30-01-2019 16:39
2717
0
Дўстлар, бугун блогимизда биз «Туркиянинг ҳалол меҳмонхоналари» номли янги рубрикани бошлаяпмиз. Унда сайёҳларимизнинг дам олиши исломнинг барча қонун-қоидаларига мувофиқ ташкиллаштирилган энг яхши курортлар ҳақида сўз юритамиз. Angel’s Marmaris Hotel ҳақидаги дастлабки мақоламизни сиз учун Алишер Мирахмедов тайёрлади.
Бизнинг Туркияни жуда ҳам ёқтирадиган ва ҳар йили Tatil.uz билан бирга у ерга борадиган доимий сайёҳларимиз бор. Баъзилар Анталиянинг янги регионларини қайта-қайта ўрганса, бошқалар ўзига таниш меҳмонхоналарда тўхташни маъқул топишади. Тажриба қилишга мойил бўлмаган сайёҳларимга ўтган йили янги меҳмонхона – Angel’s Mаrmaris Hotel ни таклиф қилдим.
Шахсан ўзим у ердаги сервис юқори даражада ва умуман, ушбу меҳмонхона эксклюзив, люкс тоифасида эканлигини биламан. Энг асосийси, у «ҳалол» белгисига эга бўлиб, бу кўпчилик сайёҳларимиз учун муҳим саналади. У ерда ўз таътилларини ўтказган оилалардан ҳалигача ташаккурномалар олиб тураман. Уларнинг фикрича, Angel’s Mаrmaris – люкс меҳмонхоналар орасида етакчи ўринда тура экан!
Юқорида айтиб ўтилган сайёҳлар ижобий таассуротлар билан қайтишган ва бундан буён фақат ўша ерга боришларини таъкидлашган. Шу сабабли бироз ўйланишлардан сўнг мен блогимиз саҳифасидаги Туркияда ҳалол дам олиш дунёсини айнан ушбу меҳмонхонадан бошлашга қарор қилдим.
Фаришталар муҳаббати
Angel’s Mаrmaris Hotel – ноёб меҳмонхона, у ердаги ҳар бир деталь меҳмонлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун ишлаб чиқилган. Ахир, меҳмонхона «5*+» тоифасига киради! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва меҳмонхона сайтида бежизга Angel’s love», яъни «фаришталар муҳаббати» шиорини учратмайсиз. Дарҳақиқат, бу ерда барчаси сайёҳларнинг кўнглини қозониш учун қилинган!
Мармариснинг ўзи – ноёб гўзалликка эга жой, мовий ранг соҳил ва ниҳоятда гўзал табиати сабабли уни турк ривьераси деб аташади. Ушбу жаннатмакон бурчакнинг сокин жойида, яриморол қирғоғида, ўсимлик ва гуллар орасида бегона кўзлардан олис масканда ўз пляжига эга Angel’s Mаrmaris Hotel яширинган. Tripadvisor даги кўпчилик изоҳларда бу ер «Жаннат ичидаги жаннат» ёки «Ердаги жаннат» дейилган...
Табиат билан тўлиқ уйғунликда
Бу ерда сайёҳларга апартаментларнинг турли вариантларини таклиф қилишади. Денгизга қараган терраса ва балконли шинам виллалар – катта аҳил оила бўлиб дам олиш учун ажойиб танлов.
Уларнинг баъзиларида бассейн ва уқалаш хонаси бор.
Сокинликда дарахтлар шитирлаши ва денгиз куйидан соатлаб баҳра олиш мумкин!
Ҳамма хоналарда Bvlgari дан пардоз-андоз тўплами қўйилган.
Шунингдек, мижозларга меҳмонхонанинг асосий биносида турли жойлашиш шакллари таклиф этилади – делюкс тоифасидаги хона ва сьютлардан тортиб денгизга бетакрор манзара очилувчи юқори қаватдаги қироллик хоналаригача.
Шу сабали Angel’s Mаrmaris Hotel – бу табиат билан тўлиқ уйғунлик эканлиги ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд.
Ҳаммаси болалар учун
Tatil.uz дан Туркияга фарзандлари билан кўплаб оилалар боради, шу сабабли мен таклиф қилаётган меҳмонхонада ҳар бир онани болалари учун қандай шароитлар яратилган ва улар ўз фарзандларини моҳир мутахассисларга ташлаб ўзлари ҳам дам олишлари мумкинми деган савол қизиқтиради.
Angel’s Mаrmaris да бу ҳақда батафсил ўйлаб чиқишган ва бу ерда ҳақиқий болалар боғчаси очишган (4 ёшдан 11 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар учун) бўлиб, унда маҳоратли педагоглар ишлашади. Ота-оналар хотиржам бўлишлари мумкин: бу ерда болаларни асло кўздан қочиришмайди! Бўш вақт бўлса соғломлаштирувчи ва ёшартирувчи муолажалар олиш, SPA-марказ, уқалашга қатнаш ёки шунчаки қуёшда тобланиш мумкин...
Умуман олганда, бу ерда болаларга алоҳида эътибор беришади. Меҳмонхонада улар учун ўйин майдончаси, ўйинлар салони, болалар боулинги, ўйин машиналари, картинг, мини-футбол, стол тенниси, болалар кинотеатри ва яна кўплаб қизиқарли жойлар бор. Ишонинг, болангиз Angel’s Mаrmaris дан умуман кетгиси келмай қолади.
Нафақат дам олиш, балки бутун оила учун соғломлашиш!
Angel’s Mаrmaris нинг ноёб концепцияси шундай ўйлаб чиқилганки, бу ерда нафақат дам оласиз, балки даволанасиз ҳам! Жумладан, курортда куч ва кардиомашғулотлар учун энг янги жиҳозларга эга иккита спорт-соғломлаштириш маркази бор. Агар бирор бир машғулотда ёрдам керак бўлиб қолса, ёнингизда доим мураббийлар шай туришади. Ушбу комплексга кириш Angel’s Mаrmaris нинг барча меҳмонлари учун бепул.
Меҳмонхонада таклиф этилувчи ноёб хизматлардан бири «Қорли парадайс»ни таъкидлаб ўтмоқчиман. У туфайли қайноқ ҳаммомдан сўнг жонлантирувчи совуқ муҳитда тетиклашишингиз мумкин!
Шунингдек, бу ерда Tripadvisor да кўплаб ижобий фикрларни топиш мумкин бўлган тузли хона бор.
Сувдаги сёрфинг, каноэ, катер ва яхтада саёҳат, парус спорти, сувли чанғиларда учиш – буларнинг барчаси меҳмонхона ихтиёрида, фақат алоҳида тўлов эвазига.
Меҳмонхона маъмурияти бу ерда кўрсатилувчи хизматларнинг ҳаммаси ҳалол сертификатга эга эканлигини таъкидлашади!
Ҳа, айтганча, меҳмонхона ҳудудида учта бассейн мавжуд. Иккита ташқи бассейн Ҳисор деб номланади, у ерда маълум вақтда эркаклар ва маълум вақтда аёллар чўмилишади, учинчи бассейн эса умумий. Шунингдек, денгиз сувига эга ички бассейн ҳам бор.
Албатта, иккита ҳашаматли хусусий пляж ҳақида ҳам айтиб ўтиш жоиз. Уларнинг бири фақат аёллар учун, иккинчиси эса оилавий дам олиш учун мўлжалланган.
Оилавий алоҳида дам олишга ўрганганлар учун Angel’s Mаrmaris да хусусий тартибда ҳаммом ёки сауна ва жакузига эга VIP-соғломлаштириш сьютини ижарага олиш имконияти яратилган!
Кўнгилочар дастурлар давомида эса ижобий кайфиятга эга бўлишингиз мумкин. Angel’s Mаrmaris да жонли мусиқа, оркестр чиқиши, цирк намойишлари билан хурсанд қилишади. Лобар аёллар учун бу ерда Angel’s Peninsula тадбири уюштирилади.
Охирида энг мазалиси ҳақида...
Меҳмонхонанинг 6 та ресторанида бош ошпазлар ва парҳезчилар томонидан диққат билан ишлаб чиқилган мазали таомнома таклиф этилади. Бу ерда спиртли ичимликларга ўрин йўқ ва таом тайёрлашда ишлатилувчи барча маҳсулотлар «ҳалол»лик сертификатига эга.
Илгари ушбу меҳмонхона ташриф буюрувчиларига фақат бепул нонушталар таклиф этган, яқин вақтлардан бошлаб эса «All inclusive» тизими бўйича ишлаяпти.
Бу ерга келганларни қандай таомлар билан меҳмон қилишмайди дейсиз – турк, итальян ва дунё таомларининг энг сара намуналари!
Шу сабабли, қадрли сайёҳларимиз, агар сиз Angel’s Mаrmaris ҳақида ҳали эшитмаган бўлсангиз, ушбу ҳашаматли меҳмонхонага эътибор қаратишингизни маслаҳат бераман!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz