19-10-2018 14:00
2272
0
Ўзбекистонликлар учун турли шаҳар ва давлатларда дам олиш қанчага тушиши ҳақидаги «Нархи қанча» номли рубрикамиз, қолдирилган изоҳ ва шарҳларингизга қараганда, сизга жуда ҳам маъқул бўлмоқда. Бугун биз яна бир янгилигимиз – «Нима қанча туради» номли рубрикани эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Унда турли шаҳар ва давлатлардаги нархлар ҳақида сўз юритамиз. Дастлабки мақоламизни... йўқ, сиз ўйлагандек, шопинг билан қиёсланувчи Истанбулдан эмас, балки Дрездендан бошлашга қарор қилдик. Марҳамат, Tatil.uz дан чегирмалар, дўконлар ва нархлар бўйича қисқача йўлкўрсаткич!
Шаҳар ҳақида
Дрезден – шарқий Германиянинг энг йирик шаҳарларидан бири. 19 асрда уни «Эльбадаги Флоренция» деб номлашган (шаҳар айнан ушбу кўлнинг водийсида жойлашган). Уни ноёб архитектура намуналари, қизиқарли обидалари ва шарқона биносозликнинг ўзига хос ранг-баранглиги учун севишади. Санъат ихлосмандлари бу ерга музейларни, классик мусиқа концертларини томоша қилиш, рицарлар мусобақасида иштирок этиш ёки халқ сайлларида қатнашиш учун ташриф буюришади. Шунингдек, Дрезденда тежамли харидлар қилиш ва уйга кўплаб фойдали ва сифатли совғалар билан қайтиш мумкин! Буни қандай амалга ошириш ҳақида қуйида сўзлаб берамиз.
Демак, Германия пул бирлиги – евро – €. Бугунги кунда 1 евро тахминан 9500 сўм, яъни 100 € – бу 950 000 сўм.
Оммавий сотувлар: харидлар қилишга муккасидан кетган бўлсангиз, буни қачон амалга оширган маъқул?
Бутун Германияда бўлгани каби, Дрезденда йирик оммавий сотувлар (распродажа) йилига икки марта – ёзда ва қишда ўтказилади. Яъни иссиқни яхши кўрсангиз, Дрезденга июль ўрталаридан август ўрталарига қадар боришингиз керак. Борди-ю Дрезденда янги йил арафасида бўлишни хоҳласангиз, ноябрдан февралга қадар бу ишни амалга оширинг. Аммо байрамга қанча яқин бўлса, шунча яхши: агар кузда чегирма тахминан 20% ни ташкил этса, декабрь сўнггида у нақ 50% га етади! Бунинг устига, ҳаммаёқда байрамона кайфият ҳукмрон...
Бироқ фақатгина куз ёки қишда таътилга чиқа олсангиз, бундан асло қайғурманг: юқорида биз фақатгина йирик чегирмалар ҳақида гапирдик. Умуман олганда эса, маҳсулотларни арзон нархларга йилнинг исталган фаслида харид қилишингиз мумкин, боиси дўконлар доим ўз коллекцияларини янгилаб туришади.
Нимани сотиб олиш мумкин?
Дрезденда барча маҳсулотлар сифатли, нархлар эса мақбул. Аёллар ажойиб маҳсулотларнинг кўплигига ва кийим-кечакларнинг ранг-баранглигига хурсанд бўлишади. Қўрқмасдан Esprit Escada, Hugo Boss, Joop!, s.Oliver, Bruno Banani, Jil Sander, Bernd Berger, Viventy, Cinque, Dittmar, Golgino, H.I.S., Marc O’Polo, Mexx, Tom Tailor, Betty Barclay ва Van Laack да кийим-кечак харид қилишингиз мумкин.
Дрезденда пойабзал нархи ўртача 70-100 евро (665 000 – 950 000 сўм). Мисол учун, Zumnorde ёки Diechmann бренди оёқ кийимлари катта муваффақиятга эга. Бундан ташқари, Salamander, Gabor, Rieker, Birkenstock, Papillio, Birkis, Betula ва Alpro каби вариантларни ҳам кўриб чиқиш мумкин.
Ҳа, дўконларда 15 евролик (тахминан 143 000 сўм) нархни ҳам кўришингиз мумкин, бироқ бундай нархга сифатли маҳсулот сотиб ололмаслигингизни тушунишингиз лозим. Яхшиси кўпроқ тўлаб сифатлисига эга бўлинг!
Айтганча, Дрезденда узоқ вақт кийиб юриш мумкин бўлган ва юқори сифатли болалар оёқ кийимини топасиз.
Агар тақинчоқларни ёқтирсангиз, Swarovski да кристалли безакларни сотиб олиш мумкин.
Немис косметикаси ҳам бутун дунёга машҳур.
Эркаклар учун уй жиҳозлари дўкони эшиклари доим очиқ. Braun, AEG, Bosh, Siemens каби дунё брендларини эшитган бўлишингиз табиий!
Қаерда сотиб олиш мумкин?
Дрезденда шопинг учун нафақат дўконлар, балки бутун бошли районлар бор. Масалан, энг йирик савдо марказларидан бири – Centrum Galerie, яъни Марказий галерея жойлашган Прагер-штрассе кўчаси. Бу ерда брендли кийим-кечаклар сотилувчи кўплаб дўконлар, Muller косметика ва парфюмерия дўкони фаолият кўрсатади. Аёлларимиз ўз ташқи қиёфаларини янада гўзаллаштириш илинжида бўлаётган бир вақтда, эркакларимиз техника дўконлари тармоғи – Media Markt га кириб ўтишлари мумкин.
Альтмаркт майдонида муҳим сайёҳлик обидаси ҳисобланувчи «Эски бозор» жойлашган. Шу ернинг ўзида машҳур Altmarkt-Galerie савдо маркази қад ростлаган. Бу ердаги Zara, Esprit, Leiser, Nordsee, Mango бренд дўконларида кийим-кечак, бижутерия, косметика, болалар учун маҳсулотларни сотиб оласиз.
Ноймаркт майдонида асосан бадавлат сайёҳлар харидлар қилишади. Вильсдруфф-штрассе кўчасида замонавий бутик ва аутлетлар кўп.
Қачон бориш керак?
Германияда тартиб билан ишлашга одатланишган. Одатда дўконлар (бу ерда супермаркет ва озиқ-овқат сотилувчи мини-маркетларлар ҳисобга олинмаган) эрталабки 10 дан кечки 7 гача ишлашади. Йирик савдо марказлари тунги 10 гача очиқ бўлади.
Шанба куни харидларни кундузги соат 4 гача амалга оширишга улгуриб қолиш лозим. Якшанба кунги вақтингизни эса яхшиси шаҳарни айланишга бағишлаганингиз маъқул, сабаби бу куни дўконлар ишламайди.
Нархлар қанақа?
Ниҳоят энг асосий масала – нархга келдик. Албатта, барча бренд ва дўконларни, шунингдек, у ердаги маҳсулотларни бир мақоланинг ўзида келтириб ўтолмаймиз, бироқ бир нечта дўкон ва ўртача нархларни айтиб ўтамиз.
Демак, Espirit дўконида эркаклар жинсисини 29,99 еврога (285 000 сўм), пуловерни – 39,99 еврога (380 000 сўм) сотиб оласиз. Аёллар туфлиси 49,99 евро (475 000 сўм), кўйлаги – камида 19 евро (180 000 сўм) туради. Бу ерда болалар кийимлари ҳам сотилади. Жумладан, курткалар 39 дан 50 € гача (370 000 – 475 000 сўм), кўйлаклар – 24,99 € (238 000 сўм), жинси – 24 € (228 000 сўм).
Яна бир машҳур бренд s.Oliver аёллар учун пальто ва курткаларни 100 евродан бошлаб (950 000 сўм), эркаклар жинсиларини 39 евродан (371 000 сўм), курткаларни тахминан 100 еврога таклиф қилади. Болалар ҳам ишлаб чиқарувчиларнинг эътиборидан четда қолмаган. Мисол учун, қизлар кўйлагини 40 еврога, курткаларни эса 90 евродан бошлаб (855 000 сўм) топасиз.
Энди эса сувенирлар ҳақида. Германиядан чинни, Тедди айиқчалари, финжон, магнитчаларни олиб келиш мумкин. Дрезденга янги йил арафасида келган меҳмонларни ажойиб ва қизиқарли совғалар кутмоқда, сабаби бу пайтда байрам ярмаркалари ташкиллаштирилади. Агар ўша вақтда бу ерга келиб қолсангиз, албатта Шелкунчикни сотиб олинг: улар уйингизга байрамона муҳит олиб келади!
Магнитчалар 1-3 евро (9-30 минг сўм), ҳайкалчалар – 5-30 евро (47 000 – 285 000 сўм), финжонлар – тахминан 7 евро (66 000 сўм) туради.
Агар Дрезденга байрам арафасида боришни ва сифатли харидлар қилишни истасангиз, у ерга сафарни бошқа шаҳарларга саёҳат билан бирлаштиринг! Биз бунинг учун махсус «Европада Рождество» турини тайёрлаб қўйдик! У сизни сеҳр ва ажойиб кайфият муҳитига олиб кетади! Ушбу тур билан сайтимизда танишинг, барча саволларни эса +99871 200 55 44 рақами орқали беришингиз мумкин!
P.S. Нархлар тахминий кўрсатилган бўлиб, валюта курси, сафар муддати ва йил фаслига қараб ўзгариши мумкин.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz