Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

27-04-2018 16:30

10 қоида: буларни Римда асло қила кўрманг

2290

0

Рим – жаҳон тамаддуни бешиги ва кўплаб сайёҳлар ташриф буюрувчи шаҳарлардан бири. Шунингдек, Рим улкан, сершовқин, кўпқиррали шаҳар, шу сабабли у ерда барчасини бир вақтнинг ўзида кўргингиз келади. Римни севиб қолиш учун уч кун кифоя. Шундай экан, унга кўнгил қўйишдан қўрқсангиз, Римда қуйидаги 10 та нарсани қилмаслигингиз керак бўлади.

1. Колизейга борманг!


У Италия тимсоли ва ноёб меъморчилик иншооти бўлса нима қилибди! 1-асрда, бу ерда тиқилинч ва можаролар бўлмаслиги учун 80 та кириш йўлакчаси ва ички коридордан иборат тизимни ўйлаб топишган. Ҳайвонларни пастдан юқори аренага кўтариш учун дунёдаги дастлабки лифтлар ҳам шу ерда ўйлаб топилган. Архитектор ва қурувчилар сувда рақс шоусини намойиш қилиш учун аренани бассейнга айлантиришга ёрдам берган мустаҳкам гидравлик тизимни яратишган. Колизейга ташриф буюриш бошқа диққатга сазовор жойлар – Рим Форуми ва Палатин тепалигини томоша қилишни ҳам ўз ичига олади. Буларнинг барига ярим кундан ортиқроқ вақтингиз кетади. Бироқ бордию Сиз тарихга қизиқсангиз, бу вақт ҳам етмаслиги аниқ. Экскурсия якунлангач, барчасини кўра олмаганлигингиздан афсусланиб қолманг. Акс ҳолда Римга яна қайтгингиз келиб қолади.

4 та машҳур Рим музейларида пул тўламанг
Чунки Сизни нотўғри тушунишлари мумкин.

У ерда сайёҳлар учун кириш бепул. Римда чиндан ҳам 4 та бепул музей бор. Улар қуйидагилар.


Ватикандаги Муқаддас Пётр черкови


Дунёдаги энг йирик тарихий католик черкови. Уни барпо этишда бир вақтлар Рафаэль, Микеланжело, Бернини ва бошқа буюк усталарнинг меҳнати сингган.

Ҳақиқат оғзи


Ушбу Тритор ниқоби кўринишидаги думалоқ мармар плита Санта-Мария-ин-Космедин черковида жойлашган. Айтишларича, кўп алдайдиган киши Триторнинг оғзига қўлини солса, маъбуда унинг қўлини тишлаб олар экан.

Остия Антика


Рим атрофидаги ажойиб боғ-музей. У ерда бетакрор табиат қўйнида ва қадимий харобалар орасида сайр қилиш мумкин.

Витториано


Икки музейни ўз ичига олувчи ва қизиқарли кўргазмалар ўтказилувчи бирлашган Италия тимсоли.

3. Ер ости Римига туша кўрманг


Чунки бу шу қадар ноёб ҳодисаки, айнан Сиз «Абадий шаҳар»ни унинг 1-асрдаги ҳолатида кўрганингизга ҳеч ким ишонмайди.

4.Тўртбурчак Колизейни кўрганингизни ҳеч кимга айтманг


Танишларингиз: «Қанақа тўртбурчак Колизей? У ахир думалоқку!» дейишлари аниқ. Бироқ Римда дарҳақиқат Тўртбурчак Колизей бор. 1937 йилда қурилган замонавий бинони шундай аташади. У «Евро» номли кварталда жойлашган. Бинонинг асоси – 8 400 квадрат метр, ҳажми – 205 000 куб метр ва баландлиги 68 метр.

5.Римдаги сўзлашувчи ҳайкаллар билан гаплашманг


Чунки улар жавоб бериб юборишлари мумкин. Ёки уларга айтганингизни бошқаларга етказиб қўйишади! Аслини олганда, қадимги даврлардан бошлаб шаҳарликлар ўз эътирозларини қоғозга битиб ушбу ҳайкаллар остига ташлашган. Яъни ҳайкаллар доим ниманидир «гапиришган». Қуйида ҳали ҳануз мавжуд бўлган ушбу ҳайкалларни кўришингиз мумкин.

Пасквин ҳайкали (Pasquino)


Марфорио (Marforio)

Лукреция хоним (Madame Lucrezia)

Аббат Луижи (Abate Luigi)

Ил Баббуино (Il Babbuino)

Ил Факкино (Il Facchino, «Юк ташувчи»)

6.Апельсинли боғга борманг


Унинг устига, бир ўзингиз сайр қилаётган бўлсангиз. Чунки Авентин тоғидаги Апельсин боғи ва гулзор – Римдаги энг романтик жойлардир. Ўзбекистонга қайтиб, хушманзара жойларга яна қайтиш ва манзарали жойларни қайта томоша қилиш учун Римга ўзингиз ва яқин инсонингизга иккита чипта харид қилинг!

7.Santa Maria Della Scala дорихонасига кирманг


Сабаби у нақд 400 ёшга кирган ва ҳақиқий алкимёгар лаборатория ҳисобланади. Ундаги экспонатларни томоша қилаётиб ўзингиз ҳам қандайдир кимёвий тажриба ўтказишни хоҳлаб қолсангиз-чи?! Балки муздек тошни олтин ёмбига айлантириш айнан Сизга насиб этар?!

8. Felice a testaccio ресторанида спагетти еманг


Чунки у ерда шундай спагеттилар тайёрланадики, уйингизга қайтгач, шундай спагеттини тайёрлашга юз марталаб уриниб кўришингиз аниқ. Умуман эса, ресторан жуда ҳам машҳур. У 1936 йилдан буён ишлайди. Унинг асосчиси дон Феличе, айтишларича, қаттиққўл одам бўлган экан. У, агар инсон ресторанга борар экан, ташқи кўриниши ҳам шунга монанд бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Бордию бундай бўлмаса, дон Феличе ресторанига киритмаган!

Andreotti да пирожнийларни татиманг
Чунки улар ниҳоятда мазали. Бошқа шаҳарларга боргач, бундай булочка ва круассанларнинг таъмини топа олмай сарсон бўласиз.

10. Дунёдаги энг ширин Giolitty музқаймоқларини еманг


Бундай музқаймоқларни бир бор татиб кўргач, Римни батамом севиб қоласиз! Бу ерда музқаймоқлар ХХ аср охирларидан бошлаб тайёрланади. 1953 йилдан эса Giolitty жуда машҳур жойга айланди. Айнан шу ерда «Рим таътили» фильмида Грегори Пек Одри Хепбёрнни вафли билан меҳмон қилган.

Рим – ҳақиқий эртакнамо шаҳар эканлигини тушуниб етгандирсиз?! Юқорида ёзганларимизнинг барчасини тўғри тушундингиз, деб умид қиламиз. Ушбу «Абадий шаҳар»ни умрингизда ҳеч йўқса бир марта томоша қилишингиз, музей ва диққатга сазовор обидаларни кўришингиз, паркларда сайр қилишингиз, итальян таомларини татиб кўришингиз керак!!!

Шу сабабли Римни севиб қолишдан қўрқманг ва зудлик билан тур харид қилинг. Барча маълумотларни +99871 200 55 44 рақамларидан олишингиз мумкин! Сабаби Рим – бу итальян пиццасидек. Биттасини оласан, бир парчасини еб кўрасан, кейин иккинчисини, учинчисини ва ҳоказо...

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top