Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

26-12-2018 17:34

12 ойлик бахт ёки йил фасллари бўйлаб саёҳат

2519

0

Жон Стейнбек: «Одамлар саёҳатларни яратишмайди – саёҳатлар одамларни яратади» деган эди. Аслини олганда, саёҳатлар – инсон шахсини шакллантиришнинг муҳим омили. Ўзимиз сезмаган ҳолда, километр, денгиз ва океанларни босиб ўтиб, янги нарсаларни кашф қиламиз. Анъаналар, урф-одатлар, тиллар, қарашлар, маданият, архитектура... Биз маънан юксаламиз, сабаби ҳар бир саёҳатимиз романдек! Йил якунига етиб бормоқда, шу боис дунёнинг турли бурчаклари бизга ҳадя этувчи 12 ойлик бахтни эътиборингизга ҳадя этишга қарор қилдик!

Январь


Кўчада совуқ бўлганлиги боис, иссиқ ўлкаларга боришнинг айни вақти. Бунинг учун Жануби-Шарқий Осиё тўғри келади. Юртимизда қор ёки ёмғир ёғиб, ҳарорат минус даражага тушган бир пайтда қуёшда тобланиб, Пхукет пляжларидаги илиқ қумдан баҳра олиш нақадар ёқимли. Меҳмондўст, иссиқ Таиланд январни бетакрор муҳитда ўтказиш учун мукаммал танлов!

Февраль


Малайзия, аниқроғи, Куала-Лумпурга боришнинг айни вақти! Чунки февралда бу ерда хитойча янги йил нишонланади ва у сизни ҳақиқий шарқона эртак муҳитига олиб кетади!

Март


Баҳор – соғлиқни тиклаш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва куч-қувватга тўлиш пайти. Бунинг учун Карлови Вари, Трускавец, Сочи ёки Нафталан каби машҳур курортлар маъқул келади. Асосийси – қайси соғломлаштирувчи йўналиш сизга тўғри келишини аниқлаб олиш!

Апрель


Илиқ ва майин май ойини севги шаҳри Парижда ўтказишга нима дейсиз? Ахир Монмартр бўйлаб сайр қилиш, Эйфель минораси ёнида суратга тушиш ва машҳур Лувр музейини томоша қилиш ниҳоятда ёқимли!

Май


Ёз арафасида жўшқин ва қайноқ Каталония пойтахти Барселонага бориш мумкин! Бу ерда Гауди архитектурасини томоша қилиш, парклар бўйлаб сайр қилиш ва фаввораларни кўздан кечириш, шунингдек, ушбу мамлакатда доим ҳукмрон бўлган байрам ва тантаналарда иштирок этиш имконияти бор!

Июнь


Машҳур Треви фаввораси эсингиздами? Абадий Римнинг шу ва бошқа фаввораларини июнда томоша қилиш нақадар яхши! Колизей, Пиза минораси каби асосий сайёҳлик обидаларини кўздан кечириш пайтида желато музқаймоғини татиб кўришни унутманг!

Июль


Қайноқ ёз ва жазирама иссиқ бизни денгизга чорлайди! «All inclusive» тизими бўйича ишловчи меҳмонхоналарни фақатгина Анталияда топасиз! Шинам меҳмонхоналар ва мусаффо пляжлар, қизиқарли экскурсион дастурлар ва албатта, турк таомларидан баҳра олинг!

Август

Ёзнинг сўнгги ойида қизиқарли, сиру синоатга тўла Грузия ўзига чорлайди! Батумидаги ҳар бир бино, дарахтнинг ўзгачалиги Қора денгиздан эсаётган шамолда сезилади!

Сентябрь


Анталияни томоша қилдик, энди навбат Истанбулга! Машҳур «Муҳташам юз йил» сериалидаги Усмонлилар империяси маҳобатини ҳикоя қилувчи ноёб шаҳар сайёҳларни ўзига жалб этади. Бу ердаги ҳар бир бино тарихдан сўзлайди...

Шунингдек бу вақтда Туркиядаги Каппадокияга кириб ўтинг, у ердаги табиий ландшафт ва маданият шу қадар бетакрорки, уларни кўриб ёқа ушлайсиз!

Октябрь


Кузда эса Европа бўйлаб автобусда саёҳатга отланишингиз мумкин. Прагани унинг барча буюк иморатлари билан томоша қилинг ёки вақтга бўйсунмайдиган ва ўзининг маҳобатини сақлаб қолган Дрезденни кўришга шошилинг. Йўл-йўлакай Вена, Парижга кириб ўтиш ёки умуман Лондонга бир ойга сафар қилиш мумкин.

Ноябрь


Айнан куз «All inclusive» тизими бўйича дам олиш тақдим этилувчи Мисрнинг Шарм ал-Шайх курортига боришнинг энг яхши вақти. У ерда ўзингизни шайхлардек ҳис қилишингиз мумкин!

Декабрь


Янги йилга совғалар харид қилиш ва улкан мегаполиснинг замонавий услубини кўриш учун барча рекордларни янгилаб бораётган Дубайга йўл олиш мумкин. Дубай пляжлари, шопинг, машҳур иморатлари билан бизни ҳайратга солишда давом этади!

Мана шу 12 та йўналиш ҳақида сизга хабар беришга қарор қилдик! Янгиликни кашф қилиш ва буюк нарсалар ҳақида ўйлашдан қўрқманг! Хўш, 2019 йилда қайси давлатга сафар қилмоқчисиз?

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top