27-12-2018 19:10
1789
0
Якунига етиб бораётган 2018 йил сайёҳлик оламида турли воқеаларга бой бўлди ва бу Tatil.uz блогида ҳам ўз аксини топди. Анъанамизга биноан, поёнига етиб бораётган йилнинг сўнгги кунларида биз якунларни чиқарамиз ва бугун ҳордиқ чиқаришнинг қайси йўналишлари кўпроқ тилга олинганлиги ва ўқувчиларимизда қайси давлат ва мақолалар кўпроқ қизиқиш уйғотганлиги ҳақида сўз юритамиз! Демак, Tatil.uz нинг махсус рейтингини қарши олинг!
10-ўрин. Европа
Жорий йилда биз Европа ҳақида кўп ва хўп ёздик, шунингдек муаллифларимиз туфайли уни янги қиёфада кашф қилдик. Жумладан, Фаррух Бобоқулов Мюнхендан Цюрихга қандай сафар қилгани ва Германия ҳамда Швейцариядан олган ёрқин таассуротлари ҳақида бизларга ҳикоя қилиб берди.
Бизга ўз дугонаси билан Рим, Флоренция, Венеция, Барселона, Коста-Брава ва Парижга қилган сафари ҳақида сўзлаб берган мафтункор Дамира Аббосованинг ҳикояси кўпчиликнинг эътиборини тортди!
Севги ва романтика шаҳри, Франция пойтахти Элина Сакаева ва Татьяна Лешенколарнинг мақолаларида ҳам ўз аксини топди.
9-ўрин. Таиланд
Бу йили Myday.uz ва Таиланд сайёҳлик бошқармаси (Москва офиси) ёрдамида Tatil.uz ўқувчилари Табассумлар мамлакати билан янада яқинроқ танишишди. Биз вақт қандай ўтаётганлиги сезилмайдиган, табиат ва инсон бир бутунликни ҳосил қилувчи оилавий, романтик давлатни муаллиф нигоҳи билан кўрдик!
8-ўрин. «Нархи қанча?» рубрикаси
Кузда Дубай ҳақидаги мақола билан бошланган рубрикамиз жуда машҳур бўлганлиги, ушбу мавзудаги мақолалар эса кўп марта муҳокама қилинганлигидан бениҳоя хурсандмиз. Бундай мақолаларда меҳмонхоналарда яшаш нархи, таомлар, транспорт ва кўнгилочар томошалар ҳақида сўз боради. Шу тарзда биз Малайзия пойтахти Куала-Лумпур, Вьетнамнинг Фукуок ороли, Шарм ал-Шайх, Вена, Дрезден ҳақида билиб олдик. Ушбу рубрикада яна қайси шаҳарлар ҳақида билишни хоҳлайсиз?
7-ўрин. Dubai Parks&Resorts
Яқин Шарқ давлатлари учун ноёб бўлган ушбу кўнгилочар парк ҳақида биз Dubai Parks & Resorts нинг сотувлар бўйича менежери Регина Измайлова билан бўлган суҳбатдан билиб олдик. 284 гектардан ортиқ майдонда жойлашган улкан кўнгилочар парк ўзида ноёб аттракционларга эга тематик парклар, сув парки, савдо-ресторан ҳудуди ва меҳмонхонани жамлаган.
6-ўрин. Испания
Ноёб, ёрқин ва бетакрор давлат бу йили Тошкентда очилган Испан виза маркази туфайли бизга янада яқинроқ бўлди. Бу ҳақда ташкилот директори Фарангиз Абдуллаева билан бўлган суҳбатда гаплашган эдик. Шунингдек, биз ўзгача Европа – ислом маданияти маркази бўлган Андалусияни кашф қилдик. Каталониянинг эртакнамо пойтахти Барселона ҳақида ҳам билиб олдик.
5-ўрин. Lujo Hotel Art & Joy нинг очилиши
Ушбу муҳташам ва улкан меҳмонхонанинг пайдо бўлиши Туркия сайёҳлик соҳасида муҳим воқеа бўлди, десак адашмаган бўламиз. Санъат ва кўнгилочар концепцияни бирлаштирувчи меҳмонхонага 170 миллион доллар сарфланди!
4-ўрин. Даволаниш турларига янгича назар
...Tatil.uz нинг сайёҳлик бўйича менежери Шерзод Алиевнинг Нафталан ва Бакуга қилган саёҳати туфайли ҳаётга татбиқ этилди. Ҳамкоримиз Leisure Business Travel компанияси томонидан ташкиллаштирилган саёҳат доирасида Шерзод Алиев асосий даволаш муолажаларини ўзида синаб кўрди ва ҳаттоки нафталан ванналарини қабул қилишга муваффақ бўлди!
3-ўрин. Rixos Saadiyat Island
Абу-Дабидаги ушбу биринчи улкан Ultra All Inclusive меҳмонхонанинг очилиши ҳам 2018 йилга тўғри келди. Ҳозирда меҳмонхона қиролларга хос ҳордиқ чиқаришни ва Амирликларда дам олишнинг бор ажойиботларини ўзингизда синаб кўришни таклиф этади!
2-ўрин. Трускавец ва Сходница
Бу йили Трускаведа дам олиш ва даволаниш янада оммалашди! Бунга сабаб ушбу курорт ҳақидаги билимларимиз ошганидир! Мисол учун, якунланиб бораётган йилда энг кўп ўқилган мавзулардан бири сифатида Украинанинг Львов вилоятидаги Сходница бальнеологик курорти ва «Три сына и дочка» муҳташам меҳмонхонаси ҳақидаги мақолани кўрсатиш мумкин.
1-ўрин. Туркия
Ҳа, бу йили Туркия барча рақобатчиларини ортда қолдирди ва у ҳақда бу йили яна ҳам кўпроқ билиб олдик! Жумладан, Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналари – Alva Donna World Palace, DoubleTree by Hilton Antalya, Sherwood Exclusive Kemer ва яна бошқа меҳмонхоналар билан Catttour (Туркия) қабул қилувчи компанияси маркетинг-менежери Лада Биккул таништириб ўтди.
Шунингдек, биз ажойиб муаллифларимиз Комил Бўронов, Малика Мусаева, Зарина Қодирова, Гулнора Обидова ва бошқалар билан ўзимиз учун «All inclusive»сиз Туркия – Истанбул, Каппадокия, Троя, Помукқалъа каби йўналишларни кашф қилдик. Блогимизда айнан Туркия ҳақида энг кўп мақолалар берилди ва айнан ушбу давлат сизни тобора кўпроқ қизиқтириб боряпти!
Ҳа, азизлар, бизни аста-секин тарк этиб бораётган йил мана шундай ёрқин лаҳзаларга бой, қизиқарли ва эсда қоларли бўлди! Кириб келаётган йил ҳам сиз-у бизга қувонч, омад, бахт, ижобий кайфият ва саёҳатлар олиб келади, деган умиддамиз!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz