19-09-2018 16:30
2636
0
Кечаги кундан бошлаб Интернет Ўзбекистонга совуқ кириб келаётганини эслатишдан чарчамаяпти: бизни ёмғирлар ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутмоқда, бу дегани куз аста-секин ўз ҳукмини ўтказишни бошламоқда. Facebook дагилар ҳам, навбатида, икки қисмга бўлинишди: биринчилар (булар, эҳтимол, ёзги иссиқдан чарчаган кишилар бўлса керак) бу ҳолатни хурсандчилик билан қарши олишди, иккинчи тоифа одамлар эса ёзнинг тугашини умуман хоҳлашмайдиганлардан иборат бўлди. Бугунги мақоламизда йилнинг исталган фасли ёмғир ва туманлар билан ўтувчи Лондон ҳақида сўз юритишга қарор қилдик. Биз у ерда куз фасли аслида қандай ўтиши ва бу пайтда Лондонда нималар билан машғул бўлиш мумкинлигига қизиқдик.
Об-ҳаво ҳақида
Аслида, Лондон кузи ўзининг «майинлиги» билан машҳур: сентябрда ҳаво ҳарорати 17 градус, октябрда 13, ноябрда эса 10 даража атрофида бўлади. Ҳа, Лондонда сизга соябон, албатта, асқотади.
Бироқ бу ерда ёмғир фақат яхшиликка ёғишини билишингиз лозим. Биринчидан, у тетиклаштиради, иккинчидан, у қанчалик тез бошланса, шунчалик тез тугайди, учинчидан эса, ёмғирдан сўнг Лондонда доим қуёшли об-ҳаво бўлади!
Кузги боғлар
Кузда Лондон боғлари ҳақиқий эртакнамо кўриниш олади, шу сабабли кузда Лондонда биринчи галда паркларга – Гайд Парк, Кепсингтон боғлари ёки Рижентсларга бориб у ерларнинг ажойиб манзарасини суратга олиш лозим!
Суратга олишга қизиқмайсизми? У ҳолда сокин хиёбонлар бўйлаб сайр қилиш, скамейкаларда ўтириш ва ҳаёл суриш мумкин...
Вестминстер аббатлиги
Лондондаги ушбу готика архитектурасининг ёрқин намунасини ҳатто инглиз тили дарсликларида ҳам кўпинча кузги қиёфада тасвирлашади. Шу сабабли у ерни октябрь ёки ноябрда суратга олишнинг айни вақти!
Тўғри фондаги Биг-Бен
Лондонни туманларга қиёсласак, Биг-Бенни албатта кузда кўриш лозим. Бу пайтда осмон қовоғини солган ва шамол бетинч Темза сувлари бўйлаб эсаётган бўлади. Умуман, Биг-Бен – Буюк Британия пойтахтининг энг диққатга сазовор жойларидан бири ва ижтимоий тармоқларда хештеглар бўйича рекордчи ҳисобланади!
135 метр баландликдан шаҳарни томоша қилиш
Шаҳарни бундай баландликдан оддий қилиб «Лондон кўзи» деб номланувчи кўриш айланасидан кузатиш мумкин. Лондоннинг ушбу машҳур айланасини 6 йил давомида қуришган. Айтишларича, дастлаб (бу 1998 йил эди) у вақтинчалик иншоот, тажриба сифатида режалаштирилаётган эди. Кўриб турганингиздек, тажриба муваффақиятли чиқди. Агар у ерга кундуз куни чиқсангиз, нафақат Лондонни, балки унинг атрофини ҳам томоша қилишингиз мумкин!
Трафальгар майдонида ёрқин байрамлар
Агар ўзингизни улкан Лондоннинг бир қисми сифатида тасаввур қилишни хоҳласангиз, Трафальгар майдонида ўтказилувчи байрамлардан бирига боринг. Бу ерда бутун умрга ёдингизда қолувчи кўплаб ёрқин байрамлар ўтказилади! Омадингиз чопса, қироллик оиласи вакилларини ҳам учратиб қолишингиз ҳеч гапмас!
Иш кунлари ҳам майдонга йўл олсангиз бўлади. У ерда Карл I, Георг IV, машҳур адмирал Нельсон ҳайкаллари, Муқаддас Мартин черкови, Лондон Миллий галереясини бевосита томоша қилишингиз мумкин!
Пикадилли
Вестминстер районида шу номдаги машҳур кўча бор бўлиб, у ҳақда эшитмаган киши бўлмаса керак. Лондонликлар бўш вақтларини кўпинча шу ерда ўтказишни ёқтиришади. Бу ердаги муҳит ўзгача – суҳбат қуриш ва дам олиш учун мослаштирилган.
Пабдаги опера
Ҳа-ҳа! Тўғри ўқидингиз! Бу Лондонда анча оммалашган.
Кузги оқшомда лондонликлар тўпланиб, кичик саҳнаси бор бирор ресторан ёки пабга боришади. Айнан ўша ерда опера қўйилади. Албатта, оркестр жойлашадиган жой ва катта симфоник оркестр бу ерда йўқ. Бироқ пианино, скрипка, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари, актёрлар ва тингловчиларни лол қолдирадиган улкан маҳорат бор! Кейин театрга ҳам боргингиз келмай қолади!
Хэллоуин
Агар сиз Лондонда 31 октябрда бўлиб қолсангиз, омадингиз келди деяверинг! Чунки сиз ақл бовар қилмас муҳитни ҳис этасиз! Лондон клублари, ресторан ва пабларида ёрқин тадбирлар бўлиб ўтади, иштирокчилар эса турли костюмлар кийиб машҳур «Trick or treat» иборасини айтишади...
Гай Фокс кечаси
Хэллоундан асло қолишмайдиган яна бир тадбир. 5 ноябрда Лондон осмони минглаб салют ва петардаларга тўлади. Бу Буюк Британия тарихини акс эттирувчи ноёб манзарани ҳосил қилади.
Туманли Лондонда қанчалик кўп қизиқарли ва ёрқин воқеалар кўплигини кўряпсизми? Асосийси – бу календарда йилнинг қайси мавсумлиги эмас, балки сиз нимани ҳис қилаётганингиз ва ҳаётни қандай қабул қилаётганингиздир! Ҳаётингизнинг ҳар бир онидан баҳра олинг ва доим ижобий кайфиятда юринг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz