Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

03-07-2018 10:00

Қандай қилиб Александра-хоним Баҳромқалъанинг 10 та ўзига хос сирини ечгани ҳақида

2041

0

Мана икки кундирки, Tatil.uz блогери Александра хоним Баҳромқалъани тадқиқ қилишда давом этмоқда. Туркиянинг ушбу жаннатмакон бурчаги ўзига хос ва бетакрордир. Буни 24 соат ўтибоқ ҳис қила бошлайсан. Бу ерда ўзгача муҳит ҳукм суради. Шу сабабли бугун мен Ассос, яъни Баҳромқалъада дунёнинг бошқа бирор-бир жойида учратмайдиган нарсалар ҳақида сўз юритмоқчиман.


1. Зайтун меҳмонхонаси


Баҳромқалъа зайтун дарахтлари оғушига ғарқ бўлган. Агар мен Анталияда дарахтларда апельсинларни биринчи марта кўрган бўлсам, бу ерда зайтун дарахтлари ёнидан ўтаётиб уларга қўл теккизаман. Энди эса: «Наҳотки кўз ўнгимда ҳар куни зайтун дарахти ўсади!» дея ўзимга-ўзим такрорлайман.

Бироқ Баҳромқалъада бу билан тўхтаб қолишмади ва бутун бошли «зайтун» меҳмонхонасини барпо этишди. У Assos Zeytinhan Hotel деб номланади. Англаганингиздек, zeytin – зайтун дегани.

Ҳамма хоналар «зайтун» мавзусига бағишланган.

Яна менга қадимий телефонлар жуда ёқди! Бу Сизга ҳозирги юпқа қутилар – мобил телефонлар эмас!

Меҳмонхонани сурат каби томоша қилиш мумкин, ҳатто унинг фасади ҳам қадимий тошдан қилинган бўлиб, бундай тошларни Ассосдан олиб чиқиш мумкин эмас.

Бу ер, умуман олганда, жуда гўзал ва сокин, ҳаёт худди маълум вақтга тўхтаб қолгандек!

2. Зайтун музейи


У «зайтун меҳмонхонаси» – Assos Zeytinhan Hotel ҳудудида тузилган. Экспонатларни кўздан кечириб, бутун дунёга машҳур ёғнинг ишлаб чиқарилиши тарихини билиш ва юз йил олдин ишлатилган турли мосламаларни қўл билан ушлаб кўриш мумкин.

Нима деб ўйлайсиз, зайтун ёғи олиш қўлимдан келармиди?

3. Бутун дунё винолари жамланган меҳмонхона


Ҳа. тўғри ўқидингиз: ДУНЁДАГИ БАРЧА ВИНОЛАР БИР МЕҲМОНХОНАНИНГ ЎЗИДА ЙИҒИЛГАН! Греция билан қўшничилик ва антик Ассоснинг умумий тарихи меҳмонхона номига ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Шу сабабли у қадимий юнон виночилик худоси Assos Dionysos Hotel номи билан аталган.

4. Ўзига хос ҳаёт тарзи


Баҳромқалъа – бу Туркиянинг инсонлар ниҳоятда сокин ҳаёт кечирувчи қисмларидан бири. Ҳеч ким ҳеч қаерга шошмайди, югурмайди, бу ерда Анталиядагидек баланд мусиқа ва анимациялар йўқ, Истанбулдагидек диққатга сазовор жойларга учундан-узун навбатларни кўрмайсиз. Бу ерга келишнинг асосий сабаби – юқори сифатли дам олиш, мусаффо денгиз, ажойиб об-ҳаво ва хотиржамлик...

Ҳаттоки мушуклар ҳам кун бўйи пляжда ётишлари, кеч тушиши билан эса жойларидан туриб атрофни айланиб чиқишлари мумкин...

5. Энг кечки кун ботиши


Баҳромқалъада Бабакқалъа деган жой бор. бу ердан бутун Туркиядаги энг кечки кун ботишини кузатиш мумкин. Айтганча, Баҳромқалъада кун ботиши ва турли рангларда жилоланувчи бетакрор Эгей денгизини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди...

6. Маҳаллий сувенирлар


Фақат бу ерда маҳаллий аҳоли ўз қўли билан ясаган ноанъанавий чаноқли сувенирларни харид қилиш мумкин. Бироқ эҳтиёт бўлинг: турк сотувчилари шу қадар ўзига тортувчи, келишган йигитларки, ўзингизни йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

 

7.Юлдузли осмон остидаги сайр


Пляжга тун тушгач, кўчада сайр қилиш, қаҳвахонада ўтириб дўстлар билан суҳбатлашиш ва юлдузли осмонни томоша қилиш мумкин.

8. Пушти рангли кун ботиши


Шунингдек, Эгей денгизида кун ботиши пушти рангда бўлар экан. Ҳайратимни кўрсангиз эди!

9.Энг яхши суратлар


Айтганча, бу ерда оқшом олдидан ҳаттоки оддий телефонга ҳам ажойиб суратлар олишингиз мумкин!

10. Эркинлик ҳисси


Энди энг асосийси ҳақида. Баҳромқалъада ўзгача эркинликни туясан ва ҳар бир кунингни қадрлай бошлайсан...

Эҳтимол, саёҳат ортиқча ҳовлиқиш, югур-югурлар ҳақида ўйлаш ва ҳаёт китобига энг бахтли онларни тушириш учун ҳам ўйлаб топилгандир... Бизни кузатиб боринг. Биз Tatil.uz блогери Александра хонимнинг (ҳар сафар Туркияга борганда у ўзини шундай атай бошлайди) саёҳатидан олинган энг яхши суратларни кўрсатиш ва қизиқарли маълумотларни бериб боришда давом этамиз! Барчаси ҳали олдинда!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top