Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

25-07-2019 17:49

Истанбулнинг энг йирик ва чиройли 7 масжиди

5727

0

Эртакнамо, ноёб Истанбул... Ўзининг бетакрор манзараси, қизиқарли обидалари, мазали таомлари, шопинг ва Босфор бўйлаб ёқимли сайрлари билан хурсанд қилишда давом этаётган гўзал шаҳар...

 

Замонавий Истанбул – бу яна ўзининг чиройи ва ўлчами билан лол қолдирувчи улкан мaсжидлар шаҳри. Бу Туркия ифтихори ва унинг ҳаётининг ажралмас қисми. Бу ердаги ҳар бир мусулмоннинг кўнглига ғурур улашувчи иморатлар. Турклар ушбу масжидларда бутун дунёдан келган мусулмонлар билан намоз ўқишлари мумкин.

Tatil.uz да ҳар йили (нафақат ёзда, балки йил бўйи) Истанбулга бориб, машҳур масжидлару ислом марказларига ташриф буюриш истагида бўлган сайёҳлар талайгина. Уларнинг одатий йўналиши қандай? Султон Аҳмад, Сулаймония, Айя-София... Бироқ аслини олганда улар 3000 дан ортиқ, аниқроқ айтганда, 2018 йилга келиб 3250 та. Сайёҳларимиз ва Tatil.uz ўқувчилари учун биз Истанбулнинг энг чиройли ва энг катта 7 та масжиди ҳақидаги ўзимизнинг рейтингимизни тузишга қарор қилдик!

 

Чамлижа

Илгари Сулаймония масжиди ҳақли равишда Истанбулнинг энг йирик масжиди ҳисобланган. Бироқ жорий йилнинг май ойида шаҳарнинг Осиё қисмида, Чамлижа тепаликларида нафақат Истанбул, балки бутун Туркиядаги энг йирик масжид қурилиши якунланди. У ҳозирда ислом дунёсининг фахри ҳисобланмоқда.

 

Комплекс ҳудуди – 125 минг кв км, масжид майдони – 15 минг кв км, шунингдек, намозхонлар учун бешта ички ҳовли, санъат галереяси, кутубхона, мажлислар зали ва автотураргоҳ кўзда тутилган. Масжид 63 минг киши учун мўлжалланган.

 

Масжиднинг энг асосий жиҳати унинг олти минораси ҳисобланади. Тўртта миноранинг баландлиги 107,1 м, қолган икки минораники – 90 м. Бу Туркиядаги энг баланд миноралардир.

 

Сулаймония

Истанбулнинг катталиги бўйича иккинчи масжиди Сулаймония деярли ҳеч бир сайёҳнинг эътиборидан четда қолмайди. Гранд бозор ёнида жойлашган масжид 16 асрда султон Сулаймон буйруғига биноан қурилган ва меъмор Синан томонидан барпо этилган дурдона асарлардан биридир.

 

Масжид 5000 кишини ўз бағрига сиғдира олади. Ушбу қадимий комплекснинг деярли ҳар бир элементи тимсолга эга. Мисол учун, тўртта минора Истанбулнинг тўртинчи султони бўлган Сулаймон ҳукмронлиги белгиси ҳисобланади.

 

Масжид ҳовлисида қабр жойлашган бўлиб, бу ердаги мақбараларда Сулаймон, унинг севимли рафиқаси Ҳуррам султон (Роксолана) ва қизи Меҳримоҳ дафн этилган.

 

Мовий ранг масжид

У шаҳарнинг асосий майдонида жойлашган ва майдон каби Султон Аҳмад деб номланади.

 

Ўзининг иккинчи – «Мовий ранг масжид» номини эса у мовий ва оқ бўёқлар билан чизилган ўзига хос керамик кошинлари сабабли олган, шу боис масжид ичидан мовий рангда кўринади. Мовий ранг масжиднинг яна бир ўзига хос тарафи унда тўртта эмас, олтита минора борлигидир.

 

Меҳримоҳ султон масжиди

Масжид Истанбулнинг энг баланд нуқтасида, 6-тепаликда жойлашган. У четида минораларга эга куб шаклидаги масжид. Уч қаторли ойналар ажойиб манзара ҳосил қилади, уларнинг баъзилари витражли. Кундуз куни қуёш нурлари 161 та ойнадан ўтиб ичкарини чароғон қилади. Масжид тўрга буркангандек таассурот уйғонади.

 

Рустам пошшо масжиди

У буюк султон Сулаймоннинг куёвига атаб қурилган ва Эминеню районида жойлашган. Кўп сонли ойналари ёрдамида ёритилади. Масжид полига гиламлар тўшалган. Намоз ўқиш залида ҳеч қандай сурат йўқ, фақатгина Қуръон оятлари ёзилган. Бино фақатгина намоз ўқиш учун мўлжалланган.

 

Йени-Жами

Янги жомеъ масжиди. Ушбу масжид – усмонлилар меъморчилигининг классик намунаси бўлиб, узоқ 1663 йили бунёд этилган. У 66 йил давомида қурилган. Қизиқ томони, масжид айнан 66 та гумбазга эга, бу албатта, тасодиф. Масжид Волида Султон шарафига қурилган. Йени-Жами Эминеню районида, Олтин шох кўрфази қирғоғида, Галата кўприги ёнида қад ростлаган.

 

Ўртакёй

Машҳур Ўртакёй масжиди ўзининг қизиқарли архитектураси ва дизайни билан шуҳрат қозонган: у кўпроқ саройни эслатади. Унинг миноралари катта мармардан қилинган, ойналари ва мусулмон масжидларига хос бўлмаган жиҳати – гумбаз ичидан мозаикалар билан безатилган. Минора балконларидан кечқурун Босфорнинг гўзал манзараларини томоша қилиш мумкин, шу боис кун ботар чоғда юзлаб одамлар шу ерга келишади.

 

Истанбулдаги 7 та ноёб ва чиройли масжидларни албатта бориб томоша қилишни маслаҳат берамиз! У ерга боришни истасангиз, бизга мурожаат қилинг! Биз сизга Истанбулнинг энг яхши ислом обидалари бўйлаб саёҳатни уюштиришга ёрдам берамиз!

 Телефонимиз +99871 200 55 44

 

 

Автор статьи: Tatil.uz

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top