Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

10-12-2018 16:48

Байрам кириб келмоқда: Янги йилда Дубайда нималар билан машғул бўлиш мумкин?

2419

0

Дераза ортидаги ёмғир сизга ёқяптими? Декабрь ойи Лондон об-ҳавосини эсга солмоқда, шундай эмасми? Яқин орада кунлар исиб кетиши кутилаётган бўлса-да, кўнгил қор ва арчалар ёки пляж ва денгизни истайди! Исталган ҳолатда ҳам, Тошкентда қорни кўришга улгурамиз, бироқ декабрь, январь ёки февралда чўмилиш ва қуёшда тобланиш насиб этмаслиги аниқ. Шу боис иссиқ ўлкаларни танлаш керак! Қишки таътил учун ажойиб вариант – Дубайга саёҳат! Бугун биз Янги йил арафасида у ерда меҳмонларни нималар билан хурсанд қилишга ҳозирланаётганликлари ҳақида сўзлаб берамиз!

 

Байрам ярмаркалари

Янги йил бозорлари фақат Европада бўлади, деб ўйлаганмидингиз? Асло йўқ, Дубай аллақачон ажойиб ярмаркаларни ўтказишни анъанага айлантириб бўлган.

Демак, энг асосий байрам ярмаркаси декабрь ўрталаридан Madinat Jumeirah да ўтказилади. Болалар бу ерда қор ўйнашлари (қор, англаганингиздек, сунъий), катталар эса глинтвейн ичишлари (Прага ёки Дрездендагидек) мумкин.

 

Байрамона ярмаркалар турли меҳмонхоналарда ҳам ўтказилади. Мисол учун, Jumeirah Creek Side Hotel да байрам 28 декабрга қадар ташкиллаштирилади.

Агар сиз ярмаркага боришга ва Инстаграмга #dubai хэштеги билан суратлар жойлаштиришга улгурган бўлсангиз, болаларингиз билан (биз Дубайга албатта оилангиз билан боришни тавсия қиламиз) машҳур Legoland паркига йўл олинг! 12 декабрдан 7 январга қадар болажонлар бу ерда ҳақиқий LEGO-арчани безатишади, LEGO-қорбобо билан учрашишади, эльфлардан мастер-класслар олишади ва албатта ёқимли совғаларга эга бўлишада.

 

Бу пайтда Дубайга борганлар Habtoor Palace Festive Market ярмаркасида Versailles Garden даги улкан арчани кўришлари мумкин. Арчадан ташқари, бу ерда турли аттракционлар, байрамона ноз-неъматлар, мусиқачилар чиқиши ва яна кўплаб ёқимли совғалар бўлади. Демак, саналарни эслаб қолинг: 4–20 декабрь кунлари соат 15:00 дан ярим тунгача.

 

Агар фарзандингиз учун LEGO-қорбобо билан учрашув камлик қилса, ҳечқиси йўқ! Қизил кийимдаги узун соқолли, қопи совғаларга тўла оддий қорбобо сизни Wafi Mall да кутади. У ерда Winter Wonderland with Santa номли тадбир бўлиб ўтади.

 

Ажойиб декорациялар ва байрамнинг асосий эгаси қорбободан ташқари, бу ерда мастер-класслар, аниматорлар билан ўйинлар ўтказилади, совғалар ва албатта, ажойиб кайфият улашилади!

 

Томоша ва арчалар

Дубайнинг барча меҳмонхоналарида байрамона арчалар ёқилади. Янги йилни Шелкунчиксиз тасаввур қилиб бўладими? Ушбу қаҳрамонни Dubai Opera саҳнасидаги «Nutcracker and I» томошасида кўриш мумкин.

 

Эртакнамо Араб Амирликларида машҳур қаҳрамон Оловуддин ўз меҳмонларини кутмоқда. Шу номдаги спектаклни 28 декабрга қадар Madinat Theatre да томоша қилишингиз мумкин.

 

Янги йил кечасида...

Дубайда одатга кўра Янги йилни кўчадаги оммавий сайллар билан кутиб олишмайди. Ва, албатта, кўчаларда ҳеч қандай шампань ёки спиртли ичимликлар ичилмайди. Одатда, байрам «дастурхонлари» меҳмонхоналар ва уларнинг ҳудудида, шунингдек, ресторанларда ўтказилади. Кечага жаҳон юлдузлари таклиф этилади, дастурхон турли таомларга тўлади ва салют ҳамда фейерверклар шоуси ўтказилади.

 

Байрам кайфиятига бурканган Дубайни 101 Dining Lounge and Marina – One&Only The Palm Dubai да томоша қиласиз.

 

Кириб келаётган янги йилни 122 қаватли машҳур Burj Khalifa да қарши олишингиз, шунингдек машҳур ошпазларнинг таомларини At.mosphere да татиб кўришингиз мумкин.

 

Nikki Beach клубида ёшларбоп байрам ўтказилади. Бу ерда қизиқарли шоу-дастурлар, намойишлар ва дижейларнинг чиқишлари бўлиб ўтади. Романтика ихлосмандлари учун Форс кўрфази бўйлаб денгиз саёҳати таклиф этилади!

 Шопинг

Ўзингиз ва яқинларингизга совғалар улашишга нима етсин?! Агар ушбу совғалар тежамли бўлса, ундан-да яхши. Борди-ю сиз блогимизнинг доимий ўқувчиси бўлсангиз, Дубайда ҳар йили ушбу пайтда Савдо фестивали бўлиб ўтишидан хабардорсиз. У ҳақда бу ерда ёзган эдик.

 

Бу йилги фестиваль 26 декабрда бошланади ва деярли бир ой давом этади. 90% чегирмагача сотувлар режалаштирилмоқда. Фестивалда ҳаммаси бўлиб 700 дан ортиқ бренд ва 3200 та дўкон қатнашади. Шунингдек, у ерда лотереялар, совғалар ва қизиқарли янгиликлар бўлади, бу ҳақда ўтган мақоламизда айтиб ўтган эдик.

 Байрамдан сўнг

Соат 12 дан ўтганда ва сиз харидлар қилиб, ҳатто бир-бирингизга совғалар улашиб бўлганингиздан сўнг нима қилиш керак? Кўнгил эса янгилик истаб турибди...

Машҳур араб арғумоқлари пойгаларига йўл олиш мумкин. Мусобақалар бу ерда ноябрдан мартгача ўтказилади.

 

Гольф мусобақалари ҳам қизиқарли машғулот. Ҳатто ўйнашни билмасангиз ҳам, шунчаки клюшкани ушлаб майдонда суратга тушишнинг ўзи завқли. У ерда мутахассисдан мастер-класс ҳам оласиз!

 

Агар сиз қишки муҳитни қумсаган бўлсангиз, ноёб Ski Dubai тоғ-чанғи паркига ташриф буюринг. У ерда ҳатто пингвинлар ҳам бор!

 

Ушбу мақоламиз келаётган таътилини Дубайда ўтказишни ният қилганлар учун фойдали бўлди, деб ният қиламиз. Tatil.uz эса «Чимкент орқали Дубайда Янги йилга» турини кўриб чиқишингизни таклиф этади. Офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.

 Келинг, Янги йил кайфиятини бирга яратамиз! Ахир 20 кундан сўнг байрам-ку!

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top