30-10-2017 17:15
3279
0
Истанбулда бир финжон қаҳва ичиш худди диққатга сазовор жойларни айланиб чиқишдек гап!
Туркияга бориш ва турк қаҳвасини татиб кўрмаслик асло мумкин эмас. Бугунги кунда Истанбулда ва бутун Туркияда турли қаҳвахона ва ресторанлар фаолият юритмоқда. Буларнинг барчаси қандай қилиб бошланганлигини биласизми? Биз нега айнан Истанбул ҳақида сўз юритаётганимизни-чи?
Умуман олганда, афсоналарга кўра, қаҳвани дастлаб Эфиопияда пайдо бўлган. Вақт ўтиб араблар қаҳвадан хабар топишган ва, ўз навбатида, қаҳвани Туркияга, аниқроғи, Истанбулга олиб келишган. Ушбу воқеа 1554 йилда, Султон Сулаймон ҳукмронлиги даврида содир бўлган. Бир йил ўтиб Истанбулда биринчи жамоат қаҳвахоналари пайдо бўла бошлаган.
Турк қаҳваси – бу нафақат қаҳва нави, балки уни тайёрлаш усули ҳамдир. У қуйидагича тайёрланади. Махсус «жазва» номли қаҳва қайнатадиган идишга қаҳва ва шакар солинади. Устига қайнамаган сув қуйилади ва кўпик ҳосил бўлгунча паст оловда пиширилади. Сўнг ушбу кўпик қаҳва финжонига қуйилади, қолган қаҳва эса яна бироз муддат паст оловда қайнатилади ва қайнаб бўлганидан сўнг уни ҳам финжонга қуйилади ва қайноқ ҳолда ичилади.
Истанбулда қаҳва ва ширин чойни ширинликлар билан бирга ичилади.
Бу кадаиф (ёки катаиф) – турк пирожнийси. У ўзига хос услубда тайёрланади. Узун қилиб кесилган юпқа хамир майдаланган бодом увоғи ва бошқа қандолатчилик маҳсулотлари билан қиёмда пиширилади. Мазали кадаиф оғзингизда эриб кетади!
Ёнғоқ ва асал билан пиширилувчи пахлавани бизда, яъни Ўзбекистонда ҳам ейишингиз мумкин. Бироқ Истанбулга боришдан аввал бизнинг пахлавани, сўнг турк пахлавасини еб кўринг. Ва бу ҳақда бизга ўз фикрингизни ёзинг, ишонамизки, фарқини албатта сезасиз!
Пашмак ингичка ип ўрамини эслатади. Пашмак унни ёғга қовуриб писта, кунжут, ваниль, шакар қўшиб тайёрланади.
Роҳат-лукум ёки шунчаки лукум Султон Сулаймоннинг энг севимли ширинликларидан бири бўлган. Бугунги кунда Туркияда ушбу ширинликнинг кўплаб хиллари мавжуд. Ва ҳар бир сайёҳ яқинларига ушбу ширинликдан олиб келишни хоҳлайди. Унинг исталган турини чой билан татиб кўриш мумкин.
Қаҳва ва чой Истанбулга бориш учун, албатта, ягона ва энг асосий сабаб эмас. Қадимий ва ёш, кўҳна ва навқирон шаҳар ўзининг ноёб ёдгорликлари билан минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Қуйида Истанбулнинг бир нечта диққатга сазовор жойларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мовий масжид
Гранд-бозор
Тўпқопи саройи
Муқаддас София черкови
Базилик цистернаси
Кўп йиллар мобайнида Истанбул тўртта – Рим, Лотин, Византия ва Усмонлилар империясининг пойтахти бўлган, бугун эса Европа ва Осиёнинг кесишиш нуқтасида жойлашган. Шу туфайли бу ерда Осиё ранг-баранглиги, Ислом маданияти ва Европа эркинлиги ўзаро уйғунлашган. Бу Истанбулни томоша қилиш учун тўртинчи сабабдир.
Бешинчидан, бу ерга ёшидан қатъи назар ҳамма келади. Болаларга ҳам бу ер ёқади, боиси улар учун кўплаб кўнгилочар боғлар, сайлгоҳлар қурилган. Шунингдек, кекса авлод вакиллари учун ҳам кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариш учун барча шароитлар яратилган.
Таиланддан тай массажини олмасдан кетиб бўлмаганидек, Туркиядан турк ҳаммомига бир марта бўлса ҳам кирмасдан уйга қайтиш мумкин эмас. Бу турк маданиятининг бир қисми бўлиши билан бирга Истанбулга бориш учун еттинчи сабаб ҳамдир!
Якунда эса саккизинчи сабабни келтириб ўтамиз ва Сиз шундоқ ҳам яхши биладиган нарсани айтамиз: Истанбул – бу ажойиб харидлар. Бу ерда сифатли маҳсулотлар сотилувчи кўплаб бозорлар, дўконлар ва савдо марказлари мавжуд.
Бироқ, тўхтанг, бизда яна иккита сабаб бор! Улардан бири – Истанбулда соатлаб сайр қилиш учун куз ва қиш фаслида илиқ ва майин ҳаво ҳукмрон.
Блогимиз сўнггида шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардикки, биз Tatil.uz да ушбу кузда Истанбулга Чимкент орқали парвоз қилиш имкониятини яратдик! Бизнинг таклифларимиз билан бу ерда танишишингиз мумкин. Дарҳол туроператорларимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг! Биз Сизнинг қўнғироғингизга хурсанд бўламиз ва Сиз учун энг яхши меҳмонхона ва саёҳатларни таклиф қиламиз!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz