31-07-2018 15:05
1983
0
Негадир бизда «таътил» ва «ёзги» сўзлари ҳамоҳанг ишлатилади. Она юртимиз Ўзбекистонда сентябрь ойи ҳам иссиқ бўлишига қарамай, дам олишга август охиригача улгуриб қолишга ҳаракат қиламиз. Ва, албатта, пляжда фақат ёзда дам оламиз! Бугун биз сентябрда Анталияда дам олишнинг ўзига яраша ижобий тарафлари борлигини исботлаб беришга уринамиз!
Ажойиб об-ҳаво
«Баҳмал мавсум» деган тушунча бор. Туркияда бу сентябрь ойига тўғри келади. Бу ерда сентябрда ёздагидек иссиқ: +30 °С, +32 °С. Қуёш Анталия, Сиде, Фахтия, Кушадаси, Кемер ва Аланияда дам олаётганларни ўзининг майин нурлари билан хурсанд қилишда давом этади. Бироқ бу пайтда жазирама иссиқ кузатилмайди ва қуёш нурлари тери учун деярли хавфли эмас. Ҳатто оз миқдордаги ҳимоя креми ҳам қуёш нурларидан бемалол ҳимоя қила олади. Бу, айниқса, болалар учун муҳим. Бундан ташқари, сентябрда тобланиш тана учун кони фойда.
Бу пайтда денгиз суви ҳам мўътадиллашади. У бутун ёз давомида илиб, доимий +26 °С, +27 °С даражада туради.
Сайёҳлар камаяди
Аслини олганда, сентябрда сайёҳлар сони кескин камаяди. Бу ҳамма Анталияда фақатгина ёзда дам олиш керак, деб ҳисоблагани учун эмас. Шунчаки мактабга борувчи фарзандлари бор оилалар бу ерга келишмайди. Худди шу гапни талабаларга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Бу ҳолатларга боғлиқ бўлмаганлар эса мириқиб дам олаверишади.
Бунинг ижобий тарафлари эса кам эмас! Чиптага катта навбатлар кузатилмайди, пляжларда, ресторан ва қаҳвахоналарда ҳам одамлар камроқ. Бироқ барлар, томошалар, шоулар ва аниматорлар меҳмонларни хурсанд қилишда давом этаверади. Қисқаси, «All inclusive»! Шу сабабли ҳам «баҳмал мавсум» – бу дам олиш учун энг яхши пайт дейишади. Агар болаларингиз билан келган бўлсангиз, улар ҳам асло зерикиб қолишмайди!
Меҳмонхона ва чипталар билан боғлиқ муаммолар бўлмайди
Ёзги мавсумда (айниқса, чипталарни аввалдан харид қилмасангиз) самолётдаги бўш ўринлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Сентябрда эса бундай эмас.
Бунинг устига, меҳмонхоналарда кўпроқ бўш жойлар пайдо бўлади, шу сабабли йил мобайнида орзу қилиб келган жойингизни танлашингиз учун имконият пайдо бўлади!
Агар барчасини сафарга бир кун қолганда эмас, балки аввалдан қилиб қўйсангиз, яхшигина тежаб қолишга ҳам улгурасиз. Ҳозирнинг ўзидаёқ Tatil.uz дан ажойиб таклиф билан танишиб чиқишингиз мумкин – Тошкентдан учиш билан Анталияга тежамли пакет турлари, у ёғи август охири – сентябрь бошланиши.
Максимал чегирмалар мавсуми
Туркия ва, жумладан, Анталия ажойиб шопинг билан кўпчиликни ўзига тортади. Дарҳақиқат, харидларда тежаб қолишни хоҳласангиз, арзон сотиш мавсуми (распродажа)да бориш керак. У йилига икки марта бўлиб ўтади: январь ўрталаридан март бошларигача ва июль аввалидан сентябрь сўнггига қадар. Чегирмалар 70% гача етиши мумкин.
Экскурсиялар учун энг яхши вақт
Сабаби сентябрда, жазирама иссиқ бироз чекинганда диққатга сазовор жойларни соатлаб кезиш мумкин.
Хусусан, Анталиянинг эски шаҳар қисми тарихий жиҳатдан эътиборга лойиқ! Сокин кўчаларни айланиб гўзал манзараларни томоша қилиш кишига бир олам завқ бағишлайди!
Агар имконият бўлса, пляжда дам олишни ўз обидалари билан ҳайратда қолдирувчи ва шиддатли ҳаёт тарзи домига тортиб кетувчи Истанбулга сафар билан бирга олиб боринг.
Агар олис сафарларга тайёр бўлсангиз, Памукқалъа бўйлаб экскурсияга бориб ушбу ноёб жойнинг бепоён кенгликларини томоша қилиш мумкин!
Шунингдек, ўзингизга ажойиб совға – Каппадокияга саёҳатни ҳадя этинг!
Айтганча, борди-ю Сиз экскурсион Туркиядан руҳланган бўлсангиз ва уни айнан шу кўринишда тадқиқ қилишни истасангиз, у ҳолда Сизни Туркия бўйлаб мега-турга таклиф этамиз! У билан бизнинг сайтимизда танишинг.
Табиат инъом этувчи ушбу ажойиб имкониятни қўлдан чиқарманг! Агар ёзда дам олишга улгурмаган бўлсангиз, сентябрда, албатта, дам олишга боринг!
Сизни буюк кашфиётларга ундовчи ва кўплаб унутилмас таассуротлар қолдирувчи таътилни ўзингизга ҳадя қилинг! Офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилсангиз, биз Сизнинг буюртмангиз бўйича энг яхши дам олишни ташкиллаштириб берамиз. Facebook даги саҳифамиз – мана бу ерда. Шунингдек, бизда энг сўнгги янгиликлар ва энг қизиқарли таклифлар тақдим этиб борилувчи Telegram-каналимиз бор!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz