Оташин Испания – Ўртаер денгизининг марварид маржонидаги қимматбаҳо тошмисол гўзал ва мафтункор. Испания деганда кўпчиликнинг тасаввурига футбол ва коррида келиши аниқ, лекин бу ушбу ноёб мамлакатнинг барча ўзига хос хусусияти эмас. Каталониялик архитектор Антонио Гаудининг меҳнат маҳсули асосида қад кўтарган Барселонадаги иморатлар, Дель Прадо музейига эга ёрқин Мадрид, тарихдан сўзловчи қасрлари бор қуёшли Валенсия, денгиз нафаси уфуриб турувчи Ибица ва Майорканинг жўшқин курортлари – буларнинг барчаси Испания! Шаҳарчалардаги тор кўчалар, денгиз қирғоқларидаги қизиган қумлар, ҳеч қачон уйқуга кетмас шаҳарлар Испания Қироллигининг ташриф қоғозига айланган. Испанияга баҳордан то эрта кузгача ташриф буюриш сайёҳларга унутилмас онлардан баҳра олишга ёрдам беради.
Испанияда дам олиш – бу беташвиш ўйин-кулги, ҳақиқий романтикага бой шаҳарчалар, такрорланмас гастрономик ва маданий мерос. Ярим кунлик сиеста, ошпазликдаги ўзига хосликлар ва қайноқ тунги ҳаёт испанияликларнинг яхши дам олишда устаси фаранг эканлигидан далолат.
Испаниягасафар– бу бекаму кўст таътил, унутилмас ҳиссиётлар, офтобда тобланиш ва энг асосийси – аъло кайфият.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz