Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ИТАЛИЯ

Италия – Ўртаер денгизи гавҳари, ҳар бир инсон умрида бир марта бўлса ҳам ташриф буюришни хоҳловчи мамлакат. Бу ердаги ҳаёт тарзи доим қайнаб туради. Италияга келган сайёҳ албатта кўнглига ёққан машғулотни топади: экскурсиялар, жаҳонга машҳур юлдузларнинг шоу-концертлари, халқаро спорт мусобақалари ва ҳ.к. Италия ҳақида руҳлантирувчи қўшиқ ва шеърлар ёзилган. Кўпчилик сайёҳлар даставвал Римга боришни исташади. Бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ, боиси Италия пойтахти ўзида жуда кўп қизиқарли манзилларни жамлаган. Афсонавий ва маҳобатли обидалар кишини ҳайратга солади. Ватикан саройлари, Колизей, Капитолий, буюк Пантеон, Венециянинг гўзал майдонлари ва Рим катакомбалари – буларнинг барчаси бир неча асрлар муқаддам барпо этилган бўлса-да, ҳали ҳануз киши кўзини қувонтириб келмоқда. Италия ошхонаси шинавандалари учун Болоньяга боришни таклиф қиламиз. У ерда сиз жаҳондаги энг аъло паста, тансиқ гўшт маҳсулотлари ва пишлоқларни татиб кўришингиз мумкин. Венеция – Адриатика денгизи қироличаси. Гондолалар, сув, тор кўчалар, кўприклар гўзал манзара кашф этади. Дунёдаги энг романтик шаҳар – Верона, модалар пойтахти – Милан, сершовқин Неаполь, Сиена – зайтун дарахтзорлари ўлкаси – Италиянинг исталган шаҳри ўзига хос жиҳатларга эга. Италияга ташриф буюриш учун энг қулай давр – баҳор ва ёз.

Италияда дам олиш – бу бетакрор пляжлар, қизиқишларнинг ранг-баранглиги, гастрономик тажрибалар ва ажойиб инсонлар.

Италияга сафар – бу ҳақиқий Ўртаер денгизи гўзалликларидан баҳра олиш, тарих ва бой маданият билан танишиш.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top