Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ХИТОЙ

Хитой – даврлар тўқнашуви ва келажакка назар, урф-одат ва анъаналар бешиги. Бу ер қизиқувчан сайёҳлару муваффақиятли тадбиркорлар ва манфаатли харидни севувчилар учун жозибали маскан. Сирли ўтмиш ва юқори технологияли келажак Хитойнинг ўзига хослигидан дарак беради. Ярим километр баландликка эга «Шарқ гавҳари» телеминораси, Қизил тоғдаги астрономик расадхона, ресторанлар ва йирик савдо марказлари, афсонавий Буюк Хитой девори, Гугун император саройи, Осмон ибодатхонаси ва Қадимий Осиё цивилизациясининг сон-саноқсиз ёдгорликлари сайёҳлар эътибори учун бир-бири билан рақобатлашаётгандек гўё. Осмон ости мамлакатининг бошқа хазиналари вақт ҳукмидан ташқарида мавжуддек – ўзига хос табиат, муқаддас тоғларнинг мусаффо ҳавоси, Сиху кўлининг ойнадек силлиқ юзи ва Хайнань оролининг экзотикаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги табиий. Хитойга ташриф буюрувчилар бу минтақа учун энг қулай бўлган май, сентябрь ва октябрь ойларини ўзларига белгилаб қўйишлари керак бўлади.

Хитойга сафар – бу қоғоз ва порох, ипак ва чой, игна билан даволаш ва астрологик тадқиқотлар юртига саёҳат, маънан бойиш ва ички уйғунликка эришиш демакдир.

Хитойда дам олиш – вақт чегарасидаги унутилмас саргузашт.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top