Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

24-12-2019 17:38

Байрамона Ротенбург шаҳри Камола Расулева ҳикоясида

1681

0

Дўстлар, ўтган ҳафтада биз сизга Янги йилни кутиб олиш учун энг яхши жойлардан бири – Германиядаги Нюрнберг шаҳри ҳақида ҳикоя қилганимиз эсингиздами? Нюрнбергга яқин жойда Германиядаги энг чиройли Ротенбург-об-дер-Таубер шаҳарчаси жойлашган. Бизнинг менежеримиз Камола Расулева ўзининг Европага қилган охирги саёҳатида у ерга ҳам кириб ўтди.

 

Нюрнбергдан Ротенбургга поездда тахминан бир соатлик йўл. Вокзалга бориб ўн мингдан сал кўпроқ аҳолиси ва кучли энергетикаси бор Бавариянинг кичик шаҳарчасидаги қиёслаб бўлмас муҳитини ҳис қиласан.

 

Шаҳар катта муваффақиятга эга: бу ерга йилига 3 млн гача сайёҳ ташриф буюради. Бунинг ҳаммаси деярли қўл тегмаган ўрта асрларга оид муҳити сабабли. Бу ерда ҳам ренессанс, ҳам барокко, ҳам готика услублари уйғунлашган. Шунингдек, кўпчилик уни ЎЙИНЧОҚ ШАҲАР деб аташади.

 

Ротенбург шаҳар дарвозаларидан

 

Ва минораларга эга қалъа деворларидан бошланади.

 

Бутун бошли шаҳар – бу бир тарих: ҳаммаёқда ноодатий уйчалар, миноралар, қандайдир қадимий темирчилик цехлари, кирхлар...

 

Кўчалар – бу алоҳида мавзу: кенг, тор, кўтарилиш ва пасайишли...

 

Ҳатто замонавий бинолар – банк ёки меҳмонхоналар ҳам бу ерда ўзгача қиёфада.

 

Шаҳар жуда ҳам кичик, сокин ва шинам. Бу ерга, умуман олганда, дам олиш учун бир кунга келса бўлади.

 

Фехверк уйларининг кўриниши ажойиб.

 

Ҳатто дўконча ва ҳунармандларнинг устахоналари ҳам шу қадар чиройлики, уларнинг ҳар бирига кириб ўтгингиз келади!

 

Яна бу ер йил бўйи рождество ўйинчоқлари, сувенир ва тансиқ таомлар сотиб олиш мумкин бўлган Германиядаги ягона шаҳар – буларнинг бари Рождество қишлоқчасида.

 

Шундан унинг яна бир номи келиб чиққан – АБАДИЙ РОЖДЕСТВО ШАҲРИ.

 

Ҳозир эса бу ерда сеҳрли муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Ҳар йили ратуша фонида, Муқаддас Яков черковида ва Грюнер Маркт майдонида Райтерлесмаркт рождество бозори ўтказилади.

 

Бу ерда ҳатто Рождество музейи ҳам бор.

 

Унад 450 тадан ортиқ турли ўлчам ва кўринишдаги Шелкунчиклар бор. Бундайини бошқа ҳеч қаерда учратмайсиз!

 

Маҳаллий халқнинг очиқкўнгил, меҳрибон ва меҳмондўст эканлигини таъкидлаш жоиз.

 

Агар эртакка саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, мен сизга Ротенбург-об-дер-Тауберга боришни маслаҳат бераман! Афсусланмайсиз!

 

Мақола муаллифи: Камола Расулева

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top