Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

11-02-2019 17:42

Баҳорни Истанбулда кутиб олиш учун 5 та сабаб

2528

0

Қадимда Истанбулни қандай номлашмаган дейсиз?! Византия, Царьград, Константинополь, ҳаттоки Иккинчи Рим... Шаҳарнинг тарихий муваффақиятлари ортда қолгандек, бироқ бугунги кунда ҳам у ўз ўрнини ҳеч кимга бермай келаётир, аммо энди сайёҳлар учун кураш соҳасида.

 

Истанбулда «мавсум – мавсум эмас» тушунчаси йўқ. Ҳатто январь ва февралда бу ерда кириш чипталари учун навбат бор, Султон Аҳмад майдони бўйлаб сайр қилаётган сайёҳлар ҳам кам эмас. Эҳтимол, кимдир Туркия – фақатгина ёзги йўналиш деган фикрга келар. Бу қисман нотўғри, сабаб Истанбулда баҳор ҳам ўзгача тароват касб этади! Нега дейсизми? Чунки бизда бунинг учун 5 та сабаб бор!

 

...соатлаб шаҳар айланиш

Истанбулда апрелда ҳаво ниҳоятда майин ва қуёшли бўлади. Шаҳар ёрқин рангга киради, шу сабабли ҳамманинг кайфияти чоғ! Ҳаво ҳарорати апрелда тахминан 12-20 °С. Ёмғир баъзан қуёш билан алмашиниб туради. Ёмғир ёғса ҳам, илиқ, баҳорги бўлади.

 

Бундай об-ҳавода шаҳарни соатлаб айланиш, тарихий обидаларни томоша қилиш мумкин. Мовий ранг масжид ва Муқаддас София черкови қад ростлаган Султон Аҳмад районига албатта кириб ўтинг. Ҳа, айтганча, апрелда машҳур Лолалар фестивали авж палласига киради. Шу боис шаҳар гулларга бурканади, десак адашмаймиз!

 

Агар Истанбулга апрелда борсангиз, гуллардан иборат турли фигура ва гулли композициялар билан безатилган Эмирган паркига албатта ташриф буюринг. Бундай мўъжиза кўзни қувонтиради!

 

Баҳорги Истанбулнинг бор гўзаллигини кўриш учун 14 асрда қурилган, баландлиги 61 метр бўлган Галата минорасига кўтарилинг!

 

...кўча ширинликларини татиб кўринг

Ахир бу асл турк халқининг урф-одатларини ўрганиш йўлларидан бири! Шу сабабли Галата минорасидан Галата кўпригига тушинг. Бу ерда сиз кўплаб балиқчиларни учратасиз. Уларнинг ҳар бири ўз тажрибасидан келиб чиқиб қандайдир қизиқ воқеани сўзлаб бериши мумкин. Шу боис, уялмасдан ўзингизни қизиқтирган нарсаларни сўрайверинг ва суратга тушинг. Бироз пастроқда сиз Эминёню майдонини кўрасиз. У ердаги турли-туман ноз-неъматлардан ўзингизни тутиб тура олмаслигингиз аниқ!

Кўкатлар ва нонни аралаштириш технологияси асосида қовурилган балиқ – балиқ-экмекни албатта татиб кўринг.

 

Қорнингиз тўймадими? Ундай бўлса кунжут сепилган туркча тешик кулча – симитни олинг. Қуюқ қора чой (айтганча, турклар фақат шундай чой ичишади) ва симит – мукаммал тушлик. Уни нафақат Эминёню, балки бутун Истанбулда ҳам топиш мумкин.

 

Яна қовурилган кашта ёки қовурилган маккажўхориларни ҳам олишингиз мумкин!

 

...машҳур қизил трамвайда Истиқлол кўчаси бўйлаб саёҳат қилиш

Кўпчиликда қизил Истанбул трамвайи ёқимли хотиралар уйғотади. У Таксим майдони ва Туннель бекатини бирлаштириб туради. Йўлнинг узунлиги 1870 метр. Истиқлол кўчасидан ўтиб, ҳақиқий тарихий Истанбул руҳиятини сезиш мумкин.

 

...харидлар қилиш

Истанбулга бориб харидлар қилмаслик асло мумкин эмас! Бу ердаги савдо марказларини айланиб машҳур бренд маҳсулотларни арзон нархларга сотиб олиш мумкин.

Истанбул бозорларининг чиройини айтмайсизми? У ерда ширинликлар, зираворлар, чойлар, мевалар, уй жиҳозлари ва бошқа юзлаб нарсалар сотилади. Энг машҳур бозорлардан бири – Гранд бозор бугунги кунда нафақат савдо-сотиқ жойи, балки сайёҳлик объектига ҳам айланиб улгурган!

 

Савдо нуқтаи назаридан яна бир муҳим жой – Миср бозори! Бу ердаги зираворлардан бошингиз айланиб қолиши шубҳасиз!

 

...тунги Босфорни томоша қилиш

 Қуёш ботиб, шабада эса бошлаши тунги Босфор бўйлаб кемада сузиш вақти келганлигини билдиради. Бу ерда мазали кечки таом пайтида ёрқин шоу томоша қилиш, рақсга тушиш ва албатта, гўзал Босфор бўғозини суратга олиш мумкин! Ушбу гўзалликни таърифлашга тил ожиз!

 

Шу боис баҳорни кутиб олишнинг вақти келди! Юқорида тилга олинган сабаблар Истанбулга март ва апрелда бориш учун тўғри келади! Ёдда тутинг, Наврўз байрамида кетма-кет 4 кун дам оламиз! Демак, кичик таътилингизни ҳозирданоқ режалаштириш вақти келди!

Агар у ерга боришга қарор қилсангиз, Tatil.uz га мурожаат қилинг! Telegram-каналимизга обуна бўлинг ва +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top