Индонезия – экзотик орол-давлат, муссон тропик иқлими сайёҳлар учун мукаммал об-ҳаво шароитини ҳосил қилувчи экваторда жойлашган архипелаг. Бу давлат таркибига асосий қисми курорт зоналар ҳисобланган олти мингга яқин орол киради.
Индонезия ўзининг кўп сонли тарихий ёдгорликлари ва обидалари билан машҳур. Мисол учун пойтахт Жакартадаги Миллий Музей ҳам қадимий, ҳам замонавий ижодкорларнинг минглаб санъат буюмларини ўзида мужассамлаштирган. Ривожланган давлат пойтахтида Индонезиядаги энг баланд осмонўпар бино – Висма 46 жойлашган. Футбол ихлосмандлари учун мамлакатнинг муҳим иншооти Бунг Карно спорт ўйингоҳи ҳам қад ростлаган. Террасалари тоғнинг тик ёнбағри бўйлаб интилган ноёб Pura Kenehибодатхонасини кўриш учун Бангли шаҳарчасига минглаб сайёҳлар оқиб келади. Океанга мозаика сингари сочиб ташланган шаклни эслатувчи Индонезиянинг фарқли хусусияти ороллар ҳисобланади. Бали курортлари – ҳақиқий табиат мўъжизаси, Ява – ҳар бир овчининг саргузашт илинжидаги орзуси ва бошқа бир қанча ороллар, шубҳасиз янгидан-янги кашфиётларга ундайди.
Индонезияда дам олиш – бу ҳақиқий тропик қуёш нурлари, денгиз тўлқинларининг рақси ва исталган сайёҳни ўзига сеҳрлаб олувчи сирли иморатлар. Бу давлатга майдан октябргача давом этувчи қуруқ мавсумда ташриф буюрган мақсадга мувофиқ.
Индонезияга сафар – бу ёрқин пляж экзотикаси, бир умрга ёдингизда қолувчи саргузашт ва янги хушманзара жойлар.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz