26-10-2018 16:33
2067
0
Курорт минтақаларга кузги-қишки мавсумда даволанишга боришни режалаштираётган сайёҳларимизни қайси савол кўпроқ қизиқтиришини биласизми? Ҳа, кўпчиликни у ердаги об-ҳаво хавотирга солади. Аслини олганда, даволаниш учун ёмон об-ҳавонинг ўзи бўлмайди! Шу сабабли бугун биз барча хавотирларингиз бежиз эканлигини асослашга ва нега Карлови Варига айнан декабрда бориш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
1. Илиқ қиш
Карлови Вари қалин ўрмон билан ўралган тоғли водийда жойлашган. Шу сабабли бу ерда кучли шамоллар бўлмайди, ҳавоси ҳам ниҳоятда мусаффо!
Айтганча, ҳаво ҳарорати ҳақида. Одатда кундузи термометр -1 дан +4 градусгача совуқни кўрсатади. Тунда эса бироз совуқроқ – минус беш градус. Бу ерга келганлар майин қорда сайр қилишни исташганлари сабабли қор ёғишини интиқлик билан кутишади.
2. Юқори сифатли даволаниш
Сайёҳлар маълум бир давлатга диққатга сазовор обидаларни кўриш ва таассуротлар илинжида боришади: Парижда бу Эйфель минораси, Римда – Колизей, Истанбулда – Мовий ранг масжид ёки Айя-София... Карлови Варининг энг диққатга сазовор жиҳати курортни бутун дунёга машҳур қилиб келаётган юқори сифатли даволаниш ҳисобланади.
Бу ерда анчадан бери даволашади: шифобахш сувли булоқлар XIV асрдан буён маълум. XVI асрда бу ерда илк санаторийлар пайдо бўлган, оқибатда шаҳар дунёга машҳур бўла бошлаган.
Бугунги кунда Карлови Вари нафақат Чехия, балки бутун дунёдаги энг йирик курортлардан биридир. Бу ерда ошқозон-ичак тракти ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари, шунингдек, моддалар алмашинуви бузилишини даволашади.
Карлови Варига биринчи навбатда шифобахш минерал сув билан даволаниш учун келишади. Сувни бу ерда нонушта, тушлик ва кечки овқатдан олдин ичишади, бунда организмнинг ҳар бир тўқимаси фойдали моддаларга тўйинади! Айтганча, сувни албатта яхши кайфият билан ичиш керак, шунда унинг самараси янада ортади.
Қишда Карлови Варида дам олувчилар кам бўлади, шу сабабли булоқ сувига навбат бўлмайди. Кўплаб сайёҳларнинг таъкидлашича, кўчада совуқ ҳаво бўлганда қайноқ минерал сувни ичиш танага ўзгача ҳузур бағишлар экан!
Даставвал ҳар бир меҳмон шифокор қабулига йўл олади, у эса керакли йўлланма беради. Сув ичиб даволанишдан ташқари дам олувчининг кундалик режасига уқалашлар, ванналар ва бошқа муолажалар киради.
3. Санаторийлар мақбул нархлар билан хурсанд қилади
Бу яна бир ютуқ, чунки Карлови Вари меҳмонхоналари – бу доим ажойиб сервис, мазали таомлар ва сифатли тиббий марказлардир.
Мисол учун, CARLSBAD PLAZA ҳудудидаги Carlsbad клиникасида лаборатория ва 14 та йўналиш бўйича юқори малакали шифокорлар фаолият кўрсатади. Меҳмонларга бу ерда 250 турдан ортиқ муолажалар таклиф этилади.
Шунингдек бу ердаги Medical Spa Gallery даволаш комплексида нафақат бой табиий термал ва минерал ресурслар, балки энг янги даволаш усулларидан фойдаланилади.
4. Очиқ ҳавода сайр
Карлови Варида қиш ўзгача нафислик ва табиат ажойиботларига бой муҳит билан кечади. Ранг-баранг уйларнинг оппоқ томлари ажиб манзара ҳосил қилади. Орқа планда эса доимо яшил ўрмонлар, арчалардаги қорлар кўзни қамаштиради.
Бундай совуқ ҳавода ҳатто сайр қилиш ҳам ёқимли. Шаҳарни 2 соат ичида тўлиқ айланиб чиқиш мумкин.
Кўприк устидан ўтиб, устунлар ёнига бориш ёки Чехия кўчаларида сайр қилиш нақадар ёқимли!
Фуникулёрда «Диана» кузатув майдончасига кўтарилиш ва Карлови Варини юқоридан томоша қилиш мумкин!
5. Анъанавий кўнгилочар томошалар
Карлови Варида бўш вақтингизда зерикиб қолмайсиз! Йилнинг исталган фаслида Локет қасрига бориш ёки Бечов қалъасини томоша қилиш мумкин.
Меҳмонларни маҳаллий филармониянинг симфоник оркестри хурсандчилик билан қарши олади.
Машҳур Мозер ойна заводи ойначиларининг маҳоратини томоша қилиш учун имконият пайдо бўлади.
Айтганча, шинам кафелардан бирига кириб машҳур «Бехеровка» ўтлар дамламаси, глинтвейн ёки қаҳва ичиш ва чех вафлисини татиб кўриш мумкин!
6. Мазали таомлар
Қишки Чехия таомлари мазали, тўйимли, «қайноқ» ва калорияга бой бўлиб, бу таом истеъмол қилиб узоқ вақт сайр қилишга ёрдам беради!
Машҳур хамирдаги қайлани албатта татиб кўринг. Чехияда биринчи ўринда шўрвани ичиб, кейин бошқа таомларни бемалол татиб кўришингиз лозим бўлади.
Анъанага кўра жигарли фрикаделька ва лапшали шўрва, картошкали ва саримсоқпиёзли шўрвалар дастурхонга тортиқ қилинади.
Янги йил ва қишда ейилувчи байрам таоми маринадланган зоғорабалиқ ҳисобланади.
Карлови Варида карамли пиширилган ўрдак, шунингдек «Свичкова на сметане» – қовурилган сабзавотлар билан оз миқдордаги бульон ва дудланган мол гўштили таомни яхши кўришади, уни қаймоқли соус ва гарнир билан тортиқ қилинади.
Газаклар – маринадланган сарделькалар, маринадланган «Кермелин» пишлоғи ва «Камамбер» қовурилган пишлоғи мазза қилиб истеъмол қилинади.
7. Прагага бориш
Декабрда Прагада янги йилни қарши олиш олам-олам завқ олиб келади. Бу пайтда машҳур ярмаркалар ўз дўкончаларини очишади, уларнинг энг асосийлари Староместск ва Вацлав майдонларида жойлашган.
Бу ерда нафақат вақтни чоғ ўтказиш, балки турли совғалар харид қилиш ҳам мумкин! Мисол учун, машҳур богем ойнасидан ясалган буюмлар, марионеткалар ва миллий кийимлар кийган қўғирчоқлар, тўқилган кийимлар, уй безаклари ва ҳ.к.
Очиқ ҳаводаги ярмаркада сайр қилиб, пиширилган қайин ёнғоғи, қовурилган колбасалар, трдельник ва рангли марцепанли пряникларни татиб кўриш имконияти бор!
Шу боис, ҳеч нарсадан хавотир олмасдан декабрда биз билан Карлови Варига боринг. Бизда қишки ажойиб таклиф мавжуд бўлиб, у билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Барча саволларингизни +99871 200 55 44 рақами орқали беринг. Соғлик-саломатлик сизни асло тарк этмасин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz