Таиланд Қироллиги – тропик иқлим, бой ботаника боғлари, ажойиб тай ошхонаси, гуруч плантациялари, ибодатхона ва масжидлар мамлакати.
Таиланд меҳмонхоналари Осиёдаги энг арзон меҳмонхоналар деб топилган, бироқ бу хизмат кўрсатиш даражасига асло таъсир кўрсатмаган. Таиландда бутун дунёдан кўплаб сайёҳлар ташриф буюриши учун бир нечта эътиборга молик тарихий ёдгорликлар мавжуд. Шулардан бири беш тоннадан ортиқ оғирликка эга соф тилладан қуйилган ҳайкал мавжуд бўлган Олтин Будда ибодатхонаси. Шунингдек, Қироллик пойтахти Бангкокдаги ибодатхоналар комплексида бошқалардан ажралиб турувчи ўзига хос ётган Будда ҳайкали ҳам мавжуд. Ҳайкаллардан ташқари, Таиланд пойтахт яқинида жойлашган Пушти ранг боғ, ўзига хос «Сузувчи бозор», мамлакатнинг энг баланд қадимий иморати – Чеди билан ҳам машҳур. Таиланд тарихи кўплаб сирли афсоналарга бой. Мисол учун, сувлари шифобахшлик хусусиятига эга бўлган машҳур кўллардан бири товон шаклини эслатиб, қадимий ривоятларга кўра, маҳаллий аҳоли буни Будданинг изи деб ҳисоблайди. Кўплаб саёҳларни дайвинг ва турли кўнгилочар ўйин-томошалар учун ажойиб шароитга эга Паттайи, Пхукет ва Самуй оролларининг хушманзара пляжлари ўзига жалб этади. Ушбу мамлакатга ташриф буюриш учун қулай давр ноябрь ва март ойлари оралиғи ҳисобланиб, бу вақтда ҳарорат 25–30 °С гача исийди ва намлик пасаяди.
Таиландда дам олиш нисбатан арзон, ёрқин, кўплаб янги ҳис-туйғу ва илмий экскурсияларни кашф қилувчи унутилмас онлар.
Таиландга сафар қадимий афсоналарнинг бир қисмига айланишни орзу қилувчилар, сокин пляжларда дам олиш, даромадли шопинг тарафдорлари учун мақбул танлов.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz