11-10-2018 17:45
2057
0
Tatil.uz нинг сайёҳлик бўйича менежери Шерзод Алиев қадрдон сайёҳларимизни Озарбайжоннинг энг яхши санаторийларидан бири билан таништириш учун Бакуга деярли 3 соат учди ва Нафталанга 240 дақиқалик йўлни босиб ўтди. Яна у деярли барча муолажаларни ўзида синаб кўрди ва энди бу ҳақда бизларга сўзлаб беради!
Мен Нафталанга келиб икки кунимни ўтказишим керак бўлган Garabag Resort&Spa меҳмонхонасига жойлашдим. Меҳмонхона ташқи кўриниши, саранжомлиги, ўзгача муҳити билан эътиборни тортади. Сервис, таомлари, хоналар сифати жиҳатидан санаторий шубҳасиз «ЛЮКС» классига киради.
Хоналар шинам бўлиб, мен жойлашган стандарт хона мана бундай кўринишга эга.
Бу эса деразадан кўринувчи манзара. Garabag қандай хушманзара ўлкада жойлашгани ва бу ернинг ҳавоси нақадар мусаффолигини кўришингиз учун бир нечта кадрларни суратга олдим.
Биз тушликдан сўнг бордик, шу сабабли дастлабки куни шифобахш нефтнинг кучини ўзимда синаб кўриш бахтига муяссар бўлмадим.
Бироқ нафталан нефти билан даволаниш нималарда акс этишини шунчаки билиш ҳам мумкин эмас: ҳамма ташриф буюрган меҳмонлар албатта қон ва сийдик анализларини топширишлари лозим (шифокор тавсиясига кўра бошқа анализларни ҳам). Тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилади. Кардиолог, невропатолог, гинеколог (аёллар учун) ва уролог (эркаклар учун), стоматолог, ЛОР ва аллергологдан маслаҳатлар олиш мумкин. Агар қандайдир кўрсатмалар бўйича сизга нафталан ванналарини қабул қилишга қарши кўрсатмалар бўлса, тозаланган нафталан ёки физиотерапия каби муқобил муолажалар таклиф этилади. Айтганча, меҳмонлар учун умумий текшириш бепул ўтказилади.
Демак, кейинги куни оч қоринга мен олдиндан таҳлил ва текширувга тушдим. Қўлимда ташхис муолажаларининг зарур рўйхати бор эди.
Текширув натижаларига кўра шифокор менга нафталан муолажаларини кундузги соат учга белгилади. У одатда бундай бўлади: мижоз анализ топширади ва шу куннинг ўзида ёки узоғи билан кейинги куни даволаниш муолажалари бошланади.
Демак, белгиланган вақтда мен муолажаларга бордим. Дастлаб нафталан ваннаси кутиб турарди. Шуни айтиш лозимки, у шифокорлар томонидан эҳтиёткорлик билан, ҳеч қандай қарши кўрсатмалар бўлмасагина буюрилади.
Ушбу нефть ҳақида билиб олганларим билан ўртоқлашмоқчиман. Бу нефтнинг аналоги дунёда йўқ бўлиб, унда бензин, керосин ёки парафин каби ҳеч қандай ёнувчан ашёлар йўқ.
Бироқ бошқа нефтларда бўлгани каби унинг ўзига хос ҳиди бор. Унда микро- ва макроэлементлар, азот моддалари кўп бўлиб, бироқ энг асосийси табиий гормон ва ферментларда мавжуд бўлган нафтен углеводларидир.
Нафталан ванналарини одатда 8-10 дақиқа қабул қилинади. Нефть ҳарорати – 37 дан 39 даражагача. Шундан сўнг ёрдамчилар – меҳмонхона ходимлари мижознинг тозаланишига ёрдам беришади ва душгача кузатиб қўйишади. Сўнг мижоз хонага кириб бир соат дам олиши керак.
Кейин мен физиотерапевтик муолажалар ва лимфодренажга бордим. Бунда бўғим ва мушаклар қаттиқ сиқилиб, сўнг бирдан қўйиб юборилади. Бу қон айланиши учун жуда ҳам фойдали экан.
Меҳмонхонада бепул ва пулли физиотерапевтик муолажалар борлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Шифокор тавсиясига ва дам олувчининг истагига кўра улар даволаниш курси давомида буюрилиши мумкин.
Биз ёнимизда жойлашган Chinar Hotel & Spa Naftalan меҳмонхонасига ҳам кирдик. Бу ерда ҳам ажойиб даволаниш базаси мавжуд экан.
Қайрағоч ва платанга эга чиройли, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ўзига ром этади.
Қуйида меҳмонхона хоналарини томоша қилишингиз мумкин.
Gashalti Health Hotel Naftalan – меҳмонларга кенг кўламдаги тиббий хизматларни кўрсатувчи яна бир ажойиб меҳмонхона. У замонавий, ҳашаматли ва катта.
Бу ерда меҳмонлар талабига ва уларга энг яхши шароитларни тақдим этишга катта эътибор қаратишади. Тиббий ходимлар дам олувчиларнинг барча талаб-истакларини инобатга олишади. Уларнинг профессионаллиги ва даражасини, шунингдек, меҳмонхонадаги барча ходимларнинг ажойиб муомаласини эътироф этиш керак.
Меҳмонхонанинг ягона салбий жиҳати – Garabag Resort&Spa ёки Chinar Hotel&Spa Naftalan дагидек чиройли атроф манзаранинг йўқлиги. Бош шифокор Шахин Бабаев бизга вақт ажратдиб, санаторий ҳамда шифобахш нефть ҳақида кўплаб нарсаларни сўзлаб берди. Унинг айтишича, Gashalti 2011 йили очилган ва ҳозирда ўзининг 8-мавсумини ўтказмоқда.
Шу вақт ичида у дунёнинг турли бурчакларидан 40 мингга яқин меҳмонларни қабул қилди. Дастлаб бу ерга фақат озарбайжонликлар келган бўлса, кейинчалик Европа давлатлари, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Белоруссия, ҳатто Исроилдан ҳам кўплаб дам олувчилар ташриф буюришмоқда! Бу бундай нефтнинг бошқа жойда учрамаслигини яна бир бор тасдиқлаб турибди!
- Нафталан нефти деярли 70 хил касалликка шифо бўлади! Бу асосан бўғим ва бўғим атрофи тўқималари, периферик томирлар билан боғлиқ муаммолар, умуртқа, тери касалликлари, эркак ва аёллардаги бепуштлик ҳамда яллиғланиш жараёнларидир. Қарийб 90-95 % ҳолатда даволаниш муваффақиятли ўтади. Бироқ онкологик ва марказий асаб тизими, қон касаллиги ва анемия, миокард инфаркти, юрак-қон томир касаллиги ва буйрак етишмовчилигида ванналар муқобил муолажаларга алмаштирилади, – дейди Шахин Бабаев. Яхшиси октябрдан майгача ташриф буюрган маъқул. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати Озарбайжондагидек, шу сабабли бу ерда ёзда анча иссиқ бўлади. Салқин ҳавода даволаниш самараси ошади.
Нефть билан даволанишнинг ўзига хосликлари бор. Мисол учун, боши ёки ўртасида оғриқлар зўрайиши мумкин. Меҳмонларга уларнинг ҳолати ёмонлашаётгандек туюлади. Бироқ бу организмнинг нормал қарши реакцияси. Даволаниш сўнггига бориб ҳамма енгиллик, умумий ҳолатнинг яхшиланиши, иммунитетнинг ошишини сеза бошлайди. Куч-қувват биринчи муолажадан кейиноқ кела бошлайди!
Ҳа, дўстлар, мен ҳам куч-қувват кела бошлаганини сезяпман! Мўъжизавий нафталан ва шифокорларнинг профессионаллигига раҳмат. Бу Garabag Resort&Spa бош шифокори Дилбар Казимова билан тушган суратим.
Шу сабабли энди куч-қувватга тўлиб ва ажойиб кайфият билан қуёшли Тбилисини кўриш ва Боржоми билан даволаниш самарасини ҳис қилиш учун Грузияга шошаяпман! Шу боис биз билан қолинг!
Tatil.uz ҳамкорларимиз Leisure Business Travel компаниясига ажойиб сафар ва нафталан мўъжизасини синаб кўришдаги кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдиради!
Сиз ҳам Шерзод Алиев каби Нафталан муолажаларидан сўнг ўзингизни тетик ҳис этишни истасангиз, ушбу ҳавола бўйича таклифларимизни кўриб чиқинг. Саволларингиз туғилса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг! Доим соғ-саломат бўлинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz