Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

03-10-2017 18:10

Ҳар бир харидор орзу қилувчи дунёнинг энг йирик бешта савдо маркази

2972

0

Таиландга борганимда кўпчилик инсонлар асосан Бангкокка  харидларни амалга ошириш учун ташриф буюришларининг гувоҳи бўлдим.

Айтишларича, баъзилар ҳатто у ерга бориб ёқимли машғулотга кўпроқ вақт сарфлаш учун атайин савдо марказларига яқинроқ жойлашишар экан. Бунинг устига, ўша ернинг ўзида кўплаб қаҳвахона ва ресторанлар бор, шунинг учун харидлардан чарчагандан сўнг ҳар бир инсон ўзи учун қулай дам олиш масканини топиши мумкин. Кузатишларимга асосланиб Сизларга дунёнинг энг йирик бешта савдо маркази ҳақида ҳикоя қилишни лозим деб топдим. Демак, кетдик.

 

Siam Paragon

 

Ушбу савдо маркази менга ёқиб қолишга улгурган Таиландда жойлашган. У ерда сон-саноқсиз дўконлардан ташқари яна нималарни учратмайсиз?! Ресторанлар, театрлар, кинотеатрлар, Siam Ocean World аквариуми, концерт зали, Тай санъати галереяси... Харидлар қилишни унчалик хушламайдиганлар ҳам бу ерда қандай қилиб ҳақиқий шопоголикка айланиб қолганликларини сезмай қолади!

 

Berjaya Times Square

 

Ушбу савдо мажмуаси ҳам менга таниш ва кўнглимдан жой олган Куала-Лумпурда жойлашган. Улкан савдо маркази – ҳар бирининг баландлиги 203 м ли (48 қаватдан) икки минорадан иборат комплекс бўлиб, уларда мингдан ортиқ савдо нуқталарини ўз ичига олувчи савдо расталари, ресторанлар ва бирйўла иккита беш юлдузли меҳмонхона бор. Шунингдек, бу ерда IMAX кинотеатри ва Осиёдаги энг катта Cosmo’s World кўнгилочар парки жойлашган.

 

Istanbul Cevahir

 

Ушбу савдо маркази – Европадаги энг йирикларидан. Савдо шохобчалари, дўконлар, ресторанлар ва кинотеатрлардан ташқари, бу ерда боулинг-зал ва турли-туман кўнгилочар масканлар бисёр. Бундан ташқари, у ерга ҳар бир рақамининг баландлиги 3 м га тенг, катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи соатлар осилган.

 

Dubai Mall

 

Ушбу марказ дунёдаги энг йириги бўлмаса ҳам, бироқ энг баландидир. Бу ерда 1000 дан ортиқ дўконлар, дунёдаги энг йирик қандолатчилик дўкони, муз саройи, боулинг, SEGA маркази, 700 ўринли беш юлдузли меҳмонхона, 22 та кинотеатр, шунингдек, 120 та ресторан ва қаҳвахона, улкан аквариум бор.

 

SM Mall of Asia

 

Филиппиндаги савдо марказида юриш учун махсус транспорт воситаларидан фойдаланишади. Савдо марказининг энг диққатга сазовор қисми дўконлар эмас, балки дунёдаги энг йирик экранли IMAX кинотеатридир.

 

Кузатишларимдан қуйидаги хулосага келдим. Юқорида тилга олинган савдо марказларида шоппинг – бу нафақат харидлар, балки ҳаётни ва инсонларни кузатиш, уларнинг маданияти ва ҳатто ошхонаси билан танишиш учун яна бир имконият. Шу сабабли бордию Сиз харидлар шинавандаси бўлмасангиз ҳам, энг йирик савдо марказларига бориб кўришингизни маслаҳат бераман. Ишонинг, бундан асло афсусланмайсиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top