Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

06-12-2018 17:18

Балида қилишингиз зарур бўлган 10 та нарса

2024

0

Агар сиз Элизабет Гилбертнинг «Е, сиғин, сев» автобиографик романини ўқиган ёки бош ролни Жулия Рорбертс ўйнаган шу номдаги фильмни томоша қилган бўлсангиз, ҳаётдан чарчаган асосий қаҳрамон барчасини ташлаб саёҳатга йўл олганини биласиз. У Италиядаги гастрономик жаннатга тушиб қолади, Ҳиндистонда кўнглини даволайди. Бироқ уйғунлик ва ҳақиқий севгини Балида топади.

Бир қарашда Бали ўйинчоқ оролга ўхшайди. Барчаси шу қадар гўзал, безанган ва байрамонаки, эртакка тушиб қолгандек бўласиз. Сайёҳлар Балидаги кун ботишидан баҳра олади, бироқ ҳамма ҳам фақат саноқли инсонларга насиб этувчи ҳақиқий гармонияни ҳис қилмайди. Шу сабабли чинакам бахтли бўлишни хоҳласангиз, Балида қилишингиз лозим бўлган 10 та нарса ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдик.


Самолёт ойнасиданоқ Балини севиб қолиш


Самолётдан қараганда Бали юрак шаклини эслатади. Худди: «Мени сев...» деяётгандек. Оролдаги ҳаётнинг муҳити аэропортнинг ўзиданоқ сезила бошлайди. Duty Free га яқинлашганингизда муаттар ҳидлар ифори қуршаб олади. Қадимий орол энергияси сизга ҳамроҳлик қила бошлайди. Шу пайтдан бошлаб сиз унга кўнгил қўяётганингизни сезасиз!


Пляжда тонг ёришишини қарши олиш


Айтишларича, Жануби-Шарқий Осиёнинг кун ботиши бениҳоя гўзал эмиш. Балида эса, бунинг устига, унутилмас ва ўзгача ҳам! Шимолга, Ловина номланмиш жойга бориш ёки Бромо, Самару, Баток вулқонлари кўринувчи кузатиш майдончасига чиқиш мумкин. Кўплаб сайёҳлар Боробудур черковида қуёш чиқишини қарши олиш учун тўпланишади. Умуман, Балида исталган тонг ёриши ва кун ботиши гўзал!


Ҳақиқий драйвни ҳис қилиш


Кўпчилик сайёҳлар Балига сёрфинг учун келишади. Агар тахтада бепоён денгиз кенгликлари бўйлаб учишни истасангиз-у, бироқ бироз қўрқсангиз, малакали йўриқчи ёрдамга келади. Бошланишига эса яқин атрофдаги тўлқинлар бўйлаб билбордда ётиб учишингиз мумкин!


Балиликларнинг ҳаёт фалсафасини кузатиш


Балини минглаб ибодатхоналар ороли дейишади. Асосий дин – бали ҳиндуизмининг етакчи эканлигига қарамай, бу ерда турли миллат ва дин вакиллари баҳамжиҳатликда кун кечириб келишмоқда. Бали ҳиндуийлигини билиш – оролликларнинг ҳаёт фалсафасини бироз ўрганиш демакдир. Мисол учун, улар яхши руҳлар тоғларда, ёмонлари эса – денгизда яшайди деб ҳисоблайдилар.


Балиликлар жуда ҳам меҳмондўст ва меҳрибон. Уларни ёшлигидан ўз яқинларига ҳурмат руҳида тарбиялашади.


Ҳасад – уларга ёт туйғу, сабаби оролда ҳамма оддий яшайди.


Балидаги энг машҳур ибодатхонани томоша қилиш


Ушбу буддавий ибодатхона Пура Улун Дану Братан деб номланиб, XVII асрда барпо этилган ва сув илоҳаси Деви Дануга бағишланган. Бу жой ниҳоятда сокин.


Ҳақиқий медитация нима эканлигини ҳис қилиш


Бали йога мактаблари билан машҳур эканлигини таъкидлаб ўтиш ўринли. Улардан энг машҳури – Убуде шаҳридаги Yoga Barn мактаби. Бу ерда медитация курсини ўтиб, бошингизни кераксиз нарсалардан тозалаш мумкин. Мактабда, шунингдек, детоксикация дастурлари ҳам ўтказилади.


Маҳаллий экзотикадан баҳра олиш


Буни Балининг маданий маркази ҳисобланмиш Убуде шаҳрида қилганингиз маъқул. Бу ерда заргарлик ва кулолчилик буюмларини харид қилишингиз мумкин бўлган устахоналар кўп. Шунингдек, бу ерда музей ва бадиий галереялар жойлашган.


Айнан Убудеда XVI асрга оида 4 та ибодатхона, 115 турдаги дарахтлар ва 500 дан ортиқ узунқуйруқ бали макакаларини ўз ичига олувчи Маймунлар ўрмони комплекси бор.

Қаҳва плантацияларига бориб лювак қаҳвасини татиб кўриш


Лювак – бу дунёдаги энг қиммат нав қаҳваларни ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи жониворлардир.

Бир кило учун ўртача 1000 евро! Балида сизда уни татиб кўриш ва сотиб олиш имконияти пайдо бўлади!


Пушти ранг қумли пляжда кун ботишини томоша қилиш


Ушбу диққатга сазовор жойни деярли барча йўлкўрсаткичлардан топишингиз мумкин. Pink Beach пляжи дунёдаги энг чиройлиларидан бири ҳисобланади! Унинг ўзига хос жиҳати – пушти ранг қум – майдаланган қизил маржонлар туфайли шундай тус олган.


Ўз суйганингиз билан сайр қилиш


Балида кўпчилик жуфтликлар ўз тўйларини ўтказишади, боиси бу ерда ниҳоятда чиройли фотосессия ўтказиш ва ушбу онларни бутун умрга муҳрлаш учун гўзал табиат бор. Умуман эса, Балидаги илиқ, меҳрибон, сокин муҳит жуфтингиз билан сайр қилишга, бу ерда иложи борича кўпроқ вақт ўтказишга имкон беради. Шу сабабли бу жойни эътиборга олиб қўйинг!

 

Биз ҳам Балини эслаб қоламиз! Қадрли сайёҳлар, сизлар ҳам уни хотирангизда умрбод сақлаб қолишингиз учун ажойиб қўшма турни таклиф этамиз – Сингапур, Куала-Лумпур ва албатта, Балига! Агар у ерга боришни истасангиз, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг! 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top