21-05-2019 18:12
2186
0
Дўстлар, биз Анталиядаги Bellis Deluxe Hotel меҳмонхонасининг савдо ва маркетинг бўлими директори Анна Йиит билан суҳбатимизни давом эттирамиз!
Ҳаммамиз совға олишни ёқтирамиз. Сизлар меҳмонларингизни қандай совғалар билан хурсанд қиласиз?
Доимий мижозларимиз меҳмонхонага келиб жойлашганларида уларга мевалар ва сифатли вино берилади. Бизда илк маротаба меҳмон бўлаётганлар эса ҳар куни янгиланиб турадиган шарбат, ичимлик, сут ва шоколадли вафлиларга эга бўлишади.
Агар сизга ҳар йили бу қадар кўп меҳмонлар ташриф буюрса, пляжда бўш жой қоладими ёки у ерга тонг саҳардан бориб, яхши жойларни эгаллаб олиш керакми?
Bellis Deluxe Hotel меҳмонхонаси пляжи 300 метр узунликка эга. У ерда ёғоч каравотчалар бисёр ва уларнинг сони меҳмонхонада дам олувчиларнинг сонидан анча кўп. Қўшимчасига ҳудудда 5 та катта бассейн бор. У ерда ҳам жойлар етарли.
Шунингдек, бизда оппоқ шинам диванларга эга, 150 кишига мўлжалланган, 1200 квадрат метр майдонни эгаллаган пирс бор. Бу «инстаграмчи»лар ва вайнерлар учун ўзига хос «Макка» деса ҳам бўлади. Бу ерда чиройли фотосессия ва видеороликлар олиш мумкин.
Кўриб турганингиздек, пляжда дам олиш учун вариантлар кўп, шу боис жойсиз қолиб кетмайсиз!
Туғилган кунини нишонлаётганлар ва келин-куёвлар учун ҳам совғалар борми?
Ҳа, албатта. Кўпчилик меҳмонлар ўз таътилларини алоҳида воқеа учун режалаштиришлари сир эмас. Биз ўзларининг ҳаётларидаги энг унутилмас кунларни Bellis Deluxe Hotel да нишонламоқчи бўлганлардан миннатдормиз.
Хўш, биз ўз тарафимиздан нималар қилишимиз мумкин? Келин-куёвларга денгиз манзараси кўриниб туриши учун хоналари апгрейд қилинади (агар улар жойлашган хона бошқа тоифага тегишли бўлса), хонанинг ўзи ҳам чиройли безатилади. Яна нонуштани хонага олиб бориш хизмати ҳам бор. Бундан ташқари, келин-куёвлар аля-карт ресторанидан бепул фойдаланишлари мумкин (меҳмонхонадаги аля-карт ресторанлар пулли), у ерда улар танлаган таомлардан ташқари юрак шаклидаги торт ҳам тортиқ қилинади.
Туғилган кунини нишонлаётганларга келсак, уларнинг хоналарига мева, вино ва торт жўнатамиз.
Бироқ бу ҳақда меҳмонхона вакилларини олдиндан огоҳлантириб қўйиш керак, боиси тантаналарини ортиқча шовқин-суронсиз ўтказишни хоҳлайдиган меҳмонлар ҳам бор.
Шахсан сизга Bellis Deluxe Hotel даги қайси рестораннинг қайси таоми кўпроқ ёқади?
Бугунги кунгача мен ва оиламдагилар япон ресторанини ва ундаги сушиларни афзал кўриб келаётган эдик.
Бу йили эса таом борасидаги танловим ўзгарди! Jasmine Lake House блоги (кўл уйчалари)да Begonvil номли ноёб ресторан пайдо бўлди. У ерда шведча стол ва очиқ буфетнинг ажойиб уйғунлигини кўриш мумкин, махсус таом – балиқ, гўшт, товуқларни эса ошпазлардан аля-карт концепцияси бўйича буюртма қиласиз. Ҳозир менинг шахсий таомлар рейтингимда биринчи ўринни гўштдан тайёрланган ниҳоятда мазали «Лукум» эгаллайди.
Бироқ келажакда таомлар борасидаги танловим ўзгариб кетишини инкор этмайман, чунки меҳмонхонамиз доимо ривожланиб бормоқда. Барча ходимларимиз меҳмонларни ва ўз ҳамкасбларини, яъни бизни лол қолдиришга ҳаракат қилишади.
Агар имкониятингиз бўлганида, меҳмонхонангиздаги қайси бош ошпазни ҳаётингиздаги энг унутилмас куннинг тантанали зиёфатини уюштиришга чақирган бўлар эдингиз?
Ушбу санага мен 2004 йилдан бери танийдиган бош ошпазимиз Жайҳунни таклиф қилган бўлар эдим. Унга ишонса бўлади, сабаби Жайҳун мижозларнинг сўровига қараб энг яхши таомнома вариантларини таклиф қилади. Унинг фишкаси – гўштли таомлар, у замонавий миллий таомларнинг сўнгги янгиликларидан хабардор, доим соғлом овқатланиш тарафдори. Ундан энг яқин меҳмонларим учун мазали стейк тайёрлаб беришни сўраган бўлар эдим.
2019 йил ёзининг қайси санасида ва нима учун меҳмонхонада бўлиб қолишни хоҳлайсиз? (эҳтимол, у ерда қандайдир тадбир, шоу ёки концерт уюштирилар...)
Шубҳасиз, 2 августда. Мен ўша пайтда бу ерда бўлишни шунчаки орзу қилмаяпман, балки аниқ бўламан! Чунки ўша санада Bellis Deluxe Hotel да Диана Арбенина ва «Ночные снайперы» гуруҳининг концерти бўлиб ўтади. Мен ушбу қўшиқчини жуда ҳам ёқтираман ва илгари рок-фестиваллар доирасида унинг концертларига тушганман. Унинг ҳозирги репертуарини эшитгим келяпти.
Бутун мавсум давомида биз меҳмонларимиз учун ўтказадиган концерт мутлақ бепул. Бироқ, агар меҳмонларимиз концерт пайтида мева ва ичимликларга эга алоҳида жойда ўтирмоқчи бўлсалар, VIP-ложе учун тўлаш керак бўлади.
Шу кунгача меҳмонхонамизда Ирина Дубцова, «Градусы» гуруҳи чиқиш қилган, июнда Монатик, августда эса, юқорида айтганимдек, Диана Арбениналар концерт беришади.
Анна, айтинг-чи, Туркия ва умуман сайёҳлик соҳасида қандай пайдо бўлиб қолгансиз?
Мен сайёҳликдаги қадамимни 2002 йилда бошлаганман. Ундан аввал Тверь давлат университетининг тилшунослик бўлимида таҳсил олганман. Ўша пайтда дарс бериш меники эмаслигини тушуниб етганман чоғи, ҳаётда қизиқарли машғулот билан шуғулланиш мақсадида Туркияга, аввало, немис тилида сўзлашиш малакамни ошириш мақсадида йўл олганман. Меҳмонхонада reception да ишлаганман. Ўшандаёқ сайёҳлик мен шуғулланишни хоҳлаган йўналиш эканлигини тушуниб етганман. Сўнг бўлажак турмуш ўртоғимни учратганман ва мана 15 йилдирки, биз биргамиз! Бу менинг шу ерда қолишимда муҳим роль ўйнади.
Турли жойларда ишладим, Bellis Deluxe Hotel да эса 6 йилдан бери ишлаб келмоқдаман ва бу соҳамиз учун узоқ муддат ҳисобланади. Менга бу ерда ишлаш ёқади, чунки меҳмонхонамиз яхши, ривожланиш учун барча шароитлар бор ва доим меҳмонларнинг ижобий муносабатидан баҳра оласан.
Bellis Deluxe Hotel ходимлари олган энг қизиқарли совғаларни эслай оласизми?
Бизда 2015 йил ноябрда бўлиб ўтган аҳамиятга молик воқеа ҳақида сўзлаб ўтмоқчиман. Ўша вақтда меҳмонхонамиз Катта йигирматалик (G-20)нинг фахрий меҳмонларини кутиб олган. Меҳмонхонамизга Мексика, Испания ва Германия раҳбарлари жойлашишган. Шунингдек, Канада бош вазири ҳам келган. Бу Белекда шу кунгача бўлиб ўтган энг муҳим воқеалардан биридир.
Барча меҳмонларни яхши кутиб олганимиздан хурсандмиз. Мексика президенти билан суҳбатлашганимизда, у Белек пляжлари унга ёқиб қолганини ва сифат жиҳатидан Мексикадаги Канкун пляжларидан асло қолишмаслигини тан олган. У пляжли Туркияни ўзи учун кашф қилганлигини таъкидлаган. Шунингдек, Мексика делегацияси меҳмонхонамизга коллекцияланган тангалар тўпламини совға қилиб кетган. Германия делегацияси эса немис император саройи учун ясалган чинни буюмларни ҳадя қилган.
Булар шубҳасиз энг унутилмас совғалардир.
Меҳмонхонадаги хона, пляж, бассейн ва ресторанларнинг қайси бирини ва нега энг муҳим жой деб ҳисоблайсиз?
Меҳмонхонамизда энг асосийси, бу хона, пляж, пирс ёки ҳайвонот боғи эмас! Энг асосийси – унинг тарихи. Бундай муҳитни бошқа меҳмонхоналардан топа олмайсиз!
Bellis Deluxe 1992 йили очилган бўлиб, ўша пайтда бу ерда мойчечак майдони бўлган. Шу сабабли меҳмонхона номи лотин тилидан дасторгул, яъни дала мойчечаги деб таржима қилинади.
Бугун Bellis Deluxe ҳудудида кўплаб гуллар ўсади ва ҳаммаёқда ёқимли гуллар ифори таралади. Меҳмонхонамиздаги блок, хона ва виллаларимизнинг номлари ҳам «гулли» – Jasmine, Camelia, Mimosa ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммаси бу ердаги муҳитни акс этиб туради.
2014 йили меҳмонхонада катта ўзгаришлар бўлди. Бироқ у ўзининг энергетикасини сақлаб қолди. Эҳтимол, бу йиллар давомида тўпланган тажриба ва меҳмонларнинг илиқ фикрлари сабабли бўлса керак.
Анна, самимий ва қизиқарли суҳбатингиз учун ташаккур!
Мен Tatil.uz нинг барча ўқувчиларига ва ҳамюртларингизга кўплаб унутилмас таассуротлар ва саёҳатлар тилайман! Bellis Deluxe Hotel га ташриф буюринг!
Tatil.uz компанияси ушбу интервьюни ташкиллаштиришда ёрдам берган Leisure Business Travel (Туркия) компанияси раҳбари Илимдар Ризага миннатдорчилик билдиради.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz