Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

11-11-2018 19:29

Дубайдаги энг қиммат 5 та нарса: қимматбаҳо дам олишнинг нархи қанча?

2751

0

Дубай қачонлардир, бундан тахминан 40-50 йил олдин оддий бир қишлоқча бўлган. У ерликлар оёқларига бинт боғлаб юришган, хурмо еб чайлаларда яшашган. Сўнг Амирликларни замонавий бойлик ва ҳашамат тимсолига айлантирган жадал иқтисодий ўсиш бошланган. Бугунги кунда Дубай – бу миллионлаб сайёҳларни қабул қилувчи ва уларга ажойиб саёҳатни уюштириб берувчи беқиёс «ўн юлдузли меҳмонхона»ни эслатади. Дубай – бу «ЛЮКС» классидаги дам олиш. Бугун биз Амирликка ташриф буюрган сайёҳларга таклиф этилувчи энг қиммат бешта машғулот ҳақида сўзлаб берамиз.

Саҳро бўйлаб luxury-сафари


Саҳро бўйлаб сафари – бу доим ёқимли саргузашт. Кўпчилик сайёҳлар уни ўзларининг Амирлик бўйлаб сафарлари дастурига киритишади. Бу бадавийлар лагерини ёритиб турувчи гулханлар, кечки таомлар ва дўстлар даврасидаги қизиқарли ҳикояларни ўз ичига олувчи «1001 кеча» эртагидаги ўзига хос муҳит.

Люкс классидаги саҳро бўйлаб сафари қироллик оиласига тегишли бўлган хусусий қўриқхона ҳудудидаги саргузаштни ўз ичига олади. Ультра-ҳашаматли автомобиллар, машҳур ошпазлар томонидан тайёрланувчи амирларнинг оригинал таомлари, бадавийлар маданияти билан танишув, лочин овлаш – буларнинг бари лакшери-сафаридир!

Энди нархлар ҳақида. Herritage Platinum компанияси томонидан тақдим этилувчи, икки киши учун мўлжалланган юлдузларни кузатишни ўз ичига олувчи хусусий сафари 2,180 AED ёки 594 $ га, яъни 5 миллион сўмга тенг. Ярим кун лочин овлаш икки киши учун 3500 дирҳам – 953 доллар ёки тахминан 8 миллион сўм бўлади.

Dubai Mall да VIP-шопинг


Деярли барча сайёҳлар Dubai Mall га ташриф буюришади. Бироқ баъзи эксклюзив дўконларнинг эшиклари фақат энг қимматбаҳо харидорлар ва «имтиёзга эга мижозлар» учун очиқ.

Агар ҳар ойда камида 100 000 дирҳам ёки 27 000 доллардан кўпроқ сарфласангиз, сиз ҳам бундай VIP-мижозлар клубига аъзо бўлишингиз мумкин!

Энг «қимматли» меҳмонлар учун нафақат юк ташувчи ва парковкачи хизматлари, ёпиқ лаунж, махсус «ёпиқ» тадбирлар, балки гольф-карда савдо маркази бўйлаб саёҳат ва буюртмага кўра пойабзал тайёрлаб бериш хизмати тақдим этилади.

Яхтада дабдабали денгиз саёҳати


Ажойиб шопингдан сўнг Араб кўрфази муҳитида ёқимли саёҳатни амалга оширишни хоҳлайсизми? Бунинг учун дам олиш кунлари айнан қўл келади! Данғиллама елканли кемада кундузи шаҳар соҳили бўйлаб айланиш ёки кечаси мегаполис ҳароратидан баҳра олиб кечки овқат базмини уюштириш имконияти бор!

Яна нархлар ҳақида. Xclusive Yachts компанияси томонидан тақдим этилувчи Дубай Марина бўйлаб яхтада саёҳат бир катта ёшли киши учун 310 дирҳам (84 доллар ёки 698 000 сўм), кемада кечки овқат – 260 дирҳам (70 доллар ёки 581 000 сўм) туради.

Вертолётда ҳаракатланиш


Ўзгача шинамликда ҳордиқ чиқаришни хоҳласангиз ва автомобилда юришдан чарчаган бўлсангиз, Дубайнинг деярли барча беш юлдузли меҳмонхоналарида мавжуд бўлган вертолёт қўниш майдончалари сизга асқотади! Ёки сиз шунчаки Дубайга қуш учар тепаликдан назар солишни истайсизми? У ҳолда вертолётда парвоз сизга ёқиши аниқ! Шунингдек, вертолётда амалга оширилувчи турли экскурсиялар ҳам бор.

Atlantis, The Palm дан 45 дақиқалик «Ажойиб айланали маршрут» саёҳати сизга 9925 дирҳам (2700 доллар ёки 22 миллион сўм)га тушади.

Қироллар спорти


От спорти айнан шундай номланади. Дунёга машҳур Cartier International Dubai Polo Challenge турнири Амирликларда ўтказилишини ушбу спорт турига қизиқувчилар яхши билишади. Одатда бу мусобақага юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюришади.

Буларнинг барчаси қанча туради деган табиий савол туғилади. Дубай от миниш ва поло клуби 500 дирҳам (136 доллар ёки 1,1 млн сўм)га нақ бир кунга понида учишни таклиф қилади.

Бундай Дубайга нима дейсиз? Ўзингизни қироллардек ҳис қилишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса Tatil.uz билан Дубайга йўл олинг! Бизда рад этиш мушкул бўлган таклиф бор! Яна сиз +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиб ўзингизнинг истак ва орзуларингиз ҳақида сўзлаб беришингиз мумкин. Барча талаб ва таклифларингизни инобатга олишга ва бажаришга ҳаракат қиламиз! Биз сизнинг саёҳатингиз бутун умрга ёдда қолишини хоҳлаймиз...

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top