Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

05-12-2017 15:15

$ 10 000 лик купе қандай кўринишга эга эканлигини биласизми?

2798

0

Дўстлар, Сиз поездларни яхши кўрасизми? Кўпчилик инсонларга вақтни тежовчи поездлар кўпроқ ёқиши табиий. Куни кеча Emirates Airlines нинг «осмон меҳмонхонаси» ҳақида ҳикоя қилган эдик. Мабодо бу ҳақда ўқимаган бўлсангиз, биринчи класс йўловчилари қандай шароитларда учиши ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин. Бироқ поездлар – бу алоҳида романтика! Японияда эса поездларда романтикани янада такомиллаштиришди!

 

Train Suite Shiki-shima номли биринчи суперзамонавий поезд ўзининг дастлабки саёҳатига жорий йилнинг май ойида отланди.

 

Аммо ушбу поездга чипта сотиб олиш осон эмас: айтишларича, чипталар 2018 йилнинг мартигача сотиб бўлинган экан!!! Демак, поезд нимаси билан эътиборимизни тортади?

 

Shiki-shima поезди – East Japan Railway компаниясининг лойиҳаси. Бу ғилдиракдаги ўзига хос бутик бўлиб, унда саёҳат қилиш – эртакнинг ўзгинаси!

 

ОАВда ёзилишича, унинг барпо этилишига 5 млрд йен ёки $ 44,5 млн сарфланди! Бироқ бу шунга арзийди!

 

Бугунги кунда ушбу поезд 10 та вагондан ташкил топган. 34 та йўловчи учун 17 та купе мавжуд.

 

Манзарали ойналарга эга катта майдончалар ва юқори даражадаги хизмат Сизни кутмоқда.

 

Поезд энг машҳур учта сайёҳлик йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

 

Поезд интерьерини Porsche, Ferrari ва Maserati билан ҳамкорлик қилган машҳур япониялик дизайнер Кен Окуяма лойиҳалаштирган. Бу ерда анъанавий япон мотивларининг замонавийлик билан уйғунлашувини кузатиш мумкин.

 

Таомномани ҳам машҳур шахс – Кацухиро Накамура ишлаб чиққан бўлиб, у Японияда биринчи бўлиб «Мишлен» юлдузчасини қўлга киритган. Айтганча, у таомномани япон ошхонасининг энг сара пазандачилик намуналари билан танишиш имкониятини бериши жиҳатидан тузган.

 

Энди эса бундай поездда сафар қилиш қанча туришига қизиқаётган бўлсангиз керак? Ўртача, мавсумга ва танлаган йўналишингизга қараб сафарингиз $ 10 000 гача етиши мумкин.

 

Сиз ҳам мана шундай ажойиб купеда саёҳат қилишни хоҳлайсизми?

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top