Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

03-10-2018 17:00

Дубайдаги Worlds of Adventures парки нимаси билан машҳур ва нега унга ташриф буюришимиз керак?

2005

0

Биз аллақачон Дубайдаги барча лойиҳалар ҳаммани лол қолдиришига ўрганиб қолганмиз. Дунёдаги энг баланд бино, энг баланд осмонўпар иморатлару меҳмонхоналар, энг йирик савдо марказлари... Бу рўйхатни исталганча давом эттириш мумкин. Ноябрь ойидаги таътил кунлари яқинлашаётганлиги ва фарзандлар билан дам олиш онларини режалаштириш вақти келаётганлиги сабабли биз сизларга дунёдаги энг катта ёпиқ IMG Worlds of Adventures аттракционлар парки ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдик. Чунки бу паркка Дубайга борган ҳар бир кичик ёшли сайёҳ ташриф буюриши лозим!

 

Парк 2016 йили очилган ва унга оз эмас, кўп эмас нақд 1 миллиард доллар сарфланган. Бугунги кунда бу кунига 20 000 тагача кишини қабул қилиш имкониятига эга, 140 минг квадрат километр майдонни эгаллаган бутун бошли кўнгилочар комплекс! Унинг ҳудудига нақд 30 та футбол майдонини сиғдирса бўлади!

 

Маълумки, Дубай ўзининг иссиқ иқлими билан машҳур. Бу ҳақда паркнинг бунёд этилиш жараёнида қайғурилди ва кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналарига максимул қулайлик яратиш мақсадида кондиционерлар билан тўлиқ жиҳозланди.

 

Бу ерда турли аттракционлар, дўкон ва ресторанлар шунчалик кўпки, бир мартанинг ўзида барчасини кўришга улгурмайсиз! 8 соат ичида ноёб кўнгилочар комплекснинг кўпи билан 60% ини кўришингиз мумкин.

IMG Worlds of Adventure 4 тематик ҳудудга ажратилган.

IMG Boulevard да меҳмонларни The Haunted Hotel – арвоҳли меҳмонхона кутмоқда! Шунингдек, бу ерда кўплаб савдо дўконлари, қаҳвахона, ресторанлар ва Novo Cinema кинотеатри жойлашган.

 

Кичкинтойларга уларни севимли мультфильм қаҳрамонлари қарши олувчи Cartoon Network Zone айниқса ёқиши тайин.

Lost Valley ёки Ташландиқ водийда динозаврлар жонланади ва ташриф буюрувчилар секин-аста олис ўтмишга саёҳат қилишади.

 

Яна паркда машҳур Марвел қаҳрамонлари зонасини яхши кўришади, у оддийгина Marvel Zone деб аталади. Бу ерда машҳур мультфильм ва комиксларнинг қаҳрамонлари – Темир одам, Тор, Қора бева, Капитан Америкаларни учратиш, Қасоскор ролида ўзини ҳис қилиш мумкин.

 

Энди аттракционлар ҳақида. Энг қизиқарлиларидан бири Avengers Battle of Ultron (Альтрон қасоскорлари жанги) деб номланиб, у ерда ташриф буюрувчилар Тор, Капитан Америка ва Халк билан дўстлашишади ҳамда Quinjet самолётида улар билан парвоз қилишади. Сўнг уларни ёвуз Альтрон билан жанг кутмоқда! Хўш, ким ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

 

«Халк База Эпсилон 3D» – бу махсус эффектлар қўлланилувчи инновацион америка горкалари. Улар сизни янги фазога олиб боради.

Ўргимчак-одам билан Нью-Йоркнинг осмонўпар бинолари бўйлаб учишни хоҳлайсизми? У ҳолда улкан 400 метр баландликка эга «Ўргимчак-одам, доктор Саккизоёқ қасоси» каруселига марҳамат.

 

Велоцираптор – 2,5 сония ичида 100 километр тезликка эришувчи ва сизни Дубай саҳролари бўйлаб Ташландиқ дунё жунглиларга олиб борувчи 1,1 километр узунликдаги америка горкасини ностандарт аттракционлар қаторига қўшиш мумкин.

 

Кичикроқ ёшдагилар дино-каруселда учишлари мумкин. У эксклюзив динозаврлар билан безатилган бўлиб, улар қўлда ясалган. Саргузаштлар иштиёқида яна «Саргузаштлар қалъаси» болалар майдончасига йўл олиш мумкин.

 

Энди сиз ушбу мўъжизавий паркка қандай бориш мумкин деб сўрарсиз? Афсуски, жамоат транспорти билан у ерга бориб бўлмайди. Бироқ Dubai Mall ва Mall of the Emirates дан таксида ҳеч бир муаммосиз етиб борса бўлади. Шунингдек кўпчилик меҳмонхоналар IMG Worlds of Adventure гача шатллар ташкиллаштиришлари мумкин.

 

Айтганча, Tatil.uz да ноябрь таътиллари вақтида жуда ҳам қизиқарли таклиф бор. У билан +99871 200 55 44 рақами орқали танишиш мумкин. Қўшимчасига бизда Олма-ота орқали Дубайга тежамли тур мавжуд бўлиб, унинг баёни мана бу ерда. Яна бизнинг Facebook даги саҳифамиз орқали турларимиз ва блогдаги мақолаларимиз ҳақида янгиликларга эга бўлиб борасиз. Борди-ю Instagram даги саҳифамизга ва Telegram каналимизга обуна бўлсангиз, барча янгиликлар ва қайноқ таклифлардан хабардор бўласиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top