Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

17-08-2018 16:30

Дам олиш учун Шарм ал-Шайхни танлашга 7 та сабаб

2156

0

Шарм ал-Шайх – Мисрнинг энг машҳур курортларидан бири. Бу ерга ҳордиқ чиқариш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистондан тортиб Италия, Польшагача бўлган мамлакатлардан сайёҳлар ташриф буюришади. Баъзилар бу ерга яна ва яна қайтишади. Қисқаси, Миср сайёҳларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Уларда бунинг учун камида 7 та сабаб бор!

1-сабаб: «All inclusive»


Дарҳақиқат, Миср курортларида, хусусан, Шарм ал-Шайхда дам олишнинг афзалликларидан бири кўпчилик меҳмонхоналар фаолият юритувчи «All inclusive» тизими ҳисобланади. Бундай пакетли турлар жуда ҳам машҳур ва қулай: сайёҳлик фирмасига келасан, барчаси учун тўлайсан ва бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайсан! Шарм ал-Шайхдаги меҳмонхоналар турли-туман. Кўпроқ юлдузли меҳмонхоналар хизмат кўрсатиш борасида ҳам устунликларга эга: уч маҳал овқатланиш, ресторан ва барлар, пляждаги газаклар...

2-сабаб: Нарх сифатга монанд


Тўғри! Бу ҳам катта устунлик! Мисрнинг замонавий меҳмонхоналари юқори сифатли сервис хизмати кўрсатади ва ходимлар танловига жиддий ёндашишади. Қўшимчасига, Шарм ал-Шайх – фойдали йўналиш, боиси бу ерда мақбул нархлар таклиф қилинади. Мисол учун, айни вақтда Чимкент орқали авиапарвоз билан бирга у ерга 6,7 млн сўмга етиб олиш мумкин!

3-сабаб: Болалар концепцияси


Шарм ал-Шайх – болалар билан дам олиш учун яхши танлов. У ерда болаларга мазали ноз-неъматлар ва шарбатлар таклиф қилинади. Кичкинтойлар «Hollywood» парки ва «Albatros» аквапаркига ташрифдан бениҳоя шод бўладилар. У ерда нақд 65 та горка ва ҳатто меҳмонхона ҳам бор.


Рас-Ум-ал-Сид қирғоғидаги Aqua Park City аквапаркида 9 та ажойиб бассейн бор.

Муз майдони, боулинг-марказ, теннис ва сквош учун майдончалар, шунингдек, лабиринтлар фақатгина Soho Square савдо-кўнгилочар марказида бор.

Меҳмонхонадаги таомлар ҳам болалар учун мос. Шу сабабли улар асло зерикиб қолишмайди! Денгиз ва қум эса уларнинг иммунитетини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Улар куч-қувватга тўлиб, доим соғлом бўлишади!


4-сабаб: Кўнгилочар масканлар


Умуман, Шарм ал-Шайхда фаол ҳаёт кечки 8 дан сўнг бошланади. Одамлар сайр қилиб, дўкон, қаҳвахона, тамаддихоналарга киришади. У ерда турли казино, клуб ва ресторанлар бор.

Эртакка тушиб қолишни истайсизми? Унда «Минг бир кеча» шоу-дастурига марҳамат! Адреналин ва янги таассуротларни орзу қиляпсизми – «Бадавийча тун» номли турга боринг!

Энг асосий кўнгилочар машғулот – кимсасиз орол ва денгиз қўриқхонасига сув тубига шўнғиб, яхтада саёҳатга отланиш.

Туяда сайр қилишга нима дейсиз?

5-сабаб: Қизиқарли экскурсиялар


Мисрга бориб дунёнинг етти мўъжизасидан бири – Гизадаги Миср эҳромларини кўрмаслик – бу Мисрга умуман бормаслик билан баробар! Агар Шарм ал-Шайхга борсангиз, Сизда Гизага йўл олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлади!

Фиръавнлар шаҳри Луксор ёки Александрияни томоша қилиш фикри Сизга маъқулми?

6-сабаб: Арзон шопинг


Мисрдаги шопингни «тўғри» ҳам дейишади. Чунки бу ерда аъло сифатли маҳсулотларни арзон нархда харид қилиш мумкин. Мисол учун, юқори сифатли ип газлама кийим ва кундалик кийимлар. Миср чарм ва терили маҳсулотларга ҳам бой. Мой, зираворларни ҳам сайёҳлар жон деб ўзлари билан олиб кетишади.

Савдо марказларига сафарингиз қулай бўлиши аниқ. Il Mercato, Naama Center, Panorama Star ёки Titan га кириб ўтинг. У ердаги нархлар Сизни хурсанд қилиши табиий.


7-сабаб: Эски шаҳар


Ҳақиқий Миср ҳаётини кўришни истайсизми? У ҳолда Эски шаҳарга боринг. Бу Шарм ал-Шайхнинг энг қадимий районларидан бири бўлиб, у ерда Ал-Мустафо масжиди ва Эски бозор каби диққатга сазовор жойлар мавжуд. Айтганча, бу бозорда яқинларингиз учун кўплаб сувенир ва совғаларни харид қилишингиз мумкин!

Миср мана шулардан иборат. Шарм ал-Шайхга боришни истайсизми? Биз билан учинг! Tatil.uz Сизга энг яхши саёҳатни ташкиллаштириб беради! Бизда у ерга тур мавжуд. +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва барча маълумотларга эга бўлинг! Facebook га ёзинг ва Telegram-каналимизга обуна бўлинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top