26-06-2018 18:00
2609
0
Франция – ажойиб мамлакат. Бугун биз Парижни яқиндагина ушбу бетакрор шаҳарда бўлиб қайтган тошкентлик Элина Сакаева нигоҳида кўрамиз.
Париж – бу кўчаларда сайр қилиб ва гуллар, қаҳва ҳамда энди тайёрланган круассанлар ифорини туйиб ҳис қилиш мумкин бўлган бир кўришдаги муҳаббат...
Сен худди ака-ука Гримм ёки Шарль Перро эртагига тушиб қолгандек бўласан ва энди сен-сен эмас, балки гўзал мамлакатдаги шаҳзода ёки маликасан...
Виктор Гюго ва Оноре де Бальзак романларида ўқиган кўчалар бўйлаб сайр қиласан... Бу тарихдан сўзловчи қадимий қаср ва иморатлар.
Париж – бу сен дунёнинг бошқа бирор бурчагида учратмайдиган романтика. У Эйфель минорасига назар ташлаганингда кўнглингдан жой олади ва Марс майдонидаги кун ботар билан бирга ажиб таассурот қолдиради.
Париж – бу Сена ва кўприкларга бетакрор манзара ҳосил қилувчи, олисларга олиб кетувчи йўллар.
Париж – бу ёзнинг иссиқ жазирамасида вужудингга хуш ёқувчи фавворалар шаҳри.
Шарль Азнавур ва Мирей Матьё куйларини ижро этувчи кўплаб кўча машшоқлари.
Париж – бу кўплаб ҳайкал ва ёдгорликлар, бу таърифлаб бўлмас гўзалликдаги архитектура: готика, ренессанс ва рококони ўзида мужассам этган, замонавий, кўнгилга яқин шаҳар...
Париж – бу Луврга кириш учун навбатда туришлар ва Леонардо да Винчининг «Жаконда»сидан бевосита баҳра олиш.
Бу уй томларидаги каптарлар...
Париж – бу баланд дарахтлару гуллар шаҳри.
Бу кўплаб бренд дўконлар ва энг мазали тансиқ таомлар сотилувчи оддий бозорлар, ишга шошаётган савлатли француз эркаклари ва назокатли аёллари.
Яна Париж – бу ўзига севдирувчи шаҳар!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz