23-07-2018 18:30
2769
0
Биз Туркия – бу Анталия, денгиз, қумлик, «All Inclusive» ва Босфорнинг енгил шамоли елувчи Истанбул, Султон Аҳмад, улкан савдо марказлари ва бир турк қаҳваси эканлигига ўрганиб қолганмиз.
Ва ҳамма ҳам Туркия – бу 784 минг км2 майдон, бу ўзида кўплаб сиру синоатларни яширган мамлакат эканлигини билмайди!
Мана бир неча минг йилки, Туркия Ғарб ва Шарқнинг цивилизация, дин маркази, маданиятлар чорраҳасидир.
Бугунги кунда мавжуд бўлган қадимий юнон полислари ҳайкалларининг 80 % замонавий Туркия ҳудудида жойлашганини биласизми? Шу сабабли, қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, антик давр обидаларини кўриш учун Афина ёки Римга эмас, Туркияга бориш керак! Чунки, биринчидан, Туркияга виза қилиш шарт эмас. Иккинчидан, бу арзонроқ (Италия ёки Грециядан кўра). Учинчидан эса, ўтмишнинг буюк обидалари Туркияда қулай жойлашган ва яхши сақланганки, бу катта қизиқишни уйғотиши табиий!
Чаноққалъадан Мармарисгача бўлган Эгей соҳили ўзида юнон ва рим ўтмишини сақлайди: амфитеатрлар, кўчалар, ибодатхона харобалари... Мамлакат бўйлаб автобусдаги экскурсиялар шундай (икир-чикиригача) ишлаб чиқилганки, саёҳат қилиш одамга катта завқ бағишлайди! Агар хоҳласангиз шундай виртуал саёҳатни амалга оширамиз ва бунинг билан тахминий йўналишни кўрсатиб ўтамиз.
Демак, Сиз Истанбул аэропортига учиб борасиз. Отатурк аэропортининг ёрқин безаклари кайфиятингизни кўтариб, куч бағишлайди.
Истанбулда маъюслик ва ғамгинликдан буткул халос бўласиз. Шинам қаҳвахоналардан қаҳва ва турк булочкалари ҳиди анқиб турганда бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас...
...кўчада ўша машҳур қизил аравачада қовурилган каштан ҳамда симит сотаётган чолларга кўзингиз тушади...
...катта балиқчи қушлар эринчоқ мушукларнинг овқатини ўғирлаш билан банд...
...ҳар бир кўча эса – бу ўзгача санъат асари: уларнинг ҳар бири кичик бўлса-да, бироқ қадимий иморатга эга!
...Азон шаҳарнинг ҳар тарафидан таралади: Мовий масжид, Айя Софи, Сулаймония... Бу Туркия – буюк Усмонлилар давлати, бу турли миллат ва дин вакиллари баҳамжиҳатликда яшовчи бағрикенг мамлакат эканлигини эслатиб туради.
Истанбулда бир кун – бу, албатта, кам, бироқ биз Сиз билан Туркияга мини-саёҳат уюштиришга келишдик-ку! Шу сабабли автобусга ўтириб географик жиҳатдан биратўла ҳам Европа, ҳам Осиёда, Эгей ва Мармар денгизларини бирлаштириб турувчи Дарданелла бўғозининг жанубий қирғоғида жойлашган Чаноққалъа провинциясини ўрганишга киришамиз.
Одамлар Чаноққалъага бундан тахминан беш минг йил аввал келиб жойлашган. Бу ерда шоҳ Ксеркс кейинчалик шахсан Македонский кечиб ўтган Дарданелла бўғозига асос солган.
Ҳавода машҳур «Троя» фильмининг нафаси уфуриб туради, марказда эса донгдор Троя оти қад ростлайди. У, тўғриси, ўша машҳур жангда иштирок этмаган, бу шунчаки Голливуддан совға. От машҳур фильмнинг асосий қаҳрамони бўлган.
Кейинги манзилимиз – бу кўплаб афсоналарга тўла Пергам. Қадимда у тиббиёт ва илм-фан маркази бўлган, бу ерда ибодатхона ва кутубхоналар қурилган. Бугунги кунда бу ерда қадимий иморатларнинг вайроналари сақланиб қолган.
Пергамдан Артемида шаҳри – Эфесгача бориш қулай. Минглаб сайёҳлар дунёнинг етти мўъжизасидан бири, ўша машҳур Артемида ибодатхонасини кўриш учун бу ерга келишади.
Одеон, кутубхона, театрлар – буларнинг барчаси Эфесда яхши сақланиб қолган.
Шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда насронийларнинг муқаддас манзилгоҳларидан бири Дева Мария черкови жойлашган. Афсоналарга кўра, у ерда Исо пайғамбарнинг онаси ҳаётининг сўнгги йилларини ўтказган.
Автобус сафари вақтида албатта Помукқалъага ҳам кириб ўтиш лозим. Бу ерда гўзал ландшафт, минглаб йиллар мобайнида травертиндан йиғилган оппоқ террасалар жойлашган. Шунингдек, бу ерда геотермал булоқлар, терраса-ҳовузлар, машҳур Клеопатра табиий бассейни ҳам бор. Ва, албатта, ҳудудида Помукқалъа жойлашган қадимий Иерополис...
9 соат йўл юриб умуман бошқа сайёрага тушиб қоласиз. Ҳа-ҳа, нафақат Туркиянинг бошқа жойларидан, балки бутун дунёдан ҳам фарқ қилувчи Каппадокия ҳақида шундай дейишади!
Каппадокия, дарҳақиқат, ўзгача, у ландшафти, вулқонлари, қорли тоғлари ва ям-яшил водийлари билан мақтана олади.
Каппадокия – бу биринчи асрга тегишли Гёреме комплексини ўз ичига олган насронийлик черкови тарихи.
500 йил олдин одамлар яшаган Невшеҳир ғори.
Кўплаб ерости шаҳарлари.
Меҳмонларни бу ерда ҳақиқий турк муҳитини ҳис қилишга ёрдам берувчи турли томошалар кутмоқда!
Ҳақиқий Туркия эса – бу авлоддан-авлодга ўтиб келаётган оддий халқнинг урф-одат ва анъаналари.
Бу нотаниш кишиларга табассум қилиб, йўл сўраган ҳар бир кишини иссиқ чой билан меҳмон қилишга тайёр меҳрибон инсонлар.
Бу миллий оқ кийимда дарвешларнинг рақс тушишини томоша қилганингиздаги завқ. Ушбу завқ Сизни сафар давомида асло тарк этмайди.
Ва, албатта, Каппадокия – бу эрталаб ҳаво шаридаги парвоз. Бунда Сиз ҳавога кўтарилиб, худди шундай ўнлаб ҳаво шарларини кўрганингиздаги унутилмас таассуротларга эга бўласиз...
Каппадокиядан асло кетгингиз келмай қолади. Афсуски, вақт олий ҳакам ва Истанбулга қайтиш керак. Йўл-йўлакай Анқарага кириб, замонавий Туркия пойтахтини, унинг қадимий қалъаларию музейлари, замонавий осмонўпар биноларини томоша қилишингиз мумкин.
Туркияни ҳар томондан кашф этса бўлади. «All Inclusive»сиз Туркия мана шундай. Биз уни шунчаки ўзимиз учун ҳали тўлиқ кашф этмаганмиз. Назаримда, бунинг вақти келди. Мисол учун, Facebook даги лентамда дўстларим орасида Каппадокияда тўй фотосессиясини уюштирган ёки Помукқалъанинг оппоқ травертинига борган дўстларим сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бошқа танишларим эса ўша ҳаво шарлари билан постлар яратиб, бунинг билан орзуларим амалга ошсин ва мен ўша ерга борай, дея ўз тилакларини самога учиришмоқда! Балки бизнинг ҳам орзуларимиз амалга ошиб, ажойиб ва бетакрор Туркия бўйлаб мега-турга отланишимизнинг вақти келгандир!
Бизга исталган вақтда мурожаат қилишингиз мумкин. Биз Сизга унутилмас саёҳатни тақдим этишга тайёрмиз! Бунинг учун фақат истак бўлса кифоя. Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook га ёзинг ва Telegram даги каналимизга обуна бўлинг. Ҳар кунингиз кашфиётларга, таассуротларга ва саёҳатларга бой бўлсин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz