Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

12-10-2017 17:00

Ёрқин таассуротлар, ойнали йўлакча ва арқонли йўл ёки «экстремал» Латвия

2495

0

Бугун бизнинг блогимизда яна Шерзод Абдуллаев. Бироз аввал у ўзининг икки мақоласида бизга Латвия ҳақида бир қатор қизиқарли маълумотларни берган эди. Улардан биринчисини бу ерда, иккинчисини эса мана бу жойда ўқишингиз мумкин. Бугун у бизга ўзининг саёҳати ҳақида якуний маълумотни тақдим этмоқда.

Бугун мен Сизлар билан Сигулдага сафарим ва Кемери миллий боғидаги экскурсия ҳақида ўртоқлашмоқчиман.

Сигулдадан бошласам.

Сигулда – Латвиянинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Унга XIII аср бошларида (1207 йил) асос солинган бўлиб, шаҳар Ригадан 50 км узоқликда жойлашган. Турли воқеаларга бой тарих Сигулда атрофида Турайда қасри, Сигулда қасри, Гутманя ғори каби кўплаб қалъа ва қўрғонларни қолдирди.

Ушбу шаҳарга сафар ташаббускори менинг акам бўлди. У менга ушбу шаҳар тарихини сўзлаб берди, шундан сўнг биз унинг машинасида йўлга отландик.

 

40 дақиқа ўтгач биз кўзланган манзилга етиб келдик. Шаҳарча менга ўрмон билан ўралгандек туюлди, боиси атроф ям-яшил эди.

 

Биз машинани автомобиллар тураргоҳида қолдириб, шаҳарнинг тарихий обидаларини томоша қилишга йўл олдик. Маҳобатли ва бетакрор қасрлар мени бир кўришдаёқ ўзига ром этди. Уларни кўздан кечирар экансиз, иморатлар бир неча юз йил олдин қурилганига ва бу ерда илгари рицарлар, лордлар, қирол ва қироличалар яшаганига ишонгингиз келмайди.

 

Қасрларни томоша қилиб бўлгач, биз аттракционлар боғига боришга ва арқон йўлакчада учишга қарор қилдик, кейин эса мен ўткир таассуротларни хоҳлаб қолдим.

 

Сигулдадаги унутилмас ва қизиқарли экскурсиядан сўнг биз Кемерига йўл олдик.

Кемери – бу 1838 йилда асос солинган Латвиядаги собиқ шаҳар. 1959 йилдан эса Юрмала шаҳрининг бир қисми. Ушбу иқлимий ва бальнеологик курорт Ригадан 44 км ғарбда жойлашган. Кемери ўрмон массиви билан ўралган ва у ерда Слокас ва Валгумс кўллари бор.

 

Шунингдек, бу ерда афсонавий ялангоёқ сўқмоқ жойлашган бўлиб, биз айнан ўша ерга йўл олдик.

 

Ялангоёқ сўқмоқ – бу оёқ кафти учун ўзига хос муолажа маросими. Ушбу сўқмоқдан юришнинг қонун-қоидаси жуда ҳам осон: пойабзалингизни ечиб оёқ яланг 2,9 километрлик масофани юриб ўтишингиз керак. Бироқ хулоса қилишга шошилманг! «Бунинг нимаси ажойиб?», «3 км ялангоёқ юришнинг нимаси қизиқ?» дейишингиз табиий. Бунинг ҳақиқий завқи оёқ кийимингизни ечиб юрганингиздан сўнг бошланади...

Бутун йўл давомида бизга турли тўсиқлардан ўтишимизга тўғри келди. Бу вақт ичида оёқларимиз нималарни ҳис қилмади дейсиз?! Биз 2,9 км давомида шампан тиқини, ўткир ва майда тошлар, ғуддалар, қум, шиша, майда шағал, лойларни, йўл сўнггида эса Слоцене дарёси ва аппликаторли сўқмоқни кечиб ўтдик.

 

Сўқмоқда оёқларимиз учун унутилмас ва соғломлаштирувчи массажни олганимиздан сўнг биз Кемерини тарк этиб Ригага қайтдик. Шунинг билан менинг Сигулда ва Кемери бўйлаб экскурсиям ўз якунига етди!

 

Мақола муаллифи: Шерзод Абдуллаев

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top