Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

15-11-2017 16:45

Дубайга болалар билан биргаликда: Сиз боришингиз керак бўлган 7 та жой

2929

0

Tatil.uz нинг кўпчилик сайёҳлари оилавий инсонлардир. Улар, одатда, болалари таътилга чиққан пайтларида (агар улар ўқувчи бўлсалар) ўз саёҳатларини режалаштирадилар. Шу сабабли саёҳат пайтида болалар нима қилишлари керак ва умуман, фарзандларни қаерга олиб бориш мумкинлиги ҳақидаги савол билан туроператорларимизга кўп бор мурожаат қилинади. Демак, олдинда – қишки таътил, совуқ мавсумда эса энг оммабоп йўналишлардан бири БАА ҳисобланади, шу туфайли биз Сизнинг болаларингизга Дубайда уларга ёқиши мумкин бўлган 7 та жойни таклиф қиламиз.

Dubai Parks and Resorts кўнгилочар парки


Болангиз кўплаб аттракцион ва кўнгилочар масканларга эга ушбу паркка кирса борми, уни у ердан судраб ҳам олиб чиқолмайсиз. Dubai Parks and Resorts да учта тематик парк мавжуд, булар: Motiongate, Bollywood Parks ва LEGOLAND. У ер шунчалик қизиқарлики, баъзилар унинг атрофидаги меҳмонхоналарга жойлашишади.

Дубай яхмалаги


Совуқдан олисда бўлган пайтингизда қишни унутишга қанчалик ҳаракат қилманг, ҳар бир бола қиш эртагини интиқлик билан кутади. Бундай эртакни айнан Дубай Молл савдо марказидаги Дубай яхмалаги марказидан топиш мумкин. Ушбу майдон улкан бўлиб, Олимпиада ўлчамларига мос келади. У ерда болаларни (жумладан катталарни ҳам) конькида учишга ўргатишади ёки бўлмаса диско-кечага таклиф қилишади.

Atlantis The Palm даги Dolphin Bay дельфинарийси


Айтишларича, дельфинлар билан мулоқот қилиш болалар учун айниқса фойдали экан. Ўз навбатида, болажонларга ҳам ушбу машғулот ёқиши табиий. Дельфинчалар болаларингизни бассейн атрофида айлантириб келишлари, улар билан «дайвинг» саёҳатига отланишлари ва ҳаттоки суратга тушишлари ҳам мумкин.

Aquaventure аквапарки


Бу Дубайдаги энг йирик аквапарк. У бутун дунёга машҳур, сабаби у ерда дунёдаги энг экстремал горка барпо этилган. Нафасингиз ичингизга тушиб кетиши ва олам-олам таассуротларга эга бўлишингиз аниқ! Хавфсизлик ҳам юқори даражада!

KidZania


Ушбу болалар шаҳарчасида катталар алоҳида хонада дам олишади, болалар эса...ота ва она вазифасини бажаришади: кичкинтойларга касблардан бирини танлаш таклиф этилади. Болакайлар хоҳласалар ўқитувчи, хоҳласалар қурувчи ёки бўлмаса ўт ўчирувчи бўлишлари мумкин. Бунда уларга KidZania нинг махсус катта ёшли ходимлари ёрдам беришади. Бажарган ишлари учун болалар иш ҳақи олишади ва ушбу пулни бемалол иштатишлари мумкин бўлади.

Bounce батут парки


Бу ҳам болалар орасида кенг оммалашган масканлардан бири бўлиб, у ерда исталганча сакраш ва ижобий ҳиссиётларга кўмилиш мумкин.

Kite Beach пляжи


Дубайда пляжсиз дам олишни тасаввур қилиш мумкинми? Ота-оналар ва уларнинг фарзандларига биз варраклар пляжи – Kite beach га ташриф буюришни маслаҳат берамиз. Бу ерда варраклардан ташқари турли денгиз саёҳатларида иштирок этишингиз мумкин.

Болалар учун саёҳат – кўплаб янги нарсаларни кашф қилиш имконияти. Ҳар бир сафар пайтида кичкинтойларимиз нафақат унутилмас таассуротлар олишади, балки соғлиқларини мустаҳкамлаб, ҳаётга янада қизиқувчан бўлишади, бошқа инсонларнинг ҳаёти, урф-одат ва анъаналари, янги тилни ўрганиб ҳам олишади.


Шу туфайли болалар билан саёҳат қилишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар борасида асло қайғурманг! Уларнинг барчасини ҳал қилса бўлади. Энг асосийси – бу Сизнинг уларга бўлган эътибор ва меҳрингиздир!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top