10-05-2018 17:45
2232
0
Дўстлар, Tatil.uz да Туркияда фарзандларимиз билан дам олишга бағишланган ҳафта давом этади! Биз кичик ёшли дам олувчиларимизни Анталия қирғоғида хурсанд қилувчи ўйин-кулгилар ҳақида ҳикоя қилдик, тошкентли она Зарифа Насреддинова эса қийинчиликлардан қўрқмай уч нафар боласи билан денгизга сафар қилгани ҳақида сўзлаб берди. Бугун оилавий дам олиш учун энг яхши масканларидан бири бўлиши кутилаётган меҳмонхона ҳақида Cattour (Туркия) қабул қилувчи компаниясининг маркетинг-директори Лада Биккул сўзлаб беради.
Демак, танишинг, Кемердаги Alva Donna World Palace!
2015 йили янгиланган меҳмонхонада кичкинтойлар учун барчаси икир-чикиригача ўйлаб чиқилган. Мисол учун, очиқ ва ёпиқ болалар бассейни, шунингдек, пляждаги денгиз сувили бассейн.
Денгиз суви қуйилган бассейн ота-оналар орасида катта муваффақият қозонмоқда. Биринчидан, денгиз тузи организм учун фойдали бўлиб, тери, нафас олиш ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади, иммунитетни мустаҳкамлаб аллергиядан халос этади! Албатта, ҳар бир ота-она фарзанди учун энг яхшисини тилайди, шу сабабли денгиз сувили бассейн – ажойиб танлов! Ҳеч қандай хлор ва кимёвий моддаларсиз!
Энди эса... ширинликлар ҳақида. Аниқроғи, Alva Donna World Palace да кенг турда тақдим этилган болалар таомлари хусусида. Асосий ресторанда болалар буфети ва парҳез столи бор, қўшимчасига оналарга махсус банкада озиқлантириш идиши, пакетли сут ва шарбатлар берилади. Гўдакларнинг таомини зарур ҳароратгача иситиш ёки майдалаб бериш учун асосий ресторандаги микротўлқинли печка ва блендердан фойдаланиш мумкин.
4 ва ундан катта ёшлиларнинг вақти чоғ ўтиши учун бутун масъулиятни болалар клубидаги аниматорлар ўз зиммаларига оладилар. Улар нафақат болангизга қараб туришади, балки уларнинг таътили унутилмас ўтиши учун қўлларидан келган барча ишни қилишади.
Қизиқарли дастурлар, расм чизиш, фаол ўйинлар, дискотекалар, мультфильмлар, олимпиадалар ва ҳаттоки қўшиқ кечалари – буларнинг бари кичик ёшли дам олувчиларни кутмоқда! Биронта ҳам кичкинтой қувноқ батутда сакрашдан кетишни хоҳламай қолиши аниқ.
Фарзандларингиз мутахассисларнинг ишончли қўлларида бўлган бир пайтда, Сиз меҳмонхонага қарашли пляжда дам олиб, Alva Donna World Palace да тақдим этилувчи турли шоу-дастурлар, концерт ва тадбирларда иштирок этишингиз мумкин.
Яна бу ерда болаларнинг кўнглидан жой олувчи қора оққушлар ҳам бор!
Энди эса сўзлардан кўра суратлар яхшироқ тасаввур ҳосил қилувчи меҳмонхонанинг ўзига бир қаранг!
Ўз фарзандларингизни хурсанд қилиш ва уларга унутилмас ёзни ҳадя этишни истасангиз, Tatil.uz билан Анталияга йўл олинг! Сизда иккита ажойиб таклиф мавжуд – Чимкент ва Тошкентдан учиш билан Анталияда дам олиш! Батафсил маълумотларни +99871 200 55 44 рақами орқали оласиз! Хоҳласангиз, Facebook даги саҳифамизга ёзинг!
Болаларингизга қувонч ва бахт ҳамроҳ бўлсин!
Мақола муаллифи: Лада Биккул
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz