарни рус Венецияси ҳам дейишади. Нева – шаҳарнинг ўзига хос тимсоли. Шу сабабдан «Санкт-Петербургнинг дарё ва каналлари бўйлаб» экскурсиялар ниҳоятда машҳур.

Петропавловск қалъаси Заячий оролида жойлашган бўлиб, унга 1703 йилда асос солинган.

Санкт-Петербург қирғоқлари ниҳоятда гўзал.

Кўчалар ҳам чиройли.

Бу эса Санкт-Петербургнинг кўриниши.

Петербург ва Шимолий пойтахт меҳмонларининг энг севимли масканларидан бири Васильевск оролидаги Стрелка ҳисобланади. Ўша ернинг ўзида бугунги кунга келиб ҳарбий-денгиз шуҳратининг тимсоли бўлмиш маёқ-устунлар ўрнатилган.

Санкт-Петербургда 19 асрда пайдо бўлган сфинкслар, Царское селодаги Миср кўприги, Миср эҳромлари ва Павловскдаги Миср вестибюли алоҳида эътиборни тортади.

Петергоф – шаҳар ичидаги шаҳарни эслатади. Уни қизиқчи-фаввора, лабиринт-фаввора, ажойиб боғлар, музейлар ва яна бир қанча диққатга сазовор жойларни ўз ичига олувчи ўзига хос фавворалар қироллиги деса ҳам бўлади.

Шунингдек, у ерда Фин кўрфазига ажойиб манзара очилади.

Фонтанкада эса Чижик-Пижикка бағишланган қизиқарли ҳайкалча бор. Айтишларича, Чижик-Пижик турган супага танга ташласангиз (танга албатта ўша ерда қолиши керак), нимаики ният қилган бўлсангиз, шубҳасиз амалга ошар эмиш.

Санкт-Петербургда жоме масжиди ҳам бор. У 20 аср бошларида бунёд этилган бўлиб, унинг қурилишига Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон бевосита ҳомийлик қилган. Масжид гумбази Самарқанддаги Гўри-Амир мақбарасини эслатади, кириш қисмининг шакли ва геометрик безаклари эса Шоҳи-Зинда мақбарасининг нусхасидир.

Бу эса Невадаги шаҳарнинг асосчиси Петр I га атаб ўрнатилган ҳайкал.

Марсово даласи ҳам томоша қилишга арзигулик жой.

Бу эса артиллерия, муҳандислик ва алоқа қўшинлари ҳарбий-тарихий музейи.

2018 йилда Россияда футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади, яқинда эса ушбу шаҳарда Конфедерациялар кубоги учрашувлари бўлиб ўтди. Шу сабабли бутун Санкт-Петербургда мана бундай шаклларни учратиш мумкин.


Бу эса Дворцовий майдонидаги Александровск устуни – Питернинг энг гўзал жойларидан бири.

Санкт-Петербургни бутун дунёга машҳур Эрмитаж музейисиз тасаввур қилиш қийин!

Бу Рус давлат музейи ва машҳур Кунсткамеранинг кўриниши.

Исакиев собори – бу Санкт-Петербургнинг энг йирик православ черкови ва бир вақтнинг ўзида музей ҳамдир.

Бу эса яна Неванинг кўриниши. Фақат бу сафар бошқа томондан.

Ва албатта машҳур ёруғ тунлар ва кўтарма кўприклар! Нақадар чиройли. Романтика!

Ажойиб ва мафтункор Санкт-Петербургни албатта томоша қилиш керак. У ерга боришни Сизларга маслаҳат берган бўлар эдим!

Биз эса Сизларга шуни эслатиб ўтмоқчи эдикки, Numero Technologies – бу энг замонавий технологиялар асосида сайт, портал ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи ёш мутахассислардан ташкил топган IT-компания. Numero Technologies нинг лойиҳаларидан бири айнан Tatil.uz сайти ҳисобланади.

 

Мақола муаллифи: Самандар Мирахмедов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top